Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович
Download 0.8 Mb.
|
nodir
Ўзбекистонда «маҳаллабай» ишлаш тизими жорий этиладиган маҳаллалар сони ва ажратиладиган молиявий ресурслар244
Маълумотлардан кўринадики, оғир маҳаллалар сони Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида бошқа вилоятларни нисбатан бирмунча кўп. Туман ва шаҳар сектор раҳбарлари томонидан «оғир» маҳаллалар икки босқичда аниқланади. Биринчи босқичда ҳар бир хонадонга бирма-бир кириб, оилалар учта тоифага ажратилади: Ўзига тўқ хонадон — оила даромади юқори, ўзгалар ёрдамига эҳтиёжи бўлмаган хонадонлар; ўрта хонадон — жон бошига тўғри келадиган даромади минимал истеъмол харажатлари миқдоридан юқори бўлсада, оила аъзолари ичида ишсиз ёки тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бор хонадонлар; эҳтиёжманд хонадон — жон бошига тўғри келадиган даромади минимал истеъмол харажатлари миқдоридан кам, оила аъзолари ичида меҳнатга лаёқатли бир ёки ундан кўп ишсизлар мавжуд хонадонлар245; Иккинчи босқичда эса хонадонларни ўрганиш асосида маҳаллалар 3 гуруҳга бўлинади: 1. Ўзига тўқ, барқарор маҳалла; 2. ўрта маҳалла; 3.«оғир» маҳаллалардир. Бугунги кундаги маҳаллаларда асосий муаммо «оғир» маҳаллаларда камбағал оилалар билан олиб борилаётган ишларнинг етарли эмаслигидир. Бу маҳаллалар янги тузилган маҳалла бўлса, бизнингча, ишсиз ва эҳтиёжманд оила фарзандларини талабга мос касб-ҳунарга бепул ўқитиш керак. Бунинг учун сектор раҳбарлари ва аъзолари бирма-бир хонадонларга кириб, эҳтиёжманд хонадонларни иқтисодий ҳолати ва имкониятларини, камбағаллик сабабларини аниқ билиб сўнгра тегишли қарор қабул қилиши зарур бўлади. Маҳалла ихтисослашувидан келиб чиқиб хонадонларда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, даромадлигини янада ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур асбоб-ускуна ва хом-ашё билан таъминлашга кўмаклашиш, айниқса, маҳсулотни сотиш жараёнига тажрибали тадбиркорларни бириктириш керак бўлади. “Оғир” маҳаллага бириктирилган тадбиркор фаолияти ҳам шу маҳалла ихтисослашувига мос бўлиши ҳамда ҳаётий тажрибага эга бўлиши зарур. “Оғир” маҳалла хонадонларида томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, даромадлигини янада ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур асбоб-ускуна ва хом-ашё билан таъминлашга кўмаклашиш, жумладан маҳсулотни сотиш жараёнига тажрибали тадбиркорларни бириктириш керак бўлади. Амалиётда бу механизм деярли ишга солинмаяпти. Бунинг учун ҳар бир ҳудуддаги “етакчи” тадбиркорлик субъектларига “оғир” маҳаллаларда касаначиликни ривожлантириш ва маҳаллаларни ихтисослаштириш учун уч йилдан беш йилгача, Марказий банк асосий ставкасининг 75 фоизидан ошмаган ва базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 5000 бараваригача миқдорда кредит ажратиш мақсадга мувофиқ. Шундагина “оғир” маҳаллар сони қисқара бошлайди, бу маҳаллалардаги камбағал аҳоли қатламига бўладиган ёндашувлар тоифаларига қараб бир хил бўлмаслиги керак. Маълумки, марказий банк асосий ставкаси даражаси ўз ичига кутилаётган инфляция даражасини, банк учун молиявий рискларни ва банкнинг соф даромадларини таъминловчи маржани ўз ичига олади. Кредит кооперациясида инфляция омили ўз кучини сақлайди. Банк учун молиявий хатарлар кредит кооперацияси учун хос эмас. Чунки кооперация ўз аъзоларига кредит беради. Кредит кооперацияси қўшимча даромад олиш учун эмас, балки ўз аъзоларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун иш олиб боради. Шунинг учун бу ерда кредит фоизи марказий банк асосий ставкасининг 75 фоизидан ошмаган ҳолда ҳам кредит кооперацияси зарарга ишламайди. “Етакчи” тадбиркорлик субъектларини маҳаллаларда рағбатлантирилиши уларни касаначиликни ривожлантириш ва маҳаллаларни ихтисослаштириш орқали янги иш ўринларини яратишга ундаши, ишсизлар бандлигини таъминлаши зарур. Бу эса“оғир” маҳаллалар ва улардаги камбағал оилалар сони қисқаришига олиб келади. Қолаверса, «оғир» маҳаллалардаги камбағал аҳоли қатлами бўладиган ёндашувлар тоифаларига қараб бир хил бўлмаслиги керак. Аввало, маҳалладаги 1-тоифа: доимий камбағаллар (якка-ёлғиз айрим пенционерлар, қаровчиси йўқлар, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчиси йўқотган ёки кўп болали оилалар)нинг аниқ ҳисобини юритиб, уларга давлат томонидан узлуксиз моддий кўмак бериш зарур. Боиси ушбу тоифага кирувчилар ўз даромадларини кўпайтириш имкониятига эга эмаслар. Шу боисдан уларга тиббий хизмат ва олий таълим бепул бўлиши мақсадга мувофиқдир. Маҳалладаги 2-тоифа: айни вақтда ишсизлар, ўз иқтисодий фаолиятини молиявий етишмовчилик сабаб йўлга қўя олмаган балоғат ёшидаги ёшлар, аёллар. Бу тоифага кирувчиларни янги касбга қайта тайёрлаш, аёллар ва ёшларда қизиқишларига қараб тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва молиявий кўмак бериб бизнесга йўналтириш. Бу билан уларни камбағаллар тоифасидан қисқа муддатларда чиқариш ва уларни барқарор даромад олишларига шароит яратиш мумкин бўлади. Бу тоифадаги оилаларга 3-6 ой давомида молиявий кўмак берилиши зарур. Маҳалладаги 3- тоифа: камбағалликка юз тутиш хавфи бўлган кам даромадли фаррошлар, қаровуллар, оддий ишчилар, касби замон талабларига жавоб бермайдиганлар, ишдан бўшаб қолганлар, фаровонликка интилмайдиган шахслар. Улар камбағал тоифага тушиб қолмасликлари учун ўз фаолият соҳаларини ўзгартиришлари, қўшимча даромад олишга ундаш ва томорқадан хўжалиги имкониятларидан фойдаланишни кенгайтиришлари керак бўлади. Заруриятга қараб маҳаллада томорқадан фойдаланиш, чорвачиликни йўлга қўйиш ва даромад олишда катта ютуқларга эришган оила соҳиблари билан давра суҳбатлари бўлиши айни муддаодир. Демоқчимизки, 1 тоифа кам таъминланган аҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш зарур, қолган тоифа вакилларига ўзларини зарур даромадлари билан таъминлайдиган шароитлар яратилсагина қисқа муддатда маҳалла ўзига тўқ, молиявий жиҳатдан барқарор бўлган намунали маҳаллага айланади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 августдаги 504-сонли қарорида ҳар бир оғир маҳаллага 2 млрд сўмдан маблағ ажратиш, маҳаллаларда «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш аниқ белгилаб қўйилди. Бунда, ҳар бир маҳаллада аҳолининг азалдан шаклланган меҳнат кўникмасидан келиб чиқиб, энг самарали фаолият сифатида — ҳунармандчилик, косибчилик, томорқа ва иссиқхона хўжалиги, гулчилик, чорвачилик, паррандачилик ва кичик ишлаб чиқариш йўналишлари белгиланиб, мазкур йўналишлар иқтисодий жиҳатдан истиқболли деб қаралмоқда. Мамлакатимизда ҳоким ёрдамчилари ёрдамида 2022 йилнинг биринчи чорагида ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви аниқлаб олинди. Деҳқончилик ва боғдорчиликка ихтисослашган 2,5 мингта маҳалла “лидер” тадбиркорлар орқали ривожлантирилади. Яна 2,5 мингта маҳалла чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликка ихтисослашган бўлиб, уларни ривожлантириш учун: камида 1,5 мингта маҳаллага инкубатор; ҳар бир вилоятда камида 20 мингта хонадонга 20-100 тадан хонаки товуқ; 1000 тагача маҳаллада 5-10 та хонадонга асалари уялари тарқатилди. Бу чора-тадбирлар орқали биринчи ярим йилликда аҳоли хонадонларида чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик йўналишларда камида 140 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлашга имконият яратади. Ҳунармандчилик, тикувчилик, косибчилик, қандолатчилик каби уй шароитидаги кичик ишлаб чиқариш лойиҳаларини маҳалланинг ўзида кенгайтириш зарур. Шу муносабат саноат, ҳунармандчилик ва касаначилик микро марказларини 700 та ихтисослашган маҳаллада ташкил этиш белгиланди. Бу марказларнинг 70 таси ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда очилиши зарур. Ушбу марказлардан 5 йил муддатда ер ва мол-мулк солиғи ундирилмайди246. Маҳаллалар ихтисослашувини иқтисодий мустаҳкамлаш орқали ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш истиқболда маҳаллалар ихтисослашувини янада кенгайтириш орқали эришилади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling