Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


Ўзбекистонга кўчиб келганлар ва кўчиб кетганлар тўғрисида маълумот78


Download 0.8 Mb.
bet17/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   63
Bog'liq
nodir

Ўзбекистонга кўчиб келганлар ва кўчиб кетганлар тўғрисида маълумот78

Номланиши

2000
йил

2005
йил

2010
йил

2015
йил

2020
йил

2021
йил

Кўчиб келганлар

5418

7179

4665

2466

1105

1875

Кўчиб кетганлар

62545

104991

44420

31765

13648

20140

Фарқи
(+ -)

-57127

-97812

-39755

-29299

-12543

-18265

Қолаверса, мамлакатда қулай бизнес муҳитини яратилаётганлиги ташқи инвестициялар оқимини ҳам тезлаштиради. Мазкур жадвал маълумотларига кўра, 2000-2010 йилларда мамлакатдан турли сабабларга кўра кўчиб кетиш кўрсаткичи юқори бўлган. Пандемия даврида сафар имкониятларининг чекланиши ҳамда пандемиянинг мигрантлар кўзлаган мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсири мигрант ишчиларнинг имкониятларини камайишига сабаб бўлди.
МДҲ давлатлари мисолида ташқи миграция жараёнлари ўрганилганда мигрантларнинг доимий яшаш ҳудудларидаги ўртача иш ҳақи 61,1 АҚШ долларини ташқил этганлиги қайд қилинган. Қозоғистонда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган мигрантларни ўртача иш ҳақи эса 213,6 АҚШ доллар, хорижда ишлаётган мигрантларнинг ўртача даромади 2020 йилда 709 АҚШ долларини ташкил этди. Давлат томонидан қандай шароитлар яратилиб берилганда аҳолини чет элга ишлашга бормаслиги, хусусан, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ўртача 3 млн. сўм ва ундан ортиқ бўлса мигрантларнинг 59 фоизи, 2 млн. сўмдан 3 млн. сўмгача бўлса 28 фоизи, 1,5-2 млн. сўм бўлганда 7 фоизи, 1,5 млн. сўмдан паст бўлган иш ҳақи миқдорига 6 фоиз респондент ўз ҳудудида қолиб ишлаши аниқланди79. Бу эса мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишга эришиш орқали янги иш ўринлари яратишни, айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни тақазо этади.
Мамлакатда расмий маълумотларга кўра, 2022 йил 1 апрел ҳолатига 2,3 млн ўзбекистонлик мигрант сифатида хорижда меҳнат қилмоқда. Шулардан 568492 нафари ўзбек аёллари бўлиб, улар мамлакатдан ташқарида меҳнат қилмоқдалар80. Ҳудудлар бўйича кўрилганда, Самарқанд вилояти, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари хотин-қизлари нисбатан кўпроқ чет элда ишламоқдалар. Хотин-қизларнинг асосий қисми Россия, Туркия, Бирлашган Араб Амирлиги ва Жанубий Кореяда хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва уй хизматларида фаолият кўрсатмоқда. Бу жараён бир томондан, аёллар ўртасида ишсизлик даражасининг юқорилигини, иккинчи томондан эса оила эҳтиёжларини қондириш, даромад билан таъминлашда аёллар ҳиссасининг ортаётганлиги, учинчидан, мавжуд иш ўринларидаги иш ҳақи миқдорининг камлиги, жамғариш имкониятининг йўқлигини билдиради. Ўрганишлар шуни кўрсатадики, хорижга ишлаётганлар аёлларнинг аксарият қисми оиласидаги ягона боқувчи бўлганликлари сабаб, улар фарзандларини ота-онасига ёки қариндошларига ташлаб кетишмоқда. Узоқ муддат ота-оналарнинг хорижда меҳнат қилиши фарзандларининг таълим олиши, соғлиғи ва ижтимоий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиб, ота-она тарбияси ва меҳридан маҳрум қилмоқда. Бу эса келажакда бундай болаларнинг руҳий муаммоларга учраши, турли оқим ва жиноят йўлига кириш эҳтимолини оширади.
Ташқи миграцияда аёллар сонини камайтириш, уларни ўз фарзандлари билан бирга бўлишларини таъминлаш долзарб муаммо ҳисобланади. Бу муаммонинг ечими сифатида айни вақтда шаклланган иқтисодий механизмлардан унумли фойдаланиш керак бўлади. Бутун республика бўйича ташкил этилган ҳоким ёрдамчилари ва маҳаллаларда хотин-қизлар бўйича мутахассислар биринчи босқичда, ҳар бир хонадонга кириб, хорижга ишлагани кетган аёллар тўғрисида маълумотлар базасини (маълумоти, эгаллаган ҳунари, соғлиғи, уй-жой билан таъминланганлиги ва бошқа оилавий муаммолар сабаби ва хаказо) шакллантириш; иккинчи босқичда меҳнат бозоридаги талаб, аёлларнинг хоҳиш-истагидан келиб чиққан ҳолда малакасини ошириш, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш керак бўлади.
Ўқитиш курслари қисқа муддатли бўлиши, ўқув жараёнида иштирок этган аёлларга бир марталик стипендиялар ва кафолатланган ижтимоий ҳимоя (ўқиш даври учун йўл ҳақи, бепул овқатланиш) йўлга қўйилиши, бундай таъминот улар ишга кириб моддий ҳолатини яхшилангунга қадар давом этиши зарур. Учинчи босқичда хотин-қизларни бўш иш ўринлари тўғрисидаги аниқ маълумотлар билан таъминлаш орқали уларда танлаш имкониятини яратиш, уларни иш берувчиларни оғзаки меҳнат муносабатларидан асраш, оила барқарор бўлгунча уларни ишчанлик қобилиятларини рағбатлантириш бориш керак. Натижада хотин-қизлар ўртасида камбағаллик, оилавий нотинчлик қисқаради ва фаровонликка эришиш учун имкониятлар кенгаяди. Мамлакат бўйича карантин чора-тадбирларини бекор қилиниши, корхона ва фирмаларни тўла қувват билан ўз фаолиятини юритиши натижасида аҳолининг иқтисодий фаоллигини таъминлашга эришилди.



Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling