Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Иш жойидаги ҳаво муҳитининг кўрсаткичлари


Download 1.99 Mb.
bet36/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Иш жойидаги ҳаво муҳитининг кўрсаткичлари
Иш жойидаги ҳаво муҳити ташқаридагига нисбатан алоҳида тўсиқ девор ёрдамида ажратиб қўйилганлиги сабабли микроиқлим деб ҳам юритилади.
Ишлаб чиқариш санитарияси корхона биносидаги микроиқлимни меъёрлаштириш билан ҳам шуғулланади. Иш жойларидаги микроиқлим асосан хона ичидаги иқлим ҳисобланиб, унинг асосий параметрлари – ҳарорат, босим, нисбий намлик ва ҳавонинг бир томондан иккинчи томонга қиладиган ҳаракати тезлиги ҳисобланади. Буларнинг меъёрлари қуйидагича бўлади:
- ҳарорат: енгил, ақлий меҳнат қилинадиган хоналарда 22-25оС, оғир жисмоний меҳнат қилинадиган хоналар учун 19-22оС;
- ҳавонинг нисбий намлиги 60-40%;
- ҳавонинг ҳаракат тезлиги енгил ишлар учун 0,3-0,5 м сек; ўрта оғирликдаги меҳнат шароитлари учун 0,5-0,7 м сек; оғир жисмоний меҳнат хоналари учун 0,7-1,2 м сек;
-атмосфера босими 450-900 мм.сим.уст. (60-120 кПа)да ишлаш имконияти бўлади. Кўрсатилган меъёрдан ортган ёки камайган ҳолдаги атмосфера босими шароитида ишлашга рухсат берилмайди.
Иш жойидаги микроиқлим кўрсаткичлари ана шу меъёрлардан юқори, ёки аксинча паст бўлиши ишлаб чиқариш шароитлари меъёрининг бузилишига олиб келади. Шунинг учун ҳам иш жойидаги микроиқлим кўрсаткичларини меъёрлаштириш ишлари амалга оширилади. Бунинг учун қуйидаги ишларни бажарилади:
- ҳарорат ортганда кондиционер ишлатилади;
- ҳарорат пасайган ҳолларда иситгичлар ишлатилади, буни йирик иншоотлар учун колорифер (иссиқ ҳаво ҳайдовчи) вентиляторлар ёрдамида амалга оширилиши мумкин;
- нисбий намлик камайганда хонага очиқ идишларда сув қуйиб-қўйилади (ёки замонавий кондиционерлар қўлланилади);
- нисбий намлик кўпайиб кетганда хона ҳавоси шамоллатилади, кондиционирланади;
- хонадаги ҳавонинг ҳаракати сезилмаса, хона деразаларини очиш билан, зарур бўлган ҳоллар учун эшикларни ҳам қўшиб очган ҳолда шабада ҳосил қилинади ёки шамоллатиш қурилмалар (Иссиқ шароитларда ишлаш вақтида ҳам вентилятор)лардан фойдаланилади.
Ишлаб чиқариш санитарияси ёритиш меъёрлари, ишлаб чиқаришдаги нурланишлар, турли тебранишлар – электромагнит тўлқинлар, шовқин, титраш меъёрлари билан ҳам шуғулланади.

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling