1.2. Масаланинг қўйилиши ва унинг амалий аҳамияти.
Менинг БМИ га қўйилган масала Касб таълими факультети талабаларининг тўлов шартномаларини ҳисобга олиш ва назорат қилишни электрон маълумотлар базасини яратишга бағишланган бўлиб, яратиладиган дастур таъминотига қуйидаги масалаларни ҳал қилиши лозим бўлади:
Қарздорлар руйхати ва сони (гурухлар кесимида);
Стипендия белгиланмаганлар руйхати ва сони (гурухлар кесимида);
Туловларни бажарилиш фоизи (гурухлар кесимида);
Киритилган туловларни вақт оралиғида фильтрлаш (гурухлар кесимида);
Қарздорлар руйхати ва сони (факультет кесимида);
Стипендия белгиланмаганлар руйхати ва сони (факультет кесимида);
Тўловларни бажарилиш фоизи (факультет кесимида);
Киритилган туловларни вақт оралиғида фильтрлаш (факультет кесимида);
Шартнома тўловларини қайд этиш;
Гурух раҳбари ва телфон рақами;
Гуруҳ сардори ва телфон рақами;
Бир талаба учун йиллик тўлов суммаси.
Масаланинг амалий аҳамиятига тўхталадиган бўлсак яратилган дастур таъминотидан факультет деканати ва бошқа факультетлар ҳам фойдаланишлари мумкин унда декан муовунлари ва диспечирлар иши қўл мехнатида бажарилишидан компьютерда автоматлаштирилган ҳолда бажарилишига ўтади натижада фойдали иш коэфиценти ошади ходимлар иши енгиллашади.
Юқорида келтириб ўтилган масалаларни замонавий дастурлаш тилларидан бири бўлган Delphi 7 дастурлаш тилида амалга оширилади.
1.3. Касб таълими факультетининг тўлов шартнома асосида таҳсил оладиган талабалари хақида умумий маълумотлар.
Факультетга 1994 йил 7 июнда асос солинган бўлиб, 2011 йил 20 сентябрда институт Ректорининг 151-У сонли буйруғига асосан “Менежмент” ва “Информатика” факультетлари негизида “Касб таълими” факультети ташкил этилди. Факультетда ҳозирги кунда қуйидаги кафедра ва жамоатчилик уюшмалари ҳамда кенгашлари фаолият олиб бормоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |