Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Download 1.99 Mb.
bet41/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Чангларнинг ҳосил бўлиши
Ишлаб чиқаришда бир жисмни иккинчи жисмга урилиши ёки ишқаланиши, майдаланиши, тупроқ қазиш, пайвандлаш, портлаш, юк ортиш ёки тушириш ва шу каби ишлар натижасида иш ўринларида чанг ҳосил бўлади.
Чанглар инсон организмига ўзининг зарарли таъсирини кўрсатиш билан бирга, баъзи чанг хиллари бўйича ёнувчан чанглар бўлиб, буларга, масалан, кўмир, ёғоч, ёнилғи кабиларнинг чанглари кириб, бу чангларниг миқдори ортиб кетиб, ёниш ва ҳатто портлашга сабаб бўлиши мумкин. Шуларни барчасини ҳисобга олиб, саноат корхоналарини лойиҳалаш санитария меъёрлари СМ 245-71 да ишлаб чиқариш хоналари ҳавосида чангнинг йўл қўйилган чегаравий миқдори - рухсат этилган чегаравий меъёр РЭЧМ белгиланган. Бу чанг турларига қараб 1-10 мг м3 гача оралиқда белгиланади. Масалан: ҳаводаги чанг таркибида:
- эркин кремний IV оксид 70 % дан ортиқ бўлганда хонада чанг миқдори 1 мг м3;
- кремний IV оксид миқдори 10 - 70 % оралиғида бўлганда, чанг миқдори 2 мг м3; 10 % дан кам бўлганда эса 3-4 мг м3;
- шиша ва минерал тола чанги учун РЭЧМ 4 мг м3;
Чанг таъсиридан инсон ўпкасининг альвеолалари зарарланиб, келиб чиқадиган силикоз, силикатоз касалликларининг охирги ҳолати- сил касаллигига ўтишгача боради. Бу хасталикнинг энг ёмон томони қондаги эритроцитларнинг чўкиш тезлигини ошириб юборади. Шуларни ҳисобга олиб, ҳар бир чангнинг РЭЧМ ига қатъий риоя этиш лозим.
Ҳаво таркибидаги чангларнинг зарарли таъсири ва уларгақарши кураш чоралари
Ишлаб чиқариш ҳавоси муҳитидаги зарарли чангларнинг узоқ муддатли таъсир этиши натижасида пневмокониоз касаллиги келиб чиқиши мумкин. Пневмокониознинг қуйидаги турлари мавжуд:

  • Силикоз - озод кремний қўш оксиди (SiO2) мавжуд бўлган чанглар таъсиридан юзага келади;

  • Силикатоз - кремний қўш оксидининг алюминий, магний, темир, кальций билан боғланган моддаларнинг чанглари таъсиридан юзага келади. Бунинг коалленоз, асбестоз, талькоз, цементоз, слюда пневмокониозлари каби турлари бор;

  • Металлкониозлар - турли хил металлар чангларидан юзага келади;

  • Карбокониоз - таркибида углерод ва унинг бирикмаларини тутган чанглар (тошкўмир, кокс, қурум, графитлар чанглари) дан ҳосил бўлади;

  • Аралаш чанглардан юзага келадиган пневмокониозлар;

  • Органик чанг сабаб бўлган пневмокониозлар, бунинг орасида аллергоз касаллиги кўпроқ учрайди.

Бу касалликларнинг охирида ўпка касаллиги, бронхиал астма, аллергия каби касалликлар келиб чиқади. Шунинг учун ишлаб чиқариш муҳити ҳавосидаги чанглар ҳам меъёрлаштирилиши зарур бўлади. Ишлаб чиқариш шароитларидаги атмосфера ҳавосидаги чангларнинг умумий рухсат этилган чегаравий миқдори(РЭЧМ) 0,15 мг|м3 га тенг бўлади. Чангларнинг инсон организмига кўрсатадиган таъсирининг ортиб бориши билан бу миқдор камайиб боради. Масалан, силикат чанглари учун РЭЧМ 0,04 мг|м3.
Турли хил чангли ишлаб чиқариш шароитларида уларни меъёрлаштириш қийин бўлган ҳолларда ишчилар респираторлар, докали маскалар ёрдамида ҳимояланадилар.

Ишлаб чиқаришда чанг ҳосил бўлишига ва унинг инсон организмига зарарли таъсир қилишига қарши кураш тадбирлари қуйидаги йўналишларда олиб борилади:

  • чанг ҳосил бўлишини бутунлай йўқотадиган технологик жараёнларни такомиллаштириш;

  • аппаратлар, реакторлар, жиҳозлар, элеваторлар, траспортёрлар, шнеклар, бункерлар, идишлар ва ҳаказоларни герметиклаш;

қўл меҳнатларинимеханизациялаштириш;





Шахсий ҳимоя воситалари. а-чангга қарши костюм ва кузойнак, б-қўлқоп, в-резинали этик, г-риспиратор, д-противогаз,
е-шовқиндан ҳимоя воситаси.





  • ишлаб чиқаришда гидрочангсизлантириш, пневмотранспортдан кенг фойдаланиш;

  • чангни олиб кетадиган шамоллатиш қурилмаларини ўрнатиш, чанг чиқадиган қурилмаларни, участкаларни изоляциялаш;

  • хонани нам усулда тозалаш;

  • ишловчиларни чангсизлантириш хоналарининг тўлиқ комплекси билан таъминлаш;

  • ишловчиларни чангдан сақлайдиган жомакор, респираторлар, шлёмлар, кўзойнаклар, ҳимоя мазлари билан таъминлаш.

Иш хоналарининг ҳавосини чангдан тозалаш чангни махсус қурилмаларда тутиб қолиш ва тўплаш билан чамбарчас боғлиқ. Ҳавони чангдан механик ва электрофизик усулларда тозалайдиган бундай қурилмаларга чанг тиндириш камералари, циклонлар, электр фильтрлар, ультратовуш аппаратлари, ионли чанг тутгичлар, турли фильтрлар -газламали, мойли, қоғозли фильтрлар киради.
Доимий чанг шароитида ишловчилар чангнинг зарарли таъсиридан ҳимояланиш учун қуйидаги индивидуал ҳимоя воситалари:

  • ПШ-1 ва ПШ-2 типидаги шлангли противогазлардан (шлангининг узунлиги 10 ва 20 м);

  • КИП-7, Урал-6 М маркали изоляцияловчи қурилмалардан, скафандрлардан;

  • Йирик(5 мк дан катта) ўлчамли чангли шароитларда респиратор, маскалардан фойдаланиш керак.

Чангдан сақлайдиган нисбатан янги жомакорлар жумласига плашчли полотнодан тайёрланган шлёмли костюмлар киради (ГОСТ 16383-70 ва ГОСТ 16384-70). Қурилишда ва шу каби чангли ишларда палатабоп полотнодан тикилган шлёмли комбинезонлардан (ГОСТ 15449-69 ва ГОСТ 6811-69) кенг фойдаланилади.
Агар хонадаги чанг ўлчамлари 0,05-0,5 мк ли юқори дисперсли бўлса, шамоллатиш қурилмаларига ФП типидаги фильтрловчи материал ўрнатилади. Бунда фильтрлаш эффективлиги К * 0,99 гача боради. Фильтрлаш тезлиги 0,01 дан 0,15 м|с бўлиб, фойдаланиш жараёнида гидравлик қаршилик 200 дан 1500 Па гача боради.
Ҳавони кислота, мой ва бошқа суюқликлар туманларидан тозалаш учун толали ва турли хилдаги туман тутгичлардан фойдаланилади. Бунда тутиб қолинган суюқлик туманлари томчига айланиб, томчи оғирлик кучи ҳисобига туман тутгич идишига оқиб тушади.
Чанг миқдори меъёридан ортиқ бўлган, чангли иш шароитларида ишловчилар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг XIII бобдаги 211-223-моддалар бўйича муҳофаза қилинади.



Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling