Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович
Ўзбекистон аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминланганлиги135
Download 0.8 Mb.
|
nodir
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳудудлар Ичимлик суви Табиий газ
Ўзбекистон аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминланганлиги135
Жадвал маълумотларидан билиш мумкинки, аҳолини марказлашган ичимлик сув билан таъминланган даражаси паст бўлган вилоятлар Бухоро, Қашқадарё, Хоразм ва Қорақалпоғистон республикасига тўғри келади. Республика бўйича эса ичимлик сув таъминоти 2010 йилда 82,5 фоиз бўлса, 2020 йилда 67,4 фоиз, 2021 йилга келиб 68,3 фоизни ташкил қилди. Қолган 30,3 фоиз аҳоли муқобил сув манбалардан, 9 фоизи – махсус сув ташувчи транспорт воситалари орқали сув билан таъминланади. Республика бўйича 27 минг километр ёки 38 фоиз сув тармоқлари авария ҳолатида бўлиб, 2 мингта ёки 20 фоиз сув насослари ишдан чиққан. Жаъми 3 млн. 280 минг нафар сув истеъмолчидан 44 фоизига ҳисоблагич ўрнатилган холос. Мамлакат сув балансини бошқаришда ваколатли давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштири зарур даражада олиб борилмаяпти, сув ресурслари сифати ва хавфсизлиги мониторингини амалга оширишда самарали тизим яратилмаган. Республикада 2021 йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 352 та маҳаллада 3890,9 км. ичимлик ва 77,7 км оқова сув тармоқлари қурилди ва таъмирланди. Кейинги 5 йилда аҳоли сув таъминотини яхшилаш учун 10 триллион ажратилган бўлсада соҳада ечимини кутаётган муаммолар кўп. Республикадаги 4 мингта маҳаллада ичимлик сув суткасига 4-6 соат берилади, 1,5 мингдан ортиқ маҳаллада марказлашган таъминот йўлга қўйилмаган. Бундан ташқари 2 мингга яқин боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари марказий тармоққа уланмагани боис, сувни ташиб келишга мажбур бўлмоқда137. Бу эса аҳоли турмуш сифатини пасайтиради ва ўртасида турли касалликларни ҳам келтириб чиқаради. Ичимлик суви таъминотидаги узилишлар боис одамлар филтрланмаган, лойқа сувдан фойдаланишга, аҳолида эса сув орқали юқадиган касалликларни ортишига сабаб бўлмоқда. Аҳолига ичимлик сувини етишмаслиги аёлларнинг иқтисодий ва ижтимоий салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилади. Боиси ичимлик суви таъминланмаган уй хўжаликларининг 61 фоизида сув олиб келиш каби жисмоний куч ва кўп меҳнат талаб қиладиган потенциал хавфли ишлар аёллар зиммасига юкланган. Қолаверса, сув олиб келишга вақт сарфлаш эса таълим олиш, даромад қилиш, малака ошириш ва бўш вақтда дам олиш учун камроқ вақт ажратилишига сабаб бўлади. Аҳоли фаровонлиги барқарорлиги ва сифат даражаси бевосита аҳолини табиий газ ва арзон нархларда электр энергия билан узлуксиз таъминланишига боғлиқ. Айниқса куз-қиш мавсумида табиий газ ва электр энергиясига ички талаб нисбатан юқори бўлади. Ўзбекистонда аҳолини табиий газ билан таъминланганлик даражаси 2010 йил 83,5 фоизни, 2015 йил 68,7 фоизни ва 2021 йилда эса 55,4 фоизни ташкил қилиб, ўтган ўн йил ичида 28 фоизга камайган 1.7-жадвал. Айниқса, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Андижон вилоятларида газ таъминоти республика даражасига етмайди. Марказлашган табиий газ таъминотининг қисқариши асосан 2013 йилдан бошланган. Республикада 2013 йилнинг 18 мартида тасдиқланган «Республика газ таъминоти тизимини 2013-2015 йиллар давомида истиқболли ривожлантириш ва мавжуд тизимни янада такомиллаштириш Дастури»га асосан кўплаб ҳудудлар марказлашган қувурлар орқали табиий газ етказиб бериш тизимидан узиб ташланди. Бунинг ўрнига мазкур ҳудудларга газ баллонларида суюлтирилган газ етказиб бериладиган бўлди. Суюлтирилган газ билан хонадонларда фақат овқат пишириш, чой қайнатиш ва бошқа майда уй-рўзғор юмушларни бажариш мумкин. Бироқ асосий муаммо шундаки, суюлтирилган газ таъминотида узилишлар бўлиб, қиш ойларида уйни газ билан иситиш имконияти йўқ. Бугунги кунда мамлакатда газлаштирилган хонадонлар сони 7 млн. 150 мингдан зиёдни ташкил этади. Шундан 3 млн. 568 мингдан ортиқ хонадонлар қувурларда етказиладиган табиий газ, қолган 3 млн. 581 мингдан ортиқ хонадонлар суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. Суюлтирилган газ таъминотида муаммолар бўлгани каби қувур орқали етказиладиган табиий газга уланган уйларда куз-қиш мавсумида газ босими пасайиб кетади ва таъминотда узилишлар юзага келмоқда. Натижада айрим ҳудудларда аҳоли қишда уйни иситиш учун муқобил иссиқлик манбаларини қидиришга мажбур бўлади. Қишлоқ жойларида эса аҳоли йил бўйи заҳира қилинадиган тезак, кўмир ва ўтин сотиб олиш ва жамғариши оиланинг йили такрорланувчи энг асосий вазифаларига айланган. Табиий газ таъминотидаги узилишлар бошқа товар ва хизматлар нархини ортиб кетишига сабаб бўлиб, аҳоли фаровонлиги даражаси камайиб харид қобилияти пасаймоқда. Мамлакатда аҳолини табиий газ билан таъминлаш, табиий газга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш бўйича вазифалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган. Мазкур қарорни изчил бажарилиши аҳолини табиий газ билан таъминлаш ва назорат ишларини такомиллаштиришга хизмат қилади. Фаровон турмуш асосларидан бири тиббиёт тизими бўлиб, Ўзбекистонда кейинги олти йил ичида соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан такомиллаштириш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланган. Мамлакатда коронавирус касаллиги авж олган пандемия даврида тиббиёт тизими синовдан ўтди. Янги шифохона ва карантин зоналари ишга туширилди. Мустақиллик йиллари соҳада уч хил кўринишдаги тиббиёт масканлари юзага келди. Булар бепул тиббий хизмат, аралаш (айрим хизматлари пуллик, айрим хизматлар бепул) бўлган тиббий хизмат ва тўла пуллик хизмат. Аҳоли ўз даромадларига қараб хизмат турини танлайди. Замонавий технологияга асосланган пуллик хизмат сифатли, бироқ аҳоли даромадига нисбатан қиммат нархларда хизмат кўрсатилади. Натижада барча аҳоли ҳам бу хизматлардан фойдалана олмайди. Натижада касалликнинг сурункали тус олиши оилалар камбағаллигини янада кучайтиради. Мамлакатда хориж тажрибаси асосида тиббиёт ўзгармоқда. Аввало, тиббиётга ажратилаётган маблағлар ҳажми кескин оширилди. Жумладан, 2022 йилнинг ўзида соғлиқни сақлаш соҳасига бюджетдан 24 триллион сўм йўналтирилиб, бу маблағ 2016 йилга нисбатан 4 баробарга кўпдир. Ўтган беш йилда шифохоналар ва тез тиббий ёрдам пунктларини дори-дармон, тиббиёт буюмлари билан таъминлашга ажратилаётган маблағлар 12 баробарга кўпайтирилди138ки, бу тиббиёт соҳаси кўрсаткичларини ижобий томонга ўзгартира бошлади 2.7.-жадвал. 2.7-жадвал Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling