Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


ХХ асрнинг 80-йиллари иккинчи ярмида аҳоли жон бошига айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол даражаси (аҳоли жон бошига йилига кг. ҳисобида)


Download 0.8 Mb.
bet13/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   63
Bog'liq
nodir

ХХ асрнинг 80-йиллари иккинчи ярмида аҳоли жон бошига айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол даражаси (аҳоли жон бошига йилига кг. ҳисобида) 65




Гўшт ва гўшт маҳс.кг.

Сут ва сут маҳ. кг.

Тухум
(дона).

Сабзавот ва полиз маҳс. кг.

Йиллик норма

82

405

292

146

СССР бўйича

64

341

272

94

Ўзбекистон ССР бўйича

30,95

193,5

114,5

98

Андижон

17,45

140,1

82,5

88,8

Наманган

17,95

132,75

65

127,45

Фарғона

23,65

172,3

115,5

83,6

Халқаро миқёсда «Глобал очлик индекси GHI» ҳар йили «Сопсегп Worldwide» ва «Welthungerhilfe» халқаро нодавлат ташкилотлари томонидан мунтазам эълон қилинади. 2019 йилги натижаларга кўра глобал очлик индексида 10,7 балл тўплаб Ўзбекистон дунё мамлакатлари ўртасида 49-ўринни эгаллади. Бунда 4 та кўрсаткичдан яъни, тўйиб овқатланмаслик, болаларнинг тўйиб овқатланмаслиги, болалар ўсишидаги кечикишлар, болалар ўлими фойдаланилади. Барча натижалар 100 баллик шкалада баҳоланади. Агар мамлакат жами натижаларга кўра 0 ва 10 балл оралиғида балл тўплаган бўлса, бу мамлакатдаги аҳолининг «очликдан паст даражаси», 10 ва 19,9 балл атрофида бўлса «ўртача очлик», 35 баллдан 49,9 баллгача бўлса «очликнинг критик» даражаси ҳамда 50 баллдан юқори бўлса бундай мамлакатларда «ҳалокатли» очлик даражаси кузатилади66. Камбағаллик кўрсаткичи ҳақиқий вазиятни аниқ ёритиб бермайди. У жамият аъзоларининг даромадга эгалик қилиши ва табақаланиш даражасини акс эттирмайди. Бу борада Жини коэффициентидан фойдаланилади.
Камбағалликка қисқартириш бўйича Европа тармоғи (EAPN) инсоннинг камбағаллик ҳолатига тушиб қолиш хавфини кучайтирувчи бир қатор омилларни ажратиб кўрсатади. Бундай омилларга қуйидагилар киритилган: ишсизлик, саводхонлик даражасининг пастлиги, ногиронлик, инсон саломатлигининг ёмонлиги, у ёки бу кам сонли этник гуруҳга мансублик, узоқ ёки қашшоқ ҳудудларда истиқомат қилиш ва шу кабилар. Фикримизча бу ўринда энг катта эътибор берилиши лозим бўлган жиҳат – инсонларнинг иқтисодий тафаккур даражасидир. Инсонларда ўз ҳаётларини яхшироқ қилиш ва ривожлантириш истаги бўлиши керак. Улар ўзларини ҳимояланган ҳис қилишлари ва мол-мулкларининг йўқ қилиниши, ҳукуматга яқин амалдорлар ёки ишбилармонлар томонидан олиб қўйилишидан қўрқмасликлари керак. Улар ўз овозлари фақат сайлов кампанияси бошланганида эмас, балки ҳар доим ҳокимият томонидан эшитилишини таъминлайдиган муассасаларга эга бўлиши лозим. Инсонларга муносиб иш жойи билан таъминланиш, уй-жойга эга бўлиш, тиббий ва бошқа шу каби ижтимоий хизматлардан бемалол фойдалана олиш имкониятлари тақдим этилиши зарур. Камбағаллик тўғрисида фикр юритар эканмиз, камбағаллик ва қашшоқликни тавсифлашда «камбағаллик тузоғи» деб аталувчи механизм мавжуд эканлигини айтиб ўтишимиз лозим 1.3-расм.
1.3-расм


Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling