Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


- расм. Камбағаллик келиб чиқиш сабабларини гуруҳланиши72


Download 0.8 Mb.
bet15/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   63
Bog'liq
nodir

1.4. - расм. Камбағаллик келиб чиқиш сабабларини гуруҳланиши72

Камбағаллик муаммосини келиб чиқиш сабабларига кўра туркумланиши





Таълим тизимига оид омиллар:

  1. Таълимнинг паст даражаси

  2. Касбий тайёргарликнинг етарли эмаслиги

  3. Таълимда рақобатнинг йўқлиги

  4. Меҳнат бозорида кадрларга бўлган талабнинг қисқарганлиги

  5. Коррупциялашган таълим



Социал-тиббий омиллар:

  1. Қарилик

  2. Сурункали оғир касалликлар

  3. Ногиронлик

  4. Турли юқумли касалликларни тарқалиши

  5. Тўйиб овқат эмаслик

  6. Бепул тиббий хизматнинг кескин қисқариши ва ҳудудларда тиббий хизматнинг пастлиги



Ижтимоий-иқтисодий сабаблар:

  1. Иш ўринларини етишмаслиги, ишсизлик

  2. Аҳоли даромадларнинг нотекислиги

  3. Паст иш ҳақи. Кучли рақобат шароитида корхоналарни синиши

  4. Иқтисодий инқироз ёки пандемия шароитида корхоналарни ёпилиши

  5. Миллий урф-одатлардаги ортиқча харажатлар

  6. Аҳолини кескин кўпайиши, ажралишлар




Сиёсий омиллар:

  1. Сиёсий партия, гуруҳ ва диний оқимлар ўртасидаги келишмовчиликлар.

  2. Ҳарбий зиддиятлар.

  3. Гендер тенгликнинг таъминламаслик.

  4. Инсон ҳуқуқларига риоя қилмаслик.

  5. Сиёсий таъқибнинг кучайиши.

  6. Ижтимоий ҳимоя ва оила институтларининг ривожланмаганлиги

Минтақавий-географик омиллар:

  1. Табиий ресурсларни турли-туман жойлашганлиги.

  2. Мамлакат ҳудудларини нотекис ривожланганлиги.

  3. Экологик “Хавфли” ҳудудларни вужудга келиши

  4. Мажбурий миграция

  5. Табиий офатлар ва иқлим ўзгаришлари



Қашшоқ одам –бу “старт” ёзуви олдида турган югурувчига ўхшайди. Ёки уни бойиш усуларини топа олмаётган омадсиз инсонга ўхшатиш мумкин. Демак, ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ. У исталган вақтда вазиятни ўз фойдасига ўзгартириш мумкин. Муаммо шундаки, баъзи фуқаролар ҳанузгача боқимандалик кайфияти ва камбағаллик психологиясига тобе бўлиб қолганки, бу борада фуқароларимизни иқтисодий тафаккурини ўзгартириш долзарб масала бўлиб қолади.


Халқаро “Оксфам” гуманитар ташкилоти экспертларининг фикрича, 2010 йилдан бошлаб дунёда камбағаллик ва социал нотенглик ўсишига қўшимча равишда қуйидагиларни сабаб бўлади. Биринчидан, солиқ тўлаш имконияти бўлиб, солиқ тўлашдан бош тортишнинг ортиши, иккинчидан, ишчилар иш ҳақисининг камайиши, учинчидан, қуйи ва юқори иш ҳақи ўртасидаги тавофутни кескин ортиши73. Пандемия шароитида эса камбағалликка олиб келувчи асосий омиллардан бири ишсизлик бўлиб қолмоқда. Ишсизлик одамларни даромадга (иш ҳақига) эга бўлмаслигига, оилада истеъмол маҳсулотларини харидини чеклаб етарлича озиқ-овқат истеъмол қилмаслигига сабаб бўлади. Ўз вақтида етарлича килокалория озиқ-овқат қабул қилмаган инсон организми турли касалликларга мойил бўлиши, шунингдек, оилада фарзандларни эҳтиёжларини қондирилмаслиги эса уларни турли жиноят йўлларига кириб кетиши табиий жараёнга айланади ва жамият тараққиётида турли ижтимоий муаммоларни кучайтиради.
Ишсизлик меҳнат бозорининг асосий муаммоларидан бири бўлиб, бирор бир мамлакат иқтисодиётнинг бу «нуқсони»дан ҳали қутулганича йўқ. Иқтисодий нуқтаи назардан ишсизлик иқтисодий фаол аҳолининг маълум бир меҳнат даромади келтирадиган иш ўрнига эга бўлмаслик ҳолати бўлиб, меҳнат бозорида талабга эга бўлмаган меҳнатга лаёқатли ишчи кучининг мавжудлигини намоён қилади. Ишсиз­лик тушунчаси мамлакатларда турлича шарҳланади. Масалан, АҚШда ишсиз шаxс деб оxирги бир ҳафта мобайнида иш билан банд бўлмаган ва сўнгги тўрт ҳафта ичида ишга жойлашиш учун бевосита иш берувчига ёки иш билан таъминлаш агентликларига мурожаат қилган, меҳнат лаёқатига эга фуқароларга айтилади, Японияда эса сўнгги ҳафтада бир соат ҳам ишламаган ва иш қидираётган, Буюк Британияда оxирги бир ҳафтада иш билан банд бўлмаган ҳамда иш излаётган шаxс ишсиз сифатида белгиланган.
Ўзбекистон меҳнат қонунчилигида ишсиз шаxс қуйидагича таърифланган: Ўн олти ёшдан бошлаб то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга бўлмаган, иш қидирувчи шаxс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйxатга олинган, меҳнат қилишга, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтишга, малакасини оширишга тайёр меҳнат лаёқатли шаxслар ишсиз деб эътироф этилади. Таърифдан англаб олиш мумкинки, фуқаро ишсиз деб белгиланиши учун қуйидаги тўрт шартга жавоб бериши лозим: биринчидан, ишсиз деб эътироф этиладиган шаxс меҳнат қилиш ёшида, яъни 16 ёшдан катта ва пенсия билан таъминланиш ёшига етмаган бўлиши керак; иккинчидан, фуқаро иш ҳақига (меҳнат даромадига) ва даромад келтирувчи ишга эга бўлмаслиги лозим; учинчидан, иш қидирувчи шаxс ўзи истиқомат қиладиган маҳаллий меҳнат органларида рўйxатдан ўтиши лозим; тўртинчидан, ишсиз деб эътироф этиладиган шаxс меҳнат қилишга, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтишга, малакасини оширишга тайёр меҳнат лаёқатли фуқаро бўлиши зарур.
Мамлакатда белгиланган ишсиз фуқаро шаxсига берилган таърифнинг бироз камчилиги борки, бунинг натижасида мамлакатда ҳаққоний ишсизлик ҳолатини аниқлаш мушкул. Ишсизлик пайдо бўлиши сабаблари турлича: иқтисодиётдаги турғунлик (даврий), таркибий ўзгаришлар (таркибий), табиий омиллар (мавсумий), ижтимоий омиллар (фрикцияли) ва ҳоказолардир. Ишсизликнинг иш берувчи нуқтаи назаридан ижобий ҳамда жамият тараққиётининг иқтисодий, ижтимоий йўналишларида салбий жиҳатлари мавжуд (қаранг: Илова 4 ва 5).
Бугунги кунда дунё меҳнат бозоридаги вазият ва ишсизлик масалалари пандемиядан кейинги даврда энг кўп эътибор қаратиш ва вазиятни яхшилаш учун жиддий чоралар кўриш зарур бўлган соҳа бўлиб қолмоқда. Пандемия ва Россия-Украина урушлари туфайли дунё меҳнат бозори энг жиддий ижтимоий-иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, карантин чоралари дунё ишчиларининг 81 фоизи, яъни 2,7 миллиард кишига таъсир кўрсатадиган корхоналарнинг вақтинча, тўлиқ ёки қисман ёпилишига сабаб бўлди. Коронавирус пандемияси дунё бўйича жами 2 млрд норасмий секторда банд бўлган аҳолининг ишсиз қолишига олиб келди. Ушбу кўрсаткич жаҳондаги жами бандларнинг 62 фоизини, жумладан, кам даромадли мамлакатларда 90 фоиз, ўрта даромадли мамлакатларда 67 фоиз ва ривожланган мамлакатларда 18 фоиз аҳолининг ишсиз бўлиб қолишига олиб келди. Коронавирус пандемияси салбий оқибатларининг олдини олиш учун 2020 йилнинг 1 февралидан 17 апрелига қадар жаҳоннинг 108 мамлакатида 550 га яқин инқирозга қарши мақсадли ижтимоий-иқтисодий дастурлар қабул қилинди. Пандемия юзага келтирган инқироз шароити ахборот технологиялари, айниқса масофавий мулоқот ва таълим, шунингдек, етказиб бериш хизматлари билан боғлиқ соҳаларнинг ривожланиши учун истиқболли ҳисобланди. Бошқача айтганда, ўз-ўзини изоляция қилиш режимида фаол бўлган барча соҳалар ривожланди.
Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1 миллион 350 мингга яқин бўлган бўлса, пандемия бошланганидан кейин бир қатор корхоналар фаолияти тўхтатилгани сабабли ишсизлар сони 2 миллионга яқинлашди74. Карантин чоралари меҳнат бозорига сезиларли таъсир кўрсатиши натижасида аҳолини турмуш тарзи пасайди. Ўзбекистоннинг иқтисодий фаол аҳолиси орасида ишсизлик даражаси 2021 йилда 13,2% ни ташкил этди. Мамлакат бўйича 2019-2021 йилларда ишсизлик даражаси олдинги йилларга нисбатан юқори бўлиб, бу пандемия натижаси ҳисобланади. Жумладан, 2015 йилда ишсизлар сони республика бўйича 709,4 минг кишини ташкил қилган бўлса, 2020 йилда 1561,0 минг киши, 2021 йилда эса 1441,9 минг кишидан иборат бўлди75. Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё, Андижон, Тошкент ва Наманган вилоятларида ишсизлар сони юқорилиги сақланиб қолмоқда. Юқоридаги кўрсаткичлар ишсиз фуқароларни бандлик марказларидан рўйхатдан ўтганлари, аслида халқимиз камдан-кам ҳолатларда бундай марказларга мурожаат қиладилар. Айримлари эса бундай мурожаатларни ўзларига ор деб ҳам биладилар. Амалиётда бу кўрсаткич жуда юқори бўлиб, хукумат томонидан янги иш ўринлари яратиш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқишни тақазо этади.
Аҳоли ўртасида камбағалликни келиб чиқиш сабаблари ва унинг ечими бўйича Биз 2021 йил Наманган вилояти бўйича «Темир дафтар»га киритилган 1050 нафар респондентлардан сўровнома ўтказдик. Респондентлардан «Сиз асосан қандай меҳнат шароити мавжуд бўлса, ишлашни хоҳлардингиз»? деб сўралганда иштирокчиларнинг 441 нафари ёки 42 фоизи бажарилган меҳнатга камида 3 млн. сўм иш ҳақи ўз вақтида тўланса ва ўз мутахассислигимга мос иш жойи бўлганда ишлашини маълум қилди. «Нима сабабдан оилангиз «Темир дафтар»га киритилгансиз?» деб сўралганда иштирокчиларнинг 598 нафари ёки 57 фоизи асосий сабаб ишсизлик эканлигидан ўзининг барқарор даромад манбаи йўқлигини, иштирокчиларнинг 315 нафари ёки 30 фоизи эса оилада ногирон ёки оила аъзоларидан бирининг соғлигида жиддий муаммонинг мавжудлигини маълум қилганлар 1.5.-жадвал.

1.5.- жадвал.



Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling