Сувга чўккан одамга, музлаган, электр токи урган инсонларга тиббий ёрдам кўрсатиш.
Сувга чўкиш (ғарқ бўлиш) нафас олиш йўлларининг суюқликка, сувга тўлиб қолишидир. Сувга чўккан одамнинг нафас олиш йўллари, айниқса бронхлари ва ўпкасига сув кириб ҳаво танқислиги бошланади, натижада нафас олиш, юрак фаолияти тўхтайди. Бундай ҳолатда одамни иложи борича сувдан тезроқ чиқириб олиш,.кейин оғзи билан бурунни балчиқ ва шилимшиқдан тозалаш зарур. Шикастланган одамни бирор иссиқроқ мато, кийим-бош, адёл ёки чойшаб билан ўраб, ёрдам бераётган кишининг тиззасига қорни билан ошқозонидаги сув ташқарига чиқарилади (51-расм). Шундак кейингина шикастланган одамни чалқанча ётқизиб, сунъий нафас олдириш ва юрагини билвосита уқалашга киришилади.
|
51-расм. Сувга чўккан одамга биринчи тибиий ёрдам кўрсатиш
|
Бундай хатти-ҳаракатлар шикастланган одамнинг нафас олиши тикланиб, асли ҳолатига келгунча давом эттирилади. Мабодо, амалга оширилган чора-тадбирлар нафсиз бўлиб, ўлимнинг объектив белгилари (кўз қорачиғлари кенгайиб, ёруғликни сезмаса, юрак урмай, тўхтаб қолса, танада мурда доғлари) пайдо бўлса, организмни қайта жонлаштириш, тирилтириш тадбирлари тўхтатилади.
Нафас олиш билан юрак фаолияти тикланган тақдирда эса, шикастланган одамнинг баданини иситиш, унга иссиқ чой ва қаҳва ичириш, замбилга ётқизиб тезроқ яқинроқдаги тиббий муассасага олиб бориш жоиз.
Табиий офат, авария ва катастрофаларда жабрланганларни тиббий саралаш (триаж) қоидалари. Жабрланганларни транспортировка қилишда ёрдам кўрсатиш
Табиий офат, авария ва катастрофаларда жабрланганларни тиббий саралаш (триаж) қоидалари қуйидагича бўлади:
-кишиларнинг олган жароҳатларини аниқлашда ҳушдан кетишга биринчи эътибор қаратилади;
-суяк синганда унинг аниқ объекти аниқланади;
-қон кетиши тўхтатилади;
-катастрофа жойи аниқланади ва расмийлаштирилади. Бунда авто катастрофа бўлса, транспорт туриш жойида кўрсатма олинади ва лойиҳаси чизилади;
-ҳар қандай катастрофа ички ишлар ходими иштирокида таҳлил қилинади ва ҳоказо.
Жабрланганларни транспортировка қилиш албатта жароҳат турига боғлиқ бўлади. Жароҳати оғир бўлганлар ёрдамчи кишилар иштирокида транспортировка қилинад
Такрорлаш учун саволлар:
1.Биринчи тиббий ёрдам деб нимага айтилади?
2.Биринчи тиббий ёрдам кўрсата олишни кимлар билиши зарур?
3.Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда нималардан фойдаланиш мумкин?
4.Жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда нималарни эътиборга олиш керак?
5.Жароҳатланиш деганда нималарга эътибор бериш керак?
6.Жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни амалга оширишда микробга қарши курашишдан мақсад нима?
Таянч сўз ва иборалар:
1.Дастлабки ёрдам.
2.Тиббий ёрдам.
3.Жароҳатланиш.
4.Заҳарланиш.
5.Қон кетиши.
6.Суяк синиши.
7.Артериал қон томири.
8.Вена қон томири.
.
|
9.Капилляр
10.Суяк синиши.
11.Шина.
12.Уйқу артерияси.
13.Иммобилизация.
14.Жгуть.
15.Сунъий нафас.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |