Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Инфрақизил нурларнинг инсон организмига таъсири


Download 1.99 Mb.
bet53/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Инфрақизил нурларнинг инсон организмига таъсири

Инфрақизил нурлар квант ва тўлқин хоссаларига эга бўлган материал заррачалар оқимини ифодалайди. Унинг тўлқин узунлиги 760 мкм дан 540 мкм гача чегарада мавжуд бўлиб, квант энергияси 0,0125-1,25 эВ (Электронвольт) атрофида бўлади.


Иссиқликнинг 60 %и атроф-муҳитга инфрақизил нурланиш йўли билан тарқалади. Ҳар хил материалларнинг нурланиши қуйидаги тенглама билан ифодаланади:
,
бу ерда, -нурланиш, Вт м2; Со-коэффициент, 5,67Вт м2.К4; Т-нурланадиган тана ҳарорати, К; º-қорайиш (нурланиш) даражаси.
Инфрақизил нурланишнинг одамга таъсири самараси нур ўтиш чуқурлиги асосида баҳоланади. Бу ўз нвбатида нурнинг тўлқин узунлигига боғлиқ. Шу муносабат билан нурланиш ўнта қисмга бўлинади.
Нурланишнинг А қисмига тўлқин узунлиги 0,76-1,4 мкм бўлган ва терига кўпроқ ўта оладиган қисқа тўлқинли инфрақизил нурлар тааллуқли; В қисмига инсон танасига жалб қилинадиган тўлқин узунлиги 1,4-3 мкм, С қисмига эса тўлқин узунлиги 3 мкм дан юқори бўлган нурлар киради. Қисқа тўлқинли инфрақизил нурларнинг шиддатли таъсиридан инсонда иссиқ уриши, бунинг натижасида бош оғриши, бош айланиши, томир уриши ва нафас олишнинг тезлашиши, ҳатто ҳушдан кетиш, ҳаракатнинг издан чиқиши, мия фаолиятининг бузилиши каби ҳолатлар кузатилади. Узун тўлқинли инфрақизил нурлар таъсиридан одам марказий асаб ва юрак қон томир тизимида ўзгариш бўлади, яъни томирнинг тез уриши, қон босимининг ортиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, терлаш, ошқозон фаолиятининг бузилиши кузатилади. Иссиқлик-нурнинг доимий таъсиридан одамнинг шамоллаш касаллигига мойиллиги ортади, толиқиш, чарчаш, эътиборнинг пасайиши сезилади.
Инфрақизил нурлар тўлқинсимон хоссага эга эканлигидан унинг тебранишлар амплитудаси ИКС-10, ИКС-12, ИКС-14 ёрдамида ўлчанади (ИКС - И-инфра; К-красний; С-спектр).
Инфрақизил нурланишлар таъсиридан ҳимояланиш учун нурланиш манбаларини тўсиқлаш, иссиқ нур тарқатувчи юзаларни совитиш, ҳаво души ўрнатиш ҳамда мақсадга мувофиқ иш режимини ва дам олишни уюштириш тадбирлари қўлланилади. СМ 4088-86 га асосан бинолардаги ускуна ва жиҳозлар ҳарорати 45оС дан ошмаслиги керак. агар компьютер техникаси ва шу каби электрон қурилмалар бўлса, уларни жойлаштирилган хонанинг меъёрий ҳарорати 20-22оС орлиғида сақланиши зарур. Бунинг учун иссиқлик ўтказувчанлиги юқори бўлган материалли буюм ва жиҳозлар иссиқлик ўтказувчанлиги паст бўлган материаллар билан қопланади. Бу материал, яъни танланган ҳимоя қатламлари қалинлиги қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
, м,
бу ерда: - ҳимоя қалинлиги, м; - ҳимоя қилувчи материалнинг қалинлиги, м; - иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти, Вт мС; -иссиқлик бериш коэффициенти, Вт мС; - ҳимоя қатламининг қалинлиги, м; - ҳимоя қатламининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти, Вт мС.
Инфрақизил нур манбаларидан ҳимояланишда ли металл тўрлардан, уларни ерлантирилган ҳолда фойдаланиш энг қулай ҳисобланади. Ҳарорати 50-60оС дан ортмаган қиздириш манбаларида эса ёғоч ёки органик ойна материалли тўсиқлар ҳам ишлатилиши мумкин. Агар нур манбалари шовқинли ҳолдаги қурилмалардан иборат бўлса, ҳосил қилинадиган ёғоч ёки органик ойнали бўлса, бундай тўсиқларни ҳосил қилишда имкони борича тўсиқлар остидан юқорига томон ҳавонинг ҳаракатини таъминлаб шабада ҳосил қилиш мақсадида, тирқишлар ҳосил қилиниши нур манбаининг яна қизиб кетишини олдини олиш имкониятини яратади.



Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling