Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Зарарли нурланишлар, уларнинг хусусиятлари


Download 1.99 Mb.
bet52/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Зарарли нурланишлар, уларнинг хусусиятлари

Нурланиш – бу инсон организмидаги ҳужайра ва моддаларнинг парчаланиши бўлиб, булардан энг хавфлиси радиоактив нурланиш ҳисобланади.


Ишлаб чиқаришда турли кўринишдаги нурланишлар учраши мумкин:
-ёруғлик нурланиши – бунда инфрақизил ва ультрабинафша нурлар таъсир этади;
-лазер нурланиши – лазер нури таъсир этади;
-электромагнит майдон нурланиши – электромагнит майдон таъсир этади.
-радиоактив нурланиш – радиоактив нурлар – α, β ва γ нурлар таъсир этади.
Нурланиш юзага келишининг асосий сабаби, иссиқлик, ёруғлик, радио ва электромагнитли ишлар, радиоактив моддалар билан ишлашдир. Буларни меъёрлаш учун кўрсатилган барча нурланиш манбаларини меъёрий ҳолатда ишлатиш ва уларга қарши курашнинг ҳимоя воситали усулларини қўллаш бўлиб ҳисобланади.


Лазер нурларининг инсон организмига таъсири

Техника тараққиёти ҳозирги кунда лазер нурларидан ҳаётда- тиббиёт соҳасида, турли кохоналарда, алоқа воситалари сифатида фойдаланишни тақозо этмоқда. Лазер нури асосан оптик квант генераторлари(ОКГ)да ҳосил қилиниб, улар турли тармоқларда ишлатилади.


Лазер нури улкан куч-қувватга, монохроматик ва когерент хоссаларга эга бўлганлиги учун ҳам, ОКГ да ишловчиларга салбий таъсир кўрсатади. Бунда монохроматик лазер нурининг таъсири кучли ҳисобланади. Лазер нури асосан лазер аппаратидан чиққандан кейин девор ва турли юзаларга урилиб, ундан қайтиши кузатилади. Унинг қуввати асосан хонанинг етарли даражада ёритилмаганлиги ҳисобига ортиши кузатилади. Бундай шароитда кўз қорачиқлари қоронғуликка мослашгунча толиқиши ва лазер нурларининг зарарли таъсири ортишига олиб келади.
ОКГ жойлашган хоналарда ҳавонинг ионли таркиби, озон миқдори ўзгариши мумкин. Бу ўз навбатида турли касалликлар келиб чиқишига шароит яратади. Лазер нуридан шикастланишда асосан бемор қаттиқ безовталанади ва асаб фаолиятида қўзғалиш ва тормозланиш функцияси бузилади.
Лазер нурлари фақатгина кўриш аъзолари ва асаб тизимларига эмас, балки бошқа аъзо ва тўқималарга ҳам таъсир кўрсатади. Терида патологик ўзгаришлар рўй беради.
Лазер нурлари билан ишлаш хоналарида зарарланишни камайтириш учун энг аввало лазер қурилмалари минимал ҳолда 20 м2 ли махсус хонага ўрнатилиши керак. Бу хоналарда ялтироқ буюмлар бўлмаслиги, хоналар деворлари хира ва тўқ рангли бўёқлар билан бўялиши зарур. Шу билан бирга ҳар бир асбоблар экранлаштирилган тўсиқлар билан таъминланиши керак. Ишчиларнинг лазер нурларидан камроқ касалланиши учун лазер билан ишловчилар йилига камида бир марта тиббий кўрикдан ўтиб туришлари зарур.



Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling