Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти
-маъруза: Бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш асослари
Download 1.99 Mb.
|
1ХФХ МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам принциплари
18-маъруза: Бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш асослари.
Режа: 1.Республикада ҳалокатлар тиббий хизматининг ташкил этилиши ва унинг асосий вазифалари. Жабрланганларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг тартиб ва қоидалари. 2.Юрак-ўпка реанимацияси (қайта жонлантириш)ни ўтказиш қоидаси. 3.Томирлардан қон кетиши, турлари, вақтинча тўхтатиш усуллари. 4.Суяк синганда кўрсатиладиган бирламчи тиббий ёрдам. 5.Узоқ вақт босилиш синдромида жароҳатланганларга кўрсатиладиган бирламчи тиббий ёрдам. 6.Сувга чўккан одамга, музлаган, электр токи урган инсонларга тиббий ёрдам кўрсатиш. 7.Табиий офат, авария ва катастрофаларда жабрланганларни тиббий саралаш (триаж) қоидалари. Жабрланганларни транспортировка қилишда ёрдам кўрсатиш. Республикада ҳалокатлар тиббий хизматининг ташкил этилиши ва унинг асосий вазифалари. Жабрланганларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг тартиб ва қоидалари Республикада ҳалокатлар тиббий хизмати(050)нинг ташкил этилиш мустақиллик даврининг жароҳатланган кишиларга ёрдам кўрсатиш йўналишидаги энг катта ишлардан саналади. Унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: -жабрланган кишини жабрловчи омилларини бартараф этади; -жабрланган кишига дастлабки тиббий ёрдам беради; - хавфсиз жойга олиб чиқади; - жабрланган кишига бошланғич тиббий ёрдам беради ва ҳоказо. Ҳалокатлар тиббий хизматининг энг муҳим томони шундаки, унинг ходимлари – тиббий, техник, жанговар, ҳарбий, ҳайдовчи, альпинист ҳамда тил билувчилар гуруҳидан иборат бўлади. Жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам принциплари Жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам - бу жароҳатланувчи кишига врач ёки тиббиёт ходимига қадар кўрсатиладиган тиббий ёрдам бўлиб, бунда зарарланиш тўхтатилиб, зарарланишдан кейинги оғир оқибатлар олди олинишидир. Жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам деб нимага айтилади?Биринчи тиббий ёрдамнинг жароҳатланувчи ёки саломатлиги тўсатдан ёмонлашиб қолган кишига кўрсатилиши нафақат унинг ҳаёти сақланиши, балки унинг саломатлиги тикланишида муҳим ўрин тутади. Билиш лозимки нафақат уйда балки кўчада, иш жойларида содир бўлиши мумкин бўлган тасодифий бахтсиз ҳодисалар ёки хавфли омиллар натижасида жароҳатланишлар содир бўлишлигида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларини ҳар бир кишига, ишчи ходимга, айниқса мутахассис кадрларга ўрганиш мажбурийдир. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатувчи киши тиббиёт ходими сингари хазмат кўрсата олмаслиги мумкин, бироқ қоидали ёрдам кўрсатиш жароҳатланувчининг кейинги босқич - тиббиёт бўлимида даволаниб, унинг саломатлиги яхшиланишида муҳим аҳамиятга эга. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда тайёр тиббиёт дорилари ва турли воситаларидан ёки зарурат бўлганда қўлбола ҳолатдаги буюмлардан фойдаланиш мумкин. Тайёр ҳолдаги тиббиёт дорилари - йоднинг 5% ли спиртли эритмаси, 1-2% ли зелёнка спиртли эритмаси, валидол таблеткаси, валериан эритмаси, аммиакли сув, ичимлик содаси, бор кислотаси, вазелин, оғриқ қолдирувчи дори ва ҳоказолар; тиббиёт воситалари эса - жгут(қон тўхтатишда ишлатиладиган резина ип), шиналар, зарурат бўлганда тиббиёт замбили. Булардан ташқари бактериал ёки радиоактив зарарланиш мумкин бўлган жойларда махсус АИ-2 - индивидуал аптечкаси (дори қутичаси) ҳам қўлланилади. Жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг бошланиши уларни хавфли жойдан олиб чиқилиши ёки хавфдан халос этилиши ҳисобланиб, унда жароҳат турига қараб эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда жароҳатлаган омил аниқланади. Агар заҳарли газ бўлса, газ қаердан келаётганлиги аниқланиб, уларни чиқаётган йўлини тўсилади. Бунинг имкони бўлмаса жароҳатланувчи киши тоза ҳавога олиб чиқилади. Бунда газнинг турига кўра, агар аммиак гази бўлса, уни эҳтиёткорлик билан қўзғатишлик тавсия этилади. Бу борада суяги синиб жароҳатланган киши бўлса, бирон нарса босиб қолган бўлса, босиб қолган нарса олинади. Жароҳатдаги киши қўзғатилмаган ҳолда синиш тури, жароҳатдаги киши ўзини тутишига эътибор берилиб, уни қўзғатишда олдин очиқ синиш бўлса энг аввал қон кетишини тўхтатилади. Сўнгра шина боғлам қўйилиб, кейин уни қўзғатишга рухсат берилади. Бу икки мисолни келтиришдан асосий мақсад шуки, авваламбор корхонада келиб чиқиши мумкин бўлган жароҳатланишлар борасида инструктажлар берилади. Қолаверса, буни билмаган ҳолда жароҳатланган кишини ўрнидан нотўғри қўзғатиб қўйишнинг ўзи билан жароҳатни оғирлаштириб, ҳатто ўлимгача етказиб қўйиш мумкин. Ҳар бир корхонада биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича дастлабки дори дармонлар, тиббиёт воситалари рисолада кўрсатилганидек таъминланган бўлишлиги зарур. Бундан ташқари кўчма вагонлар, автомобиллар ҳаттоки шахсий автомобилларда ҳам буларнинг таъминланган бўлишлиги зарур. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда оддий шароитдаги воситалар сифатида қуйидагилардан фойдаланиш мумкин: бирор жароҳатни боғлашга тоза рўмол ёки оқ ёпинғич (простиня), кўйлак, рангсиз материал- газламалар; қон тўхтатувчи – жгут ўрнига ҳар қандай тасма ёки белбоғлар, газламалар боғлами; суяк синишида шина ўрнида- қаттиқ кардон, рейка, тахтача, бирор бир таёқ ва ҳоказолар қўлланилиши мумкин. Жароҳатланиш деганда одамнинг суяклари синиши, териси, шиллиқ қаватлари, баъзан терининг чуқурроқ қаватларигача бутунлиги йўқолиб, оғриқ бериб, қон оқиб ёки шиш билан зарарланиши, кесиб олиниши ва шулар билан биргаликда ҳайвонлар ҳамда ҳашоротлар томонидан етказиладиган зарарлар тушунилади. Жароҳат ўқ туфайли, кесиб олиш билан, янчиб олиш билан, қисиб олиш билан, чўзилиш билан, йиртилиш билан, тишланиш билан содир бўлиши мумкин. Буларниг ичида тишланиши туфайли жароҳатланиш доим инфекцион жароҳат ҳисобланиб келган. Тиббиёт операциясидан ташқари барча жароҳатланишлар инфекцион ҳарактердаги жароҳатлар ҳисобланади. Жароҳатларни микроб тушиб ярага айланиб кетишини олдини олишнинг энг оммалашган усули бу жароҳат ерини зарарсизлантирувчи йод ёки зелёнка эритмаси билан ишлов бериб боғлаш ҳисобланади. Бундай жароҳатлар содир бўлиши оғир оқибатларга олиб келишини ҳисобга олган ҳолда жароҳатланганларни албатта қоқшолга қарши укол қилиш тавсия этилади. Жароҳатлар қон оқиши билан бўлиши мумкин. Бундай қон оқишлар артериал, веноз, капилляр, паренхиматоз қон оқиш турларига бўлиниб, булардан энг хавфлиси артериал ҳисобланади. Чунки бу кучли босим билан оқиш бўлади. Қон оқишлар очиқ ва ёпиқ қон оқиш турларига бўлинади. Очиқ турдаги қон оқишда терининг жароҳатланиш еридан қон оқиб чиқади, ёпиқ турида эса қоннинг оқишини кўз билан кўриб бўлмайди. Шунинг учун ҳам бу турдаги жароҳатланган кишиларни зудлик билан врач олдига етказиб бориш керак. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling