Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


Ўзбекистонда иқтисодиёт тармоқларида ўртача йиллик номинал ҳисобланган иш ҳақи (сўм)109


Download 0.8 Mb.
bet21/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   63
Bog'liq
nodir

Ўзбекистонда иқтисодиёт тармоқларида ўртача йиллик номинал ҳисобланган иш ҳақи (сўм)109

Идентификатор

2010 й

2012 й

2014 й

2018 й

2020 й

2021 й

Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи, сўм*

504797

739671

1007929

1 951 214

2 600476

3008004

Саноат

789275

1072831

1472523

2 504 821

3539895

3868059

Қурилиш

882456

1092802

1362335

2 049 101

3133570

3693666

Савдо

625982

983797

1255113

1 764 647

2572917

3027638

Ташиш ва сақлаш

710670

1069027

1390997

2 278 982

3364442

3886234

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

333117

519732

728392

1 199 553

1784700

2259462

Ахборот ва алоқа

741255

1124233

1480773

3 045 043

4275407

5185619

Молиявий ва суғурта фаолиятлари

510313

912687

1436453

3 138 612

5746370

7445563

Таълим

399001

599028

807524

1 287 127

1994210

2260686

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш

384776

537439

693761

1 085 904

1800327

2085859

Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш

463304

740433

922979

1 564 720

2237559

2562493

Бошқа фаолият турлари

313160

527399

808852

1 544 840

2682343

3193905

Дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига 257,5 млрд. сўмни ташкил қилди, бу ўтган ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 98,1 млрд сўмга кўпдир. Мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадлар 107,6 млрд сўмни ташкил қилди — ўсиш 73,1 млрд. сўмга етди. Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар 193,4 млрд. сўмга етди.


Мамлакатимизда ўртача иш ҳақи миқдори аҳоли истеьмол харажатларини тўлиқ қоплаш ва жамғармага қилишга имкон бермайди. Бу эса аҳолининг қўшимча тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини талаб қилади. Бироқ, 2021 йилдан аҳолининг даромадлари орта бошлади. Молия вазирлигининг ҳисоботларига кўра, иш ҳақидан даромад солиғи тўлаётганларнинг 62 фоизи 2 млн сўмгача ойлик олади (2.2-жадвал).
2.2-жадвал.
Ўзбекистонда иш ҳақи даражасининг динамикаси110



Иш ҳақи миқдори



2020 йил май

2021 йил май

солиқ тўловчилар минг киши

улуши фоиз

солиқ тўловчилар минг киши

улуши фоиз

1

1 млн. сўмгача

1772,5

42,6

1778,0

38,3

2

1 млн. сўмдан 2 млн сўмгача

1066,4

25,6

1117,8

24,0

3

2 млн. сўмдан 4 млн сўмгача

887,9

21,3

1072,6

23,1

4

2 млн. сўмдан 5,5 млн сўмгача

194,8

4,7

293,0

6,3

5

5,5 млн сўм ва ундан ортиқ

239,6

5,8

386,5

8,3




жами

4161,3

4647,9

Жадвал маълумотларидан билиш мумкинки, 2021 йилнинг май ойида 4,6 млн ўзбекистонлик иш ҳақидан даромад солиғи тўлаган. Уларнинг 38 фоизи 1 млн сўмгача (100 доллардан кам) ойлик олади, 24 фоизининг маоши эса 1–2 млн. сўм оралиғида. 2021 йилнинг ўтган 6 ойида Ўзбекистонда 4 млн. 647 минг 900 киши иш ҳақидан даромад солиғи тўлаган. 2020 йилда бу кўрсаткич 4 млн. 161 минг 300 нафарни ташкил этган. 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига республикада даромад солиғи тўловчилар сони 486 минг 600 нафарга кўпайди. 2021 йилнинг ўтган 6 ойида Ўзбекистонда 4 млн. 647 минг 900 киши даромад солиғи тўлаган (ўтган йили майда 4 млн 161 минг 300 киши)111.
Аҳоли даромадларининг даражаси ва динамикасини баҳолаш учун номинал, шахс иҳтиёридаги даромад, реал даромад кўрсаткичларидан фойдаланилади. Номинал даромад маълум вақт давомида алоҳида шахслар томонидан олинган пул шаклидаги даромаддир. Реал даромад эса маълум бир вақт ичида шахс иҳтиёридаги даромадга сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматларнинг миқдорини ифодалайди, у эса нархлар ўзгаришига боғлиқ бўлади. Аҳолининг умумий даромадлари нафақат ёлланиб ишловчиларнинг меҳнат фаолиятидан олган даромадлари, балки мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар, шахсий истеъмол учун ўзида ишлаб чиқарилган хизматлардан олинган даромадлар, мол-мулкдан олинган даромадлар ва трансфертлардан олинган даромаддан иборат (2.3-жадвал).
2.3-жадвал
Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари112



Кўрсаткичлар номи

2010 й.

2015 й.

2017 й.

2018 й.

2020 й.

2021 й.




Умумий даромадлар-жами

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0




Шу жумладан:



















I

Бирламчи даромадлар

80,4

83,1

79,1

76,1

74,5

73,6




шундан:



















1.

Ишлаб чиқаришдан олинган даромадлар

78,5

80,8

75,8

73,0

71,5

71,5

2

Мол-мулкдан олинган даромадлар

1,9

2,3

3,4

3,1

3,0

2,2

II

Ижтимоий транферт даромадлар

19,6

16,9

20,9

23,9

25,5

26,4

Жадвалдан кўринадики, коронавирус пандемияси аҳолининг умумий даромадларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Аҳоли даромадларида бирламчи даромадлар улуши 2010-2021 йиллар давомида нотекис ўзгарди. Бирламчи даромадлар бу бозор даромадлари ҳисобланади. Агар 2010 йилда аҳоли бирламчи даромадлари 80,4 фоизни ташкил этган бўлса, 2021 йилда 73,6 фоизни ташкил этиб, пасайиш кузатилди. Ишлаб чиқаришдан олинган даромадлар 2021 йилда 2010 йилга нисбатан 7,0 фоизга пасайиб борган. Мол-мулкдан олинган даромадлар 2021 йилда 2010 йилга нисбатан 0,3 фоизга кўпайган. Трансфертлардан даромадлар эса ўсиб бориш динамикасига эга бўлиб, 2010 йилда 19,6 фоизни ташкил қилган бўлса, 2021 йилда 26,4 фоизни ташқил этди. Маълумотларга кўра, 2019 йилда трансфертлардан олинган даромадларнинг улуши Хоразм ва Самарқанд вилоятларида аҳоли умумий даромадларига нисбатан 30 фоиздан юқорини ташкил этган бўлса, Навоий вилоятида мазкур даромад турининг улуши паст яъни, 13,5 фоизни ташкил этди113.
Бирламчи даромадлар ўз моҳиятига кўра бир қанча вазифаларни бажаради. Биринчидан, бирламчи даромадлар кишиларнинг тирикчилигини таъминлайди ва ишчи кучини такроран ҳосил этади. Иккинчидан, инсонни ўз салоҳиятини такомиллаштириб боришга ундайди, қўшимча даромад топиб, бошқалардан яхшироқ яшаш иштиёқини уйғотади ва молиявий ресурс сифатида иқтисодий ўсишга хизмат қилади. Учинчидан, бирламчи даромадлар даромадларнинг кучли, лекин адолатли табақаланишига олиб келади, турмуш даражасини жиддий фарқлантиради. Тўртинчидан, бирламчи даромадлардаги тенгсизлик аҳолини социал ҳимоя қилишни талаб қилади. Бирламчи даромадларига хос белгилар, энг аввало, иқтисодиётдаги хусусий сектори ривожига боғлиқдир. Чунки бу сектор, биринчи навбатда, бозор учун ишлаб чиқаришни таъминлайди114.
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида мамлакатимизда трансферт тўловлари ортиб бориши, аввало, давлатнинг ижтимоий мажбуриятларни ўз зиммасига бошқа соҳаларга нисбатан кўпроқ олаётганлиги билан изоҳланади. Кам таъминланган, камбағал, ёлғиз ёки боқувчисини йўқотган оилаларга трансферт тўловлар ортмоқда. Уларга имтиёзли уйларни қуриб берилиши, бюджет ташкилотлари даромадлари салмоғининг ортиши шулар жумласидандир. Кейинги йилларда аҳолининг умумий даромадларида ҳам ўзгаришлар кузатилади (2.4-жадвал). Жадвал маълумотларидан билиш мумкинки, мамлакатимизда аҳоли даромадларини умумий кўрсаткичлари ўсиб борганлиги кузатилади. Жумладан, аҳолининг умумий даромадлари 2000 йилда 2377,4 млрд сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йилда 515660,7 млрд. сўмга етган бўлиб, инфляция даражаси юқори бўлган бир шароитда бундай кўрсаткичнинг бўлиши табиий ҳолатдир.
2.4-жадвал

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling