Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович
Download 0.8 Mb.
|
nodir
I боб бўйича хулосаларИқтисодиётда камбағаллик категориясини турли жиҳатларини ифодалаб берувчи тавсифлар мавжуд. Бизнинг фикримизча, камбағаллик бу – бозор иқтисодиёти шароитида ўзгарувчан даромадлар тенгсизлиги ва бошқа ижтимоий, иқтисодий, тиббий, экологик ва демографик жараёнлар билан боғланган муносабатларнинг маҳсули бўлиб, инсонларнинг минимал истеъмоли учун зарур неъматларнинг етарли бўлмаслигини намоён қилади. Мамлакатимизда 2026 йилгача аҳоли фаровонлигини янада оширишга қаратилган «100 та мақсад»да белгиланган вазифаларни бажаришга киришилди. Бунда инсон капиталини ривожлантиришда биринчидан, таълим тизими фаолиятидаги мавжуд камчиликлар бартараф этиш орқали унинг сифати ошириш; иккинчидан, соғлиқни сақлаш тизимининг самарадорлигини ва аҳоли учун ундан фойдаланиш имконияти кенгайтириш; учинчидан, камбағалликни ўлчаш тизимини, унга қарши курашиш тизимини такомиллаштириб бориш; тўртинчидан, аҳоли заиф қатламларининг меҳнат бозоридаги иштирокини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя тизими самарадорлигини ошириш; бешинчидан, аҳолини табиий газ, тоза ичимлик суви таъминоти ва санитария хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш зарур. Камбағалликнинг сабаблари турлича бўлиб, уларни бизнингча, қуйидаги гуруҳларга бирлаштириш мумкин: 1. Иқтисодий, ишсизлик, даромадларни нотекислиги, иқтисодий нотенглик, шу жумладан, паст иш ҳақи ва рақобатбардош бўлмаган тармоқлар. 2. Социал-тиббий, яъни ногиронлик, қарилик ва касалликнинг оғир даражаси. 3. Демографик - тўлиқ бўлмаган оилалар, аҳолининг кўпайиши ва боқувчисини йўқотганлар. 4. Таълим квалификацияси, таълимнинг паст даражаси, касбий тайёргарликнинг етарли эмаслиги. 5. Сиёсий, яъни давлатлараро сиёсий келишмовчиликлар, ҳарбий зиддиятлар, мажбурий миграция. 6. Минтақавий-географик, яъни мамлакат ҳудудларининг нотекис ривожланганлиги. 7. Диний-фалсафий-психологик. Хориж мамлакатларида камбағаллик масаласини ўрганиш шуни кўрсатадики, камбағаллик муаммоси барча давлатларда мавжуд бўлган табиий жараёндир. Ҳозирги вақтда бир мамлакатнинг камбағалликни камайтириш услубини тўлиқ иккинчи мамлакатга кўчириб олиб келиш ва фойдаланиш ижобий самара бермайди. АҚШ, Франция ва Германия каби иқтисодий тараққий этган давлатларда камбағалларни қисқартириш жараёни уларни кўпроқ ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилган бўлса, Хитой, Россия ва Ҳиндистонда камбағал аҳоли қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш баробарида уларни иқтисодий фаолликка ундаш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар ижобий самара бермоқда. «Камбағаллик» ва «камбағаллик тузоғи» категориясига нафақат аҳоли даромадлари, шунингдек, мамлакатдаги таълим сифати, тиббиёт, ишлаб чиқариш инфратузилмаси, экологик вазият ва сиёсий барқарорлик каби омилларнинг таъсири ортмоқда. Бу омиллар биргаликда амал қилиши ва ривожланиш даражаси давлат томонидан доимо қўллаб-қувватланиши зарур. Агар уларнинг бирортаси сустлашса ёки эътибор камайтирилса, аҳоли фаровонлигига салбий таъсир этади ва мамлакатда камбағаллик даражаси орта бошлайди. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling