Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович
Ўзбекистонда соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари139
Download 0.8 Mb.
|
nodir
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар 2010 й 2015 й 2021 й
- Ўзбекистонда уй-жой фондини мулкчилик шакли бўйича тақсимланиши 142
Ўзбекистонда соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари139
Соҳада бирламчи тиббиёт бўғинини яхшилашга эътибор қаратилиб, ҳар бир маҳаллада “хонадонбай” ишлайдиган тиббий бригадалар ташкил этилди. Бирламчи бўғинда аҳолини 2021 йилдан бошлаб 66 турдаги дори воситалари билан бепул таъминлаш йўлга қўйилди. Бу бепул дори-дармонлардан айниқса қишлоқ аҳолиси етарлича бехабар эмас. Кейинги йилларда юқори малака ва технологиялар талаб қиладиган тиббий хизматлар кўлами давлат шифохоналарида ҳам кенгаймоқда. Республиканинг барча ҳудудларида 23 та ихтисослашган тиббиёт марказларининг юздан ортиқ филиаллари фаолият бошлади. Бу эса авваллари пойтахт ва хорижда бажарилган 210 турдаги операция ва ташхисларни маҳаллий шифохоналарда ўтказишга имконият яратди. Бироқ, мамлакатда ўлим ҳолатларининг 60 фоизи юрак-қон томир касалликлари ва 10 фоизга яқини онкология касалликларига тўғри келмоқда. Илгари даво истаб чет элларга боришга мажбур бўлинган бўлса, эндиликда қиммат операциялар Ўзбекистонда қилинмоқда. Шифохоналарда 200 турдаги янги жарроҳлик амалиётлари, хусусан, буйрак ва жигар трансплантацияси йўлга қўйилди. Мамлакатда 2016 йилга қадар тиббий ёрдам хизматида ҳар бир чақириқ учун ўртача давлат томонидан 745 сўм ажратилган бўлса, айни вақтда битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағ ўртача 1 минг 700 сўмни ташкил қилмоқда. Эҳтиёжманд аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича очиқ ва шаффоф тизимга ўтилди. Энди ихтисослашган марказларда бепул даволанадиган касалликлар рўйхати шакллантирилиб, тиббий ёрдам учун ҳақиқий эҳтиёжи бор аҳолига “электрон навбат” асосида берилмоқда. Бу тизимга асосан, маблағлар шифохонага эмас, балки аниқ беморларга ажратилмоқда. Бундай тартиб турли сурункали касалликлар сабаб камбағаллик ҳолатига тушиб қолган аҳолига енгиллик беради. Агар оила “Темир дафтар”га киритилган бўлса, оилада сурункали касаллик билан ётган бемор бўлса, уларга белгиланган тиббий хизматларни тўлиқ бепул қилиш мақсадга мувофиқдир. Аҳоли фаровонлигини оширишнинг муҳим кўрсаткичларидан бири мамлакат аҳолисини уй-жой билан таъминлаш ҳисобланади. Демографик босимнинг юқорилиги уй-жой муаммосининг аҳамиятини янада оширади. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда ер участкалари бериш орқали аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш чоралари кўрилди. Қишлоқ аҳоли пунктларининг мехморий қиёфасини яхшилаш, намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг ҳаёт даражаси ва сифати ўзгарди. Қишлоқ жойларида муҳандислик ва транспорт коммуникациялари, ижтимоий инфратузилма объектларини жадал ривожлантириш бўйича кўламли ишлар амалга оширилди. Мамлакатда 2009-2016 йилларда қишлоқ жойларида 1308 турар жой массивида умумий майдони 9 миллион 573 минг квадрат метр бўлган 69557 та шинам уй-жой қурилди. Қишлоқлардаги 83,5 мингдан140 ортиқ оиланинг яшаш шароити яхшиланиши билан бирга, аҳолининг уй-жойга бўлган реал эҳтиёжлари ортиб, амалда тўлақонли қондирилмади. Миллий менталитет ва яшаш шароитларни (ичимлик сув, электр, табиий ёки суюлтирилган газ таъминоти, йўлларни асфальтлаш ва ёритиш) ва аҳоли даромадларини ҳисобга олиб арзон уй-жойга талаб орта борди. Шу боисдан арзон уй-жой дастури асосида сўнгги беш йилда 140 мингдан зиёд янги квартира ва якка тартибдаги уй-жой қурилди. Бу-олдинги беш йилга нисбатан 10 баробар кўп уй-жой қурилди, деганидир141. “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари асосида йўллар таъмирланиб электр энергия таъминоти яхшилана бошлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2728-сонли қарори ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш, эскирган уйларда яшовчиларнинг ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифалардаги фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга қаратилди. Натижада аҳолининг уй-жой фонди орта борди 2.8-жадвал. Маълумотлардан кўринадики, мамлакатимизда кейинги олти йилда аҳолининг уй-жой фонди кўпайди. Айниқса, аҳолининг хусусий мулк бўлган уй-жой фонди 2015 йилда 462848,4 тадан 2021 йилда 545468,3 тага ортди. Қишлоқ жойларида аҳолини уй-жой билан таъминлашга Ўзбекистон Республика Президенти 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жой қуриш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2639 сонли қарори ҳуқуқий асос бўлди. 2.8-жадвал.
Ўзбекистонда уй-жой фондини мулкчилик шакли бўйича тақсимланиши142 Бу турдаги уй-жойлар билан таъминлаш фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан ижтимоий мезонлар орқали аниқланади. Бу борада айниқса, кишиларда турар жойнинг йўқлиги ва турар жойда ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз хонадонда яшаши, кўп болали, оиланинг кам таъминланганлиги, бошқа оилалар билан бир уйда яшаши, оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи, ногирон шахсларга устуворлик берилган.Халқаро тажрибада аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг муҳим кўрсаткичи сифатида аҳоли жон бошига уй-жой майдонининг ҳажми белгиланган. Ушбу кўрсаткич аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондиришнинг асосий омили бўлиб, 20 квадрат метр турар жой киши бошига халқаро меъёр сифатида қабул қилинган. Ўзбекистонда бугунги кунда аҳолини уй-жой билан таъминлаш даражаси жон бошига ўртача 15,8 квадрат метрни ташкил қилади. Мамлакатда уй-жой билан таъминлаш даражаси нисбатан паст бўлиб бир кишига уй-жой Aндижонда 10,4 кв. м, Бухорода 14,8 кв.м, Жиззах 13,9 кв. м, Фарғона 13,4 кв. м ва Сурхондарё 12,7 кв. метрни ташкил қилиб, республика кўрсаткичларидан орқада қолмоқда. Демографик жараёнлар айниқса, туғилишнинг юқорилиги, аҳоли зичлиги сабаб уй-жойга бўлган юқори талаб сақланиб қолмоқда. Аҳоли даромадларининг пастлиги эса камбағал оилаларни имтиёзли кредитлар асосида уй-жой харид имкониятини чеклайди. Аҳоли фаровонлигини ошириш ва камбағал оилаларни уй-жойга бўлган эҳтиёжини амалдаги механизмини такомиллаштиришда, биринчидан, камбағал оилаларга узоқ муддатли фоизсиз кредитлар асосида арзон уй-жойлар қуриш; иккинчидан, арзон турар жой биноларида қулайликларни оқилона жойлаштириш (уйларни иситиш, канализация, ичимлик суви ва хаказо)да илғор инновацион ва экологик тоза технологиялардан фойдаланиш; учинчидан, турар жой бинолари қурилишини аҳоли фаровонлигини оширишнинг муҳим манбаига айлантириш керак. Бунда узоқ муддатли талабга асосланган ижтимоий уй-жойлар барпо этиш зарур. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling