Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Хона ҳавоси ифлосланишини баҳолаш


Download 1.99 Mb.
bet39/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Хона ҳавоси ифлосланишини баҳолаш

Ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқаришнинг сифатли ва унумдор бўлиши ишчиларнинг соғлом, касб касалликларига учрамаган ҳолатда бўлишлари билан тавсифланади. Бунинг учун корхонада ишчилар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган зарарли ва заҳарли ҳамда хавфли омиллар ҳисобга олинади.


Инсонга узоқ вақт таъсир этиши натижасида унинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, бирор касбий касаллик келтириб чиқариши мумкин бўлган омиллар зарарли омиллар дейилади. Зарарли омил – бу инсонга бўладиган таъсир бўлиб, бунинг натижасида аниқ меҳнат шароитида инсоннинг бирор касалликка йўлиқиши ёки унинг меҳнат қобилияти пасайиши кузатилади.
Зарарли омилларга қуйидагилар киради:
-чанг;
-турли зарарли ва заҳарли газлар;
-титраш;
-шовқин;
-радиоактив нурланишлар;
-иссиқликдан нурланишлар;
-электромагнит тўлқинлар ва ҳоказо. Зарарли омиллар моддий ва моддий бўлмаган кўринишда бўлади. Масалан, чанг, тутун, газ кабилар моддий кўринишдаги зарарли омиллар бўлади. Шовқин, титраш, кучли ёруғлик, иссиқ, совуқ кабилар моддий бўлмаган турдаги зарарли омиллар қаторига киради.
Меҳнат муҳофазаси бу зарарли омилларни меъёридан оширмаслик чора-тадбирларини белгилаш, улар миқдорини камайтириш билан шуғулланади.
Заҳарли омиллар қисқа вақт мобайнида ёки бир смена вақт ичида инсон саломатлигини ёмонлаштиради ва шу билан бирга иш қобилиятини йўқотиб улгуради. Шундай бўлса ҳам зарарли омиллар билан заҳарли омиллар ўртасида қатъий фарқ қўйилмаган ҳолда улар биргаликда зарарли омиллар номи остида ўрганилади. Ҳар бир корхона ва ташкилотлар зарарли омилларни бартараф қилиш, улар миқдорини камайтириш бўйича тегишли тадбирларни белгилайди, зарурий маблағларни ажратади. Сабаби инсон саломатлиги йўлида қайғуриш давлат ва раҳбар ходимнинг биринчи вазифаси саналади.
Чанг ва уларнинг турлари
Чанг – бу қаттиқ ёки суюқ моддаларнинг ҳавода муаллақ сузиб юриши мумкин бўлган майда заррачаси (Кўпчилик адабиётларда – «қаттиқ модданинг ҳавода муаллақ ҳолатда бўла оладиган энг майда заррачалари чанг деб аталади» - деб кўрсатилган).Иш турларига қараб, чанг миқдори 0,001 мг м3 дан 100 мг м3 гача ва ундан ортиқ (кўмир саноатида) бўлиши мумкин.
Эслатма: Буғ ҳолатида инсон организмига зарар келтирувчи суюқликларнинг буғлари ҳам чангга тенглаштирилади.
Чанглар келиб чиқишига кўра 2 хил бўлади:

    1. табиий чанглар - метеоритлардан ва тупроқларнинг шамол таъсиридан ҳосил бўладиган чанглари.

    2. Сунъий чанглар - ишлаб чиқариш жараёнларида ҳосил бўладиган чанглар. Буни ишлаб чиқариш чанглари деб юритилади.

Кимёвий таркибига кўра чанглар органик ва ноорганик чангларга бўлинади. Органик чангларга органик моддалар - ўсимлик, ёғоч, пластмасса кабилар чанглари киради. Ноорганик чангларга ноорганик моддалар - кварц, асбест, оҳак ва турли минерал моддалар чанглари киради.
Чанг ва тутун умумий ҳолда аэрозоллар деб юритилади.
Чангларнинг физик ва кимёвий хоссалари уларнинг дисперслиги (майдаланганлик даражаси), заррачаларининг шакли, уларнинг инсон организмида эриш қобилияти ҳамда кимёвий таркибига боғлиқ. Чангнинг дисперслилиги унинг гигиена жиҳатидан баҳолаш учун энг муҳим аломати ҳисобланади. Чангларнинг ҳавода муаллақ ҳолатда бўлиш давомлилиги, нафас олиш органларига кириб бориш чуқурлиги, физик-кимёвий активлиги ва бошқа хоссалари чанг заррачаларининг ўлчамларига боғлиқ.
Чанглар табиий ва ишлаб чиқариш чанглари турларида бўлади. Табиий чанглар деганда ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган космик чанглар, табиат ҳодисалари натижасида юзага келадиган атмосфера чанглари тушунилади (Буларни айрим адабиётларда астрономик чанглар деб ҳам юритилади). Ишлаб чиқариш чанглари эса ишлаб чиқариш жараёнида юзага келади.
Турли органик суюқликлар буғланиб, ҳавода гидрозолни ҳосил қилиши мумкин. Буларни ҳам зарарли омиллар қаторида чанг сифатида ўрганилиши мумкин.
Чангларни текшириш асосан икки турда- аниқ ҳажмдаги чангнинг оғирлигини аниқлаш ва иккинчи турда тоза юзага тушган чангнинг саноқ сони билан аниқланади. Оғирлик методи бўйича «АФА» маркали фильтр орқали ўтган ҳаво таркибидаги чанг миқдори тарозида тортиб аниқланади. Саноқ усулида тоза ойна сиртига тушган чанглар сонининг шу ойна юзасига тўғри келган сонини микроскопик таҳлил билан амалга оширилади.
Инсон учун энг хавфли чанглар 0,2 дан 7 мкм ўлчамдаги чанглар ҳисобланиб, булар нафас олиш натижасида ўпкага кириб, ўпкада ўрнашиб қолади ва турли хилдаги ўпка касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Бунда ўпка альвеолалари тўсилиши натижасида касаллик келиб чиқиши жуда хавфли ҳисобланади.

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling