Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Ишлаб чиқаришда мўътадил об-ҳаво (қулай микроиқлим)шароити


Download 1.99 Mb.
bet37/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Ишлаб чиқаришда мўътадил об-ҳаво (қулай микроиқлим)шароити
Метеорологик шароитлар тушунчасини иш жойи учун одатда микроиқлим (ташқаридан бирор тўсиқ ёки девор ёрдамида ажратилган жой, яъни иш жойи иқлими) шароитлари тушунчаси орқали ифодаланади. Ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқаришдаги иш унумдорлиги, сифатли маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши йўналишида ишчиларга қулай меҳнат шароитларини яратиб бериш асосий ва бош омил бўлиб ҳисобланади. Қулай меҳнат шароитлари ўз навбатида иш жойидаги микроиқлим шароитларини меъёрий ҳолатга келтиришдан бошланади.
Иш жойидаги ҳаво ҳароратининг пастлиги ишчининг шамоллашига, нисбий намликнинг меъёридан ортиқлиги пневмония касаллигига олиб келади. Ҳароратнинг меъёридан ортиб кетиши эса ишчининг ортиқча терлагани ҳолда танадаги намликнинг меъёридан камайиши, организмдаги турли туз эритмалари концентрациясининг пасайиб кетишига олиб келади. Нисбий намликнинг меъёридан камайиб кетишидан организмдаги намлик миқдори камайиши келиб чиқиб, бунинг натижасида ишчининг меъёрий иш фаолияти бузилади ва ишлаб чиқариш унумдорлиги пасайиб кетади.
Иш жойидаги ҳавонинг ҳаракат тезлиги меъёридан пасайганда ҳам ишчи организмида ортиқча терлаш кузатилиб ишчининг меъёрий фаолияти бузилади. Ҳаво ҳаракатининг меъёридан ортиб кетиши натижасида терлаш натижасида бадандан чиққан терлар қуриши тезлашиб, баданнинг меъёридан ортиқча совиши кузатилади ва шунинг ҳисобига киши шамоллаш касалига дучор бўлади.
Чангларнинг ҳосил бўлиши. Ҳаво муҳитини текшириш
Чангларнинг ҳосил бўлиши. Ишлаб чиқаришда бир жисмни иккинчи жисмга урилиши ёки ишқаланиши, майдаланиши, тупроқ қазиш, пайвандлаш, портлатиш, юк ортиш ёки тушириш ва шу каби ишлар натижасида иш ўринларида чанг ҳосил бўлади.
Чанглар инсон организмига ўзининг зарарли таъсирини кўрсатиш билан бирга, баъзи чанг хиллари бўйича ёнувчан чанглар бўлиб, буларга, масалан, кўмир, ёғоч, ёнилғи кабиларнинг чанглари кириб, бу чангларнинг миқдори ортиб кетиб, ёниш ва ҳатто портлашга сабаб бўлиши мумкин. Шуларни барчасини ҳисобга олиб, саноат корхоналарини лойиҳалаш санитария меъёрлари СМ 245-71 да ишлаб чиқариш хоналари ҳавосида чангнинг йўл қўйилган чегаравий миқдори – рухсат этилган чегаравий меъёр – РЭЧМ белгиланган. Бу чанг турларига қараб 1-10 гача оралиқда белгиланади. Масалан: ҳаводаги чанг таркибида:
- эркин кремний IV оксид 70 % дан ортиқ бўлганда хонада чанг миқдори 1 ;
- кремний IV оксид миқдори 10 - 70 % оралиғида бўлганда, чанг миқдори 2 ; 10 % дан кам бўлганда эса 3-4 ;
- шиша ва минерал тола чанги учун РЭЧМ 4 ;
Чанг таъсиридан инсон ўпкасининг альвеолалари зарарланиб, келиб чиқадиган силикоз, силикатоз касалликларининг охирги ҳолати- сил касаллигига ўтишгача боради. Бу хасталикнинг энг ёмон томони қондаги эритроцитларнинг чўкиш тезлигини ошириб юборади. Шуларни ҳисобга олиб, ҳар бир чангнинг РЭЧМ ига қатъий риоя этиш лозим.
Ҳаво муҳитини текшириш. Ҳаво муҳитини ифлослантирувчи чангларни текширишнинг асосий усулларидан бири маълум ҳажмдаги хона ҳавоси таркибидаги чангларнинг оғирлигини ўлчаш билан ҳарактерланади. Бунинг учун махсус фильтр материал ўрнатилган ҳаво ўлчагич қурилмадан фойдаланилади. Бунда тоза фильтр материал массаси , ҳаво ўлчагич қурилма ҳавони сўриб олгач, фильтрга ўтирган чанг билан тоза фильтр биргаликдаги массаси га тенг бўлса, ҳаво муҳитидаги чанг миқдори қуйидагича топилади:
.
Чангларни текширишда чанглар заррачаларининг шакллари ва ўлчамларини билиш ҳам муҳим ҳисобланади. Чунки, ўлчами 5 мк дан кичик бўлган чанглар ҳаттоки ўпка альвеолаларига кириб бориши, агар чанг қиррали, ўткир учли заррача бўлса, альвеола яллиғланишига олиб бориши мумкин. Шунинг учун чанг ўлчамлари ва шакли микроскопик таҳлилдан ўтказилади.
Чангларни текширишнинг иккинчи усули тоза ойна парчасига тушган чанглар сонини текшириш усули. Бу билан кам ҳолларда аниқланади. Бу усуллар асосан чанглар чўкмаси ҳисобга олинадиган соҳаларда ишланади.

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling