Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


Аҳоли фаровонлигини оширишнинг концептуал асосларини ривожланиши


Download 0.8 Mb.
bet10/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   63
Bog'liq
nodir

1.2. Аҳоли фаровонлигини оширишнинг концептуал асосларини ривожланиши


Миллий иқтисодиётдаги барча иқтисодий ўзгаришларни баҳолаш, унинг пировард натижаси аҳоли фаровонлигини қай даражада яхшиланаётганлиги ҳамда камбағаллар сонини нечоғли қисқариб бораётганлигидан келиб чиқади. Қолаверса, аксарият иқтисодий таълимот ва ғоялардаги умумийлик шундан иборатки, унда аҳоли фаровонлигини концептуал ривожлантириш давлатнинг энг муҳим вазифаларидан бири сифатида қаралади. Фаровонлик икки қисмдан иборат бўлиб, биринчиси, иқтисодий фаровонлик –– бу ҳаётий неъматларнинг жон бошига истеъмоли билан, иккинчиси, ижтимоий фаровонлик бўлиб, бу ҳаёт кечиришнинг умумий шарт-шароити қандайлиги билан тавсифланади. Демак, жамият ишлаб чиқарганига қараб истеъмол қилади, аммо ҳаммасини эмас, маълум бир қисми жамғарилиб келажак харидларга йўналтирилади. Айни вақтда дунёда яратилган товар ва хизматлар қийматининг 18 фоизи жамғарма ҳосил этиб, келажакни таъминлайди45. Фаровонлик категорияси ва унинг таркиби иқтисодий адабиётларда турлича талқин мавжуд бўлиб, аксарият қарашларда умумий ҳолда индивид ёки жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини акс эттириши таъкидланган. Аксарият ҳолатларда фаровонлик бойлик билан боғланади. Амалда фаровонлик бойликка алоқадор бўлмаган бахтлилик, соғлик каби элементларни ўз ичига олади46. Бошқа бир манбада “Фаровонлик” категориясига ижтимоий жиҳатдан эмас, иқтисодий жиҳатдан ривожланиш ва муваффақият ҳолати сифатида таъриф берилади47. Классик иқтисодчи олим А.Смит фикрича, фаровонлик шахс ва жамият манфаатларининг ўзаро уйғун бўлишлигини, яъни индивидлар ўз эҳтиёжларини қондириш учун олиб бораётган фаолияти натижасида бошқа индивид ёки индивидлар гуруҳи эҳтиёжлари қондирилади, шу боис фаровонликка эришиш ушбу манфаатлар уйғунлиги орқали аниқланади48, деб таъкидлайди.
Иқтисодчи олим А.Пигу фаровонликни фақатгина даромадлар билан боғлаган. Унинг фикрига кўра, фаровонлик пул шаклида бўлиши керак, яъни миллий даромадни тақсимлашда даромаднинг маълум қисмини бойлардан камбағалларга ўтказиш умумий фаровонликни оширади, бироқ ушбу жараёни маржинал нафлиликнинг камайиб бориш қонунига бўйсингани учун маълум даражагача фаровонликни ошириш имконини беришини49 таъкидлаб ўтади.
Фаровонлик – бу инсонлар ҳаётини моддий неъматлар билан таъминлаш тизими бўлиб, унда шахсларнинг жисмоний имкониятлари ва ижтимоий фаоллиги юқори бўлади. Фаровонлик қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади: даромад ва истеъмол; давлат ижтимоий кафолатлари ва пуллик хизматлари; ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя50. Мамлакатда фаровонлик асоси моддий неъматлар яъни товар ва хизматлар бўлиб, бу аввало инсонларни физиологик эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган ресурсларни ўз ичига олади. Ресурслар эса фаровонлик учун асос бўлиб хизмат қилади, уларнинг мавжудлиги ва самарали фойдаланиш жамият фаровонлигини янада оширишга олиб келади. Ижтимоий фаровонлик биринчидан, ресурслар, иккинчидан иқтисодиётда товарлар ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол механизмларини мавжудлиги ва учинчидан номоддий неъматларни ўз ичига олади51. Бунда давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсати самарадорлиги асосий мезон сифатида қаралади. Ижтимоий сиёсатда эса “умумжамият фаровонлиги давлати” тушунчаси ҳам кенг қўлланилади. Таҳлиллар кўрсатишича, аҳоли турмуш фаровонлигини белгиловчи озиқ-овқат, бош-пана, таълим, соғлиқни сақлаш каби турли ижтимоий хизматлар давлат сектори идоралари томонидан амалга оширилади52. Бу фаровонлик ижтимоий ва молиявий жиҳатдан муҳтожларнинг саломатлиги, пенсия, нафақалар бериш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишни назарда тутади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан фаровонлик тушунчасига қуйидаги таъриф берилган. “Фаровонлик – қуйидаги элементлардан ташкил топган тизимдир: саломатлик, жумладан демографик шароитлар, озиқ-овқат, кийим-кечак, истеъмол ва жамғариш фондлари; меҳнат, бандлик ва меҳнатни ташкил қилиш шароитлари; таълим, жумладан саводхонлик даражаси; уй-жой; ижтимоий таъминот; инсон эркинликлари”ни қамраб олади.
Аҳоли фаровонлигини ошириш, биринчидан, ресурслардан самарали фойдаланган ҳолда аҳоли эҳтиёжларини максимал даражада қондириш иккинчидан, жамиятда ижтимоий-иқтисодий адолатни таъминлаш имконини беради. Бу мақсадга эришиш фаровонликни таъминлаш омилларига боғлиқ бўлади. Аҳоли фаровонлигига таъсир қилувчи омилларни шаклланиш соҳаси, таъсир характери, таъсир йўналиши, ўлчаш имконияти, боғлиқлик шаклларига кўра қуйидагича тавсифлаш мумкин 1.1-жадвал:
1.1-жадвал

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling