Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


II БОБ. АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШ АМАЛИЁТИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ


Download 0.8 Mb.
bet20/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   63
Bog'liq
nodir

II БОБ. АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШ АМАЛИЁТИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
2.1. Аҳоли даромадларини оширишнинг манбалари ва ўсиш омиллари
Ўзбекистонда ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларини барпо этиш жараёни мураккаб кечиб, ижтимоий зиддиятлар ва иқтисодий қийинчиликлар билан бирга рўй бермоқда. Чунки, ҳалқаро тажрибадан маълумки, бозор муносабатларига қийинчиликларсиз, муаммоларсиз силлиққина ўтиб бўлмайди. Шу боисдан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган ислоҳотларни ўтказишга мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб эътибор берила бошланди. Қолаверса, ўтмишдан оғир ижтимоий муаммолар мерос бўлиб қолган эди. Расмий маълумотларга кўра, аҳолининг катта қисми, айниқса, қишлоқ жойларида қашшоқликда яшарди. Мавжуд оилалардан 44 фоизининг пул даромадлари расман белгиланган энг кам иш ҳақидан ҳам оз эди. Аҳолининг 70 фоизини даромади тирикчилик учун энг зарур бўлган қуйи даражадан ҳам кам бўлган105. Бунинг сабаби маъмурий буйруқбозлик тузумида субъектлар даромади меҳнат сарфи орқали шаклланиши ва пировардида шахсий даромад меҳнатга қараб тақсимлаш қонуни талаби асосида вужудга келиши таъкидлансада, аслида бир текис тақсимлаш механизми амал қилганлигида эди.
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида камбағаллик муаммосини қисқартириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилашда аҳоли даромадларини ўстириш, уларнинг рағбатлантирувчилик ролини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун Биринчи Президент И.А. Каримов таъкидлаганларидек, ҳар бир киши учун «ўз қобилият ва меҳнатига таяниб иш тутиш — фаровонликнинг бирдан-бир ва энг барқарор манбаи бўлиб қоладиган муносабатни вужудга келтириш» лозим бўлади. Бундай муносабат, албатта, давлатнинг ижтимоий сиёсати орқали намоён бўлади. Ижтимоий сиёсат, уни амалга ошириш механизмлари камбағалликни қисқартиришга, аҳолининг даромад олиш манбаларини кенгайтириш, одамларнинг меҳнатдаги фаоллигини ва тадбиркорлигини ўстиришга шарт-шароит яратиши керак бўлади. Мазкур сиёсатни айни вақтда Президент Ш. Мирзиёев томонидан қатъий олиб борилмоқдаки, бу қуйидагиларда яққол кўзга ташланади:

  1. Фуқароларнинг эркин иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат, касбкорлик турлари бўйича узоқ йиллар шаклланган қобилиятларини ишга солишга иқтисодий ва молиявий ресурсларни сафарбар қилиниши.

  2. Оилавий тадбиркорлик орқали даромад олиш имкониятларини кенгайтириш ва бандликни таъминлашга бўлган интилишлари рағбатлантирила бошланди. Ҳалол даромад топишга ҳалақит берувчи сунъий тўсиқлар барҳам топди.

  3. Олинган даромадни тўлиқ тасарруф этиш, «халқ бой бўлса давлат бой бўлади» деган қоидага риоя этиш.

  4. Меҳнат мотивациясининг кучли механизмини киритиш, иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш борасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш.

  5. Аҳолини мақсадли ва манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш.

Натижада, оддий қилиб айтганда, одамларнинг дастурхонида, оилавий аҳволида, рўзғор тебратишида ижобий ўзгаришлар қилишга умид пайдо бўлди. Энг муҳими, инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг даромад олиш имкониятларини тўлақонли рўёбга чиқариш учун етарлича шарт-шароитлар яратилди. Бозор иқтисодиётида одамларнинг даромадга эга бўлишига ишлаб чиқаришда асос яратилади ва бозорда юзага чиқади, чунки бозор талаб ва таклиф нисбати ва ресурслар сарфига қараб даромадларга бўлишини таъминлайди. Шундай экан, аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва камбағалликни камайтириб бориш топиладиган даромадга бевосита боғлиқ бўлади. Аҳоли фаровонлигини ўсиши одатда реал даромад билан изоҳланади. Даромад — бу форсча сўз бўлиб, кирим, кириш деган маънони англатади. У бирор фаолият эвазига олинадиган пул, фойда, бойлик маъносини англатади106. Одатда даромад пул билан ўлчанади.
Бозор иқтисодиётининг энг муҳим белгиси, афзаллиги даромадларни чекланмаслигидир. Бу инсон табиатига мос келади, чунки инсон доимо фаровон яшашга интилади. Фаровонликнинг асосий шарти даромадга эга бўлиш ҳисобланади. Мамлакатимизда аҳоли даромадлари иқтисодчи олим Ҳасанов Р.Р. томонидан туркумларга ажратилган107. Унинг фикрича даромадлар қонуний ва ноқонуний типларга бўлинади. Қонуний даромадлар эса бозор ва нобозор даромадларга бўлинган.
Аҳоли даромадлари аввало, бозор механизми орқали олинган даромадларга ва нобозор турларига бўлинади. Бозор механизми орқали олинган аҳоли даромадларини қисқача қилиб аҳолининг бозор даромадлари деб аталади. Уларга тадбиркорлик даромади, ёлланма ишчи ва хизматчиларнинг корхона, ташкилотлардан оладиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари, мулкдан келган даромад, индивидуал меҳнат фаолиятидан, уй хўжалигида яратилган товар ва хизматларни сотишдан тушган даромадлар киради. Нобозор даромадларига аҳолига бюджетдан бериладиган трансферт тўловлари, турли ҳайрия пуллари ҳамда натурал истеъмол қилинадиган неъматлар киради108. Кўплаб иқтисодий адабиётларга кўра даромад унсурларининг ўзаро муносабатда ва уларнинг маълум нисбатда бўлиши даромаднинг таркибий тузилишини билдиради.
Аҳоли даромадлари таркибини 4 та гуруҳга бўлиш мумкин:

  • Биринчи гуруҳ: ишловчиларни меҳнат қилиб топган даромадлари (иш ҳақи, мукофот ва бошқалар)

  • Иккинчи гуруҳ: тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад

  • Учинчи гуруҳ: ижтимоий даромадлар (трансферт тўловлари, ишсизлик нафақалари ва хк.)

  • Тўртинчи гуруҳ: мулкдан олинган даромадлар (омонат пулларига олинган фоизлар, рента ва ҳ.к.).

  • Амалиётда даромадларни ноқонуний йўллар билан топилиши ҳолатлари кўп учрайди. Бу асосан пинҳона иқтисодиёт маҳсулидир. Ноқонуний даромаднинг муҳим белгиси даромаддан солиқ тўламаслик ҳисобланади. Бозор иқтисодиётида тасодифлар ҳам кўп учрайди. Бозордаги вазиятнинг ўзгаришига қараб катта даромад ёки аксинча касодга учраш ҳам мумкин.

Аҳоли даромадлари таркибида иш ҳақи муҳим ўрин эгаллайди. Меҳнатни рағбатлантириш иш ҳақи орқали намоён бўлиб, фаровон яшашнинг асосий манбаларидан саналади. Чунки, ишловчи ҳам ўз кучини такрор ишлаб чиқариш учун ноз-неъматларни истеъмол қилиши зарур. Бунинг учун иш ҳақининг энг кам даражаси ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш учун зарур бўлган неъматларнинг энг кам миқдорига тенг бўлиши керак. Мамлакатимизда ҳар йили энг кам иш ҳақи миқдори ошириб борилмоқда. Бироқ, энг кам иш ҳақи миқдори билан бир ишчи учун зарур бўлган неъматлар миқдорига мос келмайди. Бу албатта вақтинчалик ҳолат бўлиб, иқтисодий имкониятлар яхшиланган сари, иқтисодий ўсиш ортган сари энг кам иш ҳақи миқдори кўпайиб боради.
Иқтисодий ўсишни таъминланиши баробарида иқтисодиёт тармоқларида ўртача ойлик миқдори ҳам ошиб бормоқда (2.1-жадвал). Жадвал маълумотларидан билиш мумкинки, 2010 йилда иқтисодиёт тармоқларида ўртача ойлик миқдори 504797 сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йилга келиб бу кўрсаткич 3008004 сўмга етди. АҚШ долларида жорий нархларда ҳисоблаганда 2010 йилда 50,0 долларни, 2021 йилда 277,0 долларни ташкил этди. Саноат, қурилиш, савдо, ахборот ва алоқа, банк, суғурта, лизинг, ва воситачилик фаолиятларида номинал ҳисобланган ўртача иш ҳақи 3 млн сўмдан 7 млн сўмгача бўлса, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларида 2,3 млн. сўмгача бўлган миқдорни ташкил этмоқда. 2020 йил март ойидан юртимизда бошланган пандемия муносабати билан таълим соҳаси ходимлари иш ҳақи сақлаб қолинди ва узлуксиз бериб борилган бўлса, тиббиёт соҳа ходимлари иш ҳақиси оширилиб, турли рағбатлантиришлар йўлга қўйилди.
2.1-жадвал.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling