Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Download 1.99 Mb.
bet45/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Ишлаб чиқаришда ёритиш ва уни амалга ошириш
Ишлаб чиқаришда ёритишни меъёрлаштириш иш унуми ва сифатини оширишда муҳим ўрин эгаллайди. Ёритилганлик меъёридан кам бўлганда ишчининг кўзида ортиқча зўриқиш бўлиб, чарчаш ҳосил қилади. Ортиқча ёритилганлик кўзнинг қамашишига, бу эса ўз навбатида ишчининг кўзи қамашганлигига қарши энергия сарфлашига, натижада ортиқча чарчашига сабабчи бўлади. Ёритиш шароитларини яхшилаш натижасида ишлаб чиқариш унуми 15 %гача ўсиши мумкин.
Ёритиш икки усулда - табиий ва сунъий йўл билан амалга оширилади. Табиий ёритилганлик етарли бўлмаган ҳолатда сунъий ёритишдан фойдаланилади.
Табиий ёритиш турлари қуйидагича бўлади:
-ёндан ёритиш, бунда иш жойини ён томондан, яъни деразалар ёрдамида ёритиш бажарилади;
-юқоридан ёритиш, бунда ёритиш юқори томондан бажарилади;
-комплекс ёритиш усули. Бунда ёритиш ҳам ёндан, ҳам юқоридан бажарилади.
Табиий ёритиш меъёридан ортиб кетган ҳолларда хона деразаларига пардалар, қорайтирилган ойналар қўйиб уларни меъёрлаштирилади.
Табиий ёритиш етарли бўлмаган ҳолларда сунъий ёритишдан фойдаланилади. Бунинг учун электр лампочкалари, люминицент лампалар, прожектор кабилардан фойдаланилади.
Ишлаб чиқариш корхоналаридаги иш ўринларини ёритишда хонанинг деворларининг ёруғлик нурини қайтариш даражалари муҳим ўрин эгаллайди. Нур қайтариш даражалари катталиги нур қайтариш коэффициенти - К, яъни юзага тушаётган ёруғлик нурининг неча фоизи тушувчи юзадан қайтиши кўрсаткичи билан белгиланади. Нур қайтариш коэффиценти асосан 0,02 дан бошланиб, 0,95 қийматгача бўлиши мумкин. Хона деворидаги К нинг миқдори 0,4 дан катта бўлса, деворнинг ранги ёруғ фон, 0,2 дан 0,4 гача бўлса, ўртача фон ва 0,2 дан кичик булса қора фон деб қаралади.
Ишлаб чиқаришдаги ёритиш тизимларини ГОСТ 12.1.046-85 ва ҚМҚ II-4-79 «Табиий ва сунъий ёритиш» талаблари бўйича амалга оширилади.
Иш ўрнини меъёрий ёритиш маҳсулот унуми ва сифати меъёрда бўлишини таъминлайди. Кўриш қобилиятини сақлаш, марказий асаб тизимлари ҳолати ва ишлаб чиқаришдаги хавфсизликни таъминлаш кабиларда ёритиш турлари ҳамда шароитлари муҳим ўрин тутади. Ёритишни тўғрилигини, яъни меъёрий ҳолатини иш турига қараб белгиланади. Масалан, ёзув ишлари, сув тиндириш, бўёқчилик, тикувчилик ишлари учун ёритилганлик 200 люкс(лк); компьютер техникаси хоналарида 200-250 лк; қурувчи, бетон қуювчи, ғишт терувчи учун 5 лк етарли; ёғоч материаллари омборлари учун, ўқув омборхоналари учун 2-20 лк; қозонхоналар учун 200 лк; машиналар турадиган жойлар учун 30 лк; бино ва иншоотларда ёнғинга қарши эвакуация йўлаклари учун 2 лк ва ҳоказо.
Иш жойларини сунъий ёритишда иш ўрни ҳамда хонанинг баландлиги ҳисобга олиниб, ўқув хоналари учун ҳар бир метр квадрат жойга 8-10 Ватт қувват ҳисобидан ёритгичлар қўйилиб, улар кўзни қамаштирмаслиги учун лампочкаларга сутсимон шиша ниқоб кийдирилиши, ёки кундузги ёруғлик берувчи люминесцент лампалардан фойдаланилиши керак.
Чўғланма толали лектр лампочкаларда электр эрергиясининг 60% гача қисми иссиқлик энергиясига айланади. Люминицент лампаларда эса электр энергиясининг 20% гина қисми иссиқлик энергиясига айланади. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқариш корхоналарини ёритиш люминицент лампалар ёрдамида амалга оширилиши қулай деб топилпди.
Ҳар қандай ишни бажаришда табиий ёруғлик етарли бўлмаган ҳолларда сунъий ёритиш бажарилишидан олдин, иш жойида ишчининг иш ҳолати бўйича ёруғлик кўзга қамаштирмайдиган бурчак остида тушишини ҳисобга олиш зарур. Масалан, полга нисбатан қуйидагича бурчак остида баҳоланади:

  • 0-14о - кўзни жуда кучли қамаштиради;

  • 15-27о- кўзни кучли қамаштиради;

  • 28-45о- кўзни ўртача қамаштиради;

  • 46-64о- кўзни кучсиз қамаштиради;

  • 65о дан бошлаб кўзни қамаштиришга таъсири йўқ.

Доимий бир жойда, бир хил иш билан шуғулланувчилар учун сунъий ёритгичлар кўзни умуман қамаштирмайдиган бурчак остида ўрнатилиши зарур. Иш ўрни қисман, ёки вақти-вақти билан қисқа муддатга ўзгариб турувчи ишчиларга кўзни кучсиз қамаштирадиган бурчак остида, деталга тикилиб ишловчилар, уларнинг иш ўринлари тез ўзгариб турадиган бўлса, кўзни ўртача қамаштирадиган бурчак остида ёритиш мумкин. Иш ўрнида доим туриш шарт бўлмаган ишлар учун турли бурчак остида ёритишга йўл қўйилаверади.
Электр лампочкаси ва табиий Қуёш ёруғликлари таркибида инсонга салбий таъсир кўрсатувчи спектрлар асосан инфрақизил ва ультра бинафша нурлар бўлиб, инфрақизил нурлар қиздиришга, ультрабинафша нурлар ёритишга хизмат қилади ва уларнинг меъёридан ортиқча бўлишлиги ишчининг меъёрий меҳнат фаолиятини бузади. Ультрабинафша нур таъсирида доимий ишловчи кишилар учун жигарранг тусли ёки қорайтирилган ойнадан фойдаланиш тавсия этилади. Инфрақизил нурлар асосан қиздиришга сарф бўлгани учун, бу нурлар меъёридан ошадиган ҳолларда, қўшимча танаффус ёки дам олиш вақтлари ташкил этилади.
Иш жойидаги ёритилганлик даражаларини ёруғлик ўлчагич – люксметрларда ўлчанади. Бунда асосан иш жойларидаги табиий ёритилганлик катталиги ўлчаниб, бунинг асосида табиий ёритилганлик коэффициентлари, яъни ташқаридаги ёруғликнинг неча фоизи ичкарига тушаётганлиги ҳисоблаб топилади.

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling