Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Юрак-ўпка реанимацияси (қайта жонлантириш)ни ўтказиш қоидаси


Download 1.99 Mb.
bet81/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Юрак-ўпка реанимацияси (қайта жонлантириш)ни ўтказиш қоидаси
Одам электр токидан қаттиқ зарарланганида ёки сувга чўкканида нафас йўллари беркилиб ёхуд тиқилиб қолишиси натижасида нафас олиши, юрак фаолияти бирдан тўхташи мацумкин. Буни клиник ўлим ҳолати дейилади. Сунъий нафас олдириш ва юракни билвосита уқалаш, яъни массаж қилишга барвақт киришилса, одам ҳаётини асраб қолиш мумкин.
Сунъий нафас олдириш учун ўпкага ҳаво юборишга имкон бериладиган махсус мосламалар бўлмаган ҳолатларда «оғиздан оғизга» ёки «оғиздан бурунга» усуллари билан сунъий нафас олдиришга киришилади.
Сунъий нафас олдиришга киришишдан аввал шикастланган одамни текис жойга чалқанча ётқизиб, имкони борича боши орқага ташланади. Чунки, бундай ҳолатда нафас йўллари кенг ва равон очилади. Акс ҳолда оғиз ва бурун орқали юборилган ҳаво ўпкага бормайди. Шикастланган одамнинг жағи қисилиб қолган бўлса, унинг пастки жағини олдинга тортиб, энгагини босиши, оғзини очиш, салфетка ёки дасрўмол билан лаби ва оғиз бўшлиғидаги сўлак ҳамда қусуқ масаларидан тозалаш зарур. Сўнгра шикастланган одамнинг очиқ турган оғизга бир қават салфетка ёки дасрўмол қўйиб, бурнини қисиш, чуқур нафас олиб, лабларини жуфтлаштирган ҳолда ёки махсус найча, ҳаво ўтказгич ёрдамида куч билан ичкарига ҳаво пуфланади. «Оғиздан бурунга» усули қўлланганда эса, оғизни беркитиб, бурунга салфетка ёки рўмолча ташлаб куч билан пуфлаш жоиз (36-расм).


А


Б

36-расм: А- «Оғиздан бурунга» ва Б-«Оғиздан оғизга»
усуллари билан сунъий нафас бериш

Ҳавони ичкарига шундай пуфлаш керакки, натижада у ҳар сафар имкони борича ўпкани кўпроқ тўлдирсин. Буни кўкрак қафасини ҳаракати, қай даражада кўтарилиб, тушишидан кузатиш мумкин. Шуни унутмаслик жоизки, сунъий нафас олдириш усулини қўллаганда бошни орқага ташламай нафас йўлларини очмаслик, оғиз ёки бурунни беркитмай, герметик ҳолат яратмаслик, ичкарига кам ҳаво пуфлаш фойдасиздир. Ичкарига пуфлаб киритиладиган ҳаво бир дақиқада 16-18 марта бўлиши лозим. Жароҳатланган одамнинг пастки жағи шикастланган бўлса, «оғиздан бурунга» усули қўлланади. Жағ-юз соҳаларида катт шикастланишлар бўлганида юқоридаги усуллар билан сунъий нафас олдиришнинг иложи бўлмайди. Бундай ҳолларда Сильвестр, Каллистов усулларидан фойдаланиш зарур.
Сильвестр усули билан сунъий нафас олдирилганида шикастланган одам чалқанча ётади. Ёрдам берувчи шикастланган одамнинг бош томонига ўтиб, тиззага чўкади, сўнгра унинг билакларидан ушлаб, иккала қўлини юқорига кескин кўтаради ва ўзининг орқасига ўтказиб, ён томонларга узатади. Кейин эса, аввалгига нисбатан тескари ҳаракатлар қилиб, шикастланган одамнинг билаги кўкрак қафасининг пастки қисмига қўйилади, устидан босилади, нафас чиқарилади.
Каллистов усули билан сунъий нафас олдиришда шикастланган одамнинг қўлларини олдинга чўзиб, қорни билан текис жойга ётқизилади, Бошини ён томонга буриб, остига ёстиқ ўрнида бирор юмшоқ нарса думалоқлаб тўшалади. Кейин замбил тасмалари ёки пишиқ арқон, бир-бирига уланган 2-3 та камар билан шикастланган одамни дам-бадам (нафас олиш ва чиқариш маромида) 100 см гача юқорига кўтариб, пастга туширилади. Одам юқорига кўтарилган пайтда кўкрак қафаси ёзилиб ўпкасига ҳаво киради, қуйи туширилганда эса, кўкрак қафаси сиқилиб ўпкадан ташқарига ҳаво чиқади.
Юрак фаолиятининг тўсатдан тўхтаб қолиш аломатлари қўйидагилардир: ҳушдан кетиши, томир урмай, пульснинг йўқолиб қолиши, юрак уриши ниҳоятда суст бўлиши ва билинмаслиги, кўз қорачиғларининг кенгайиб, ёруғликни сезмай қолишидир.
Бундай ҳолатларда шикастланган одамни қаттиқроқ жойга чалқанча ётқизиш, юракни билвосита уқалаш, яъни массаж қилишга киришиш зарур. Ёрдам берувчи унинг чап томонига ўтиб, устма-уст қўйилган кафтларини шикастланган одам тўш суягининг пастки учдан бир қисмига қўяди. Кейин бир маромда дадил ва шахдам ҳаракатлар билан тўш суягига ҳар дақиқада 50-60 марта босиб туради. Ушбу ҳолатда кўкрак қафасининг олдинги девори энг камида 3-4 см ичкарига тушиб-чиқиб туриши зарур. Бундай шароитда қўллар бироз бўшайди, кўкрак қафаси ёзилади. ҳар сафар кафт билан тўш суяги соҳаси босилганида юрак устига тушган босим таъсирида унинг ичидаги қон томирларга тарқалади, кафтлар кўтарилгач босим тўхтатилганда эса, ён атрофдаги вена томирларидан қон юрак томон силжиб, сўриб олинади.
Сунъий нафас олдириш ва юракни билвосита уқалаш усуллари албатта биргаликда олиб борилиши шарт (37-расм). Бундай мураккаб ва ўта нозик амалларни бажариш учун 2-3 киши бўлиши керак.



37-расм.Юракни билвосита уқалаш

Уларнинг бири юракни билвосита уқалаб турса, иккинчиси «оғиздан оғизга» ёки «оғиздан бурунга» усули билан сунъий нафас олдиради, учинчиси эса, шикастланган одамнинг ўнг томонига ўтиб, унинг бошини ушлаб туради, зарур вақтда ёрдамчилардан бири урнига ўтиб, унинг ишини давом эттиришга тайёр туради. Табиийки, бу ҳар иккала тадбир галма-гал амалга оширилади, яъни ўпкага ҳаво пуфланаётган пайтда юрак уқаланмайди ва аксича. Нафас чиқариб турилган пайтда кўкрак қафаси устидан 5-6 марта босилади, нафас олишда эса, ўпкага бир марта ҳаво пуфлаб киритилади.


Сунъий нафас олдириш билан юракни билвосита уқалашни бир вақтда амалга ошириш клиник ўлим ҳолатидаги одамнинг ҳаётини асраб қолиш, уни қайтадан жонлаштириш, тирилтириш (реанимация)да муҳим аҳамиятга эгадир. Бундай тадбирларни ёши каттароқ одамларда ўтказилганда уларнинг суяклари анчагина мўрт эканлигини эътиборга олиш зарур. Ёш болаларда сунъий нафас олдириш, асосан, «оғиздан оғизга» усулида ўтказилса, юракни билвосита уқалаш амали уларнинг тўш соҳасига қўл кафтлари воситасида эмас, балки бармоқлар ёрдамида нихоятда енгил ва нозик ҳатти-ҳаракатлар билан амалга оширилади.
Электр токи таъсирида шикастланган одамга ёрдам беришда энг аввало уни кучли электр токи чанғалидан кўтқариш зарур. Тезда рубильникни ток манбаидан ажратиш, электр пробкаларини чиқариш, симни олиб ташлаш шарт. Чунки, айни пайтда шикастланган одамнинг ўзи электр ўтказгич бўлиб тургани, унга резина қўлқоп кийгандан кейнгина тегиш мумкинлигини асло унутмаслик, баданига тегиб турган токли симни қуруқ ёғоч билан олиб ташлаш зарур (38-расм). Кейин шикастланган одамнинг бўйнини бўғиб, сиқиб турган кийим ёқалари ечилади, камари бўшатилади. Шундан кейингина тегишли, зарур тиббий ёрдам кўрсатишга киришилади.



38-расм. 1000 В дан ортиқ кучланишга эга бўлган электр токи таьсирига тушган инсонни электр ўтказгичини изолацияли штангга билан олиб ташлаш орқали қутқариш.




Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling