Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович
Хусусий тадбиркорликни камбағалликни қисқартиришдаги ўрни
Download 0.8 Mb.
|
nodir
3.5. Хусусий тадбиркорликни камбағалликни қисқартиришдаги ўрни
Бозор муносабатлари шароитида тадбиркорлик иқтисодий ўсишни таъминлаши билан бирга ижтимоий тенгсизликни ҳам келтириб чиқаради деб қаралади. Бошқа томондан эса, тадбиркорлик бозор орқали аҳоли эҳтиёжларини қондириши, рақобат туфайли баҳолар жиловланиши ёки нисбий ва абсолют ўлчамларда пасайиши, аҳоли иш билан таъминланиши туфайли умумий фаровонлик ортишини таъминлаб камбағаллик қисқаришига шарт-шароитлар яратади. Шу нуқтаи-назардан тадбиркорлик ўзининг иқтисодий ва ижтимоий оқибатларига эга. Устувор равишда ижтимоий вазифаларни бажаришга хизмат қилувчи тадбиркорлик эса ижтимоий тадбиркорлик деб қаралади. Ўзбекистон ҳаётида янги объектив иқтисодий шароитлар янгича иқтисодий фикрлаш шаклини юзага келтира бошлади. Бу жараён ҳам бозор ислоҳотлари каби ўзига хос зиддият билан кечмоқда. Айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига бўлган интилиш интенсив ҳолда ривожланиб бормоқда. У турли хил мулк шаклларидан иборат бозор муносабатларига таянмоқда. Эгалик туйғусини теран ҳис этиш, шахсий хўжалик мустақиллиги, ташаббус, уддабуронлик ва рақобат шароитида ишлашга тайёрлик каби бозорга хос иқтисодий фикрлашнинг асосий хусусиятларидир. Бундай хусусиятлар туфайли бозор иқтисодиёти субъектлари ютуқларга эришадилар225. Уларнинг ижтимоий турмуш тарзи ўзгариб, фаровонликлари ортади, мамлакатда эса камбағаллар сони камаяди. Кам таъминланган оилалар иқтисодий фаолликка ундалади. Мамлакат миқёсида бундай хусусиятларнинг оммавий ривожида давлат томонидан олиб борилаётган сиёсат ва шарт-шароитларни ўрни беқиёсдир. Хусусан, 2018 йилни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” да бошланган ислоҳотлар яна давом эттирилди. Жумладан, Президентнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармони муҳим аҳамият касб этди. Мазкур фармонни қабул қилиниши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартириш, барвақт олдини олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси экани белгилаб берилди. Шу боисдан тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш мақсадида хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш орқали ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Бир қатор қонунлар қабул қилиш орқали тадбиркорлик фаолияти ва бу фаолиятни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг ажралмас қисмига айланди. Мамлакат Президенти Ш. Мирзиёев томонидан 2021 йил 20 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Мавжуд иқтисодий муаммолар кўтарилган бу мулоқотда кредит олишдаги имкониятлар, микромолия ташкилотлари учун енгилликлар, бизнес учун солиқ юкини камайтириш, ер сотиш ва хусусийлаштириш, инфратузилма яратиш, экспортёрларни қўллаб-қувватлаш, транспорт-логистика тизимини ривожлантириш ва тадбиркорликка оид тартибларни соддалашлаштириш йўналишларида амалга оширилиши кутилаётган ўзгаришлар эълон қилинди. Мазкур очиқ мулоқот олдидан тадбиркорларни қийнаётган муаммолар сўралган эди. Турли масалаларга оид 15 мингдан ортиқ мурожаатлар бўлди. Президентимиз ўз нутқида уларни ҳал қилишга қаратилган 7 та муҳим йўналишни кўрсатиб ўтди. Биринчи йўналиш – бизнесни молиялаштириш, иккинчиси – солиқ тизимини такомиллаштириш ва бизнесга солиқ юкини камайтириш, учинчиси – ер ажратиш, тўртинчиси – инфратузилма, бешинчиси – экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш, олтинчиси – транспорт-логистика, еттинчиси – соҳадаги тартиб-таомилларни соддалаштириш масалаларига қаратилди. Давлатимиз раҳбари ҳар бир йўналиш бўйича долзарб вазифаларни кўрсатиб, янги ташаббусларни илгари сурди. Масалан, мурожаатларнинг 40 фоизи бизнесни молиялаштириш ва молия-кредит масалалари билан боғлиқ бўлган. Жумладан, кредит ставкаларининг юқорилиги ва кўплаб кредитлар қисқа муддатга, тадбиркор учун ноқулай шартларда берилаётгани қайд этилган. Шунингдек, хорижий валютадаги кредитлар валюта курсининг мунтазам ўсиши ҳисобига тадбиркор учун қўшимча харажатларни юзага келтирмоқда. Шу боис банкларнинг капиталини ошириш чоралари белгиланди. Хусусан, келгуси йилда банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан бозор тамойиллари асосида қўшимча 600 миллион доллар ажратилади. Халқаро молия бозорларида 5 триллион сўмлик миллий валютада евробондлар чиқарилади. Хорижий банклар кириб келишига кенг имкониятлар яратилади. Яна бир муҳим янгилик – банклар ресурсни қандай валютада жалб қилишидан қатъий назар, тадбиркорларга кредитни сўмда ва мақбул фоизларда бериш тизими йўлга қўйилади. Шу мақсадда Молия вазирлиги ҳузурида Валюта хатарларини бошқариш компанияси ва ҳудудларда унинг филиаллари ташкил этилади. Маълумки, сўнгги уч йилда солиқлар тури 16 тадан 9 тага қисқарди. Яқингача Пенсия, Мактаб ва Йўл жамғармаларига бизнес учун оғир юк бўлган 3,2 фоизли йиғимлар тўланар эди. Ушбу йиғимлар корхоналарнинг фойдасидан қатъий назар, оборотдан олиниб, уларнинг миқдори корхоналарнинг камида 25-30 фоиз фойдасига тенг эди. Молк-мулк, даромад солиғи ва ижтимоий солиқлар ставкалари 2 баробарга камайтирилди. Амалиётда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига оид тартиб-қоидалар янада соддалаштирилди. Жумладан, 2022 йил 1 январда, субсидияларни ажратиш бўйича мурожаатлар “ягона дарча” тамойили асосида қабул қилинди, жараёнда иштирок этадиган давлат идоралари сони 2-3 бараварга қисқартирилади ҳамда лицензия ёки рухсатномалар сони яна камида 30 фоизга226 қисқартирилади. Бу ўзгаришлар тадбиркорлик эркинлиги таъминлашга ёрдам бера бошлади. Шунингдек, Ўзбекистон Жаҳон банкининг “Бизнесни юритиш” рейтингида дунёдаги давлатлар орасида мавқеини мунтазам ошириб бормоқда. Хусусан, Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш-2018” (“Doing Business-2018”) рейтингида бир ичида 13 поғона кўтарилиб, 189 мамлакат ичида 74-ўринга кўтарила олди. Янада эътиборлиси, Ўзбекистон кетма-кет уч йил тадбиркорлик муҳитини яхшилашда энг юқори натижаларга эришаётган жаҳоннинг энг жозибадор 10 мамлакати орасидан ўрин олди. Ушбу рейтинг тузувчилар иқтисодий ислоҳотларда мамлакат рейтинги кўтарилишини таъминловчи бешта соҳа: бизнесни рўйҳатга олиш, қурилиш учун рухсат олиш, инвесторларни ҳимоя қилиш, солиққа тортиш ва электр таъминотига уланишдаги ижобий натижаларни алоҳида қайд этган. Хусусан, “корхоналарни рўйҳатга олиш” индикаторида тартиблар сони 4 тадан 3 тага камайган. Ўзбекистон ушбу индикатор бўйича жаҳонда 11 ўринни эгаллайди. Ҳаракатлар стратегияси асосида фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари, жумладан, “ноль” харид қиймати бўйича сотиш жараёнлари янада соддалаштирилди ҳамда бундай объектларнинг тадбиркорлик субъектлари томонидан сотиб олиш юзасидан таклифлари тезкор ҳал қилинадиган тартиб жорий этилиб, уларни молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш 2 йилга тўхтатилди. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйҳатдан ўтказиштизими янада такомиллаштирилди. Айниқса: тадбиркорлик субъектларининг иштирокисиз “ягона дарча” тамойили асосида ер майдонларини танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш ва ваколатли органлар билан келишиш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилди; бино ва иншоотлар майдонларидан келиб чиққан ҳолда, уларни хатловдан ўтказишнинг табақалашган муддатлари белгиланди; кадастр органларининг Давлат солиқ қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги ва бошқа идоралар ҳудудий бўлинмалар билан реал вақт режимида маълумот олиш имконини берадиган ўзаро электрон ахборот алмашу ви тизими жорий этилди; кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни қайта рўйҳатдан ўтказишда уни такроран хатловдан ўтказиш тақиқланди227. Тадбиркорларни ишлаб чиқариш фаолияти учун хомашё ва материалларни сотиб олишда молиявий ресурсларга бўлган талабларини қондириш мақсадида ушбу субъектларни кредитлаш ҳажми 1,2 баробар оширилди ҳамда уларнинг экспорт контрактларини божхона органларида ҳисобга қўйиш талаби бекор қилинди. Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўллаш тақиқланди228. Мамлакатимизда бугунги кунда иқтисодий адабиётлар ва муомала жараёнига фаол тадбиркорлик ва ижтимоий тадбиркорлик тушунчаси кириб келди. Фаол тадбиркорлик бизнес фаолиятини инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этадиган иқтисодий йўналишдир. Фаол тадбиркор деганда, биз рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонларни тушунамиз229. Тадбиркорлик назариясига кўра, унинг қуйидаги икки модели фарқланади: анъанавий (классик) тадбиркорлик; инновацион тадбиркорлик. Анъанавий (классик) тадбиркорлик, бу — иқтисодий фаолиятни самарали ташкил этиш, унинг рентабеллигини ошириш ва хизмат кўрсатиш турларини кенгайтиришда хўжалик юритишнинганъанавий усулларидан фойдаланган ҳолда, ресурслардан максимал даражада самара олишга йўналтирилган анъанавий, консерватив тадбиркорликдир. Анъанавий тадбиркорлик мамлактда айни пайтга қадар маълум бўлган ва кенг тарқалган, фаолиятни ташкил этиш ва юритишда ижодкорлик, янгича ёндашув ва усулларни тақазо этмайдиган, иқтисодий юксалишнинг кўпроқ коньюнктуравий ўзгаришларга хос вазиятлардан унумли фойдаланиш орқали таъминланишига асосланган фаолият турлари билан шуғулланиш орқали амалга оширилади. Инновацион тадбиркорлик, бу — янгилик яратиш мақсадида иқтисодиётдаги ҳали маълум бўлмаган ёки кенг тарқалмаган омиллардан фойдаланиш ёки уларни анъанавий омиллар билан янгича тарзда уйғунлаштириш орқали янгича ёндашув асосидаги тадбиркорлик фаолиятидир. Инновацион тадбиркорликнинг устун жиҳати, бу-унинг анъанавий тадбиркорликка нисбатан кўпроқ натижага олиб келиши ҳисобланади. Бироқ айни пайтда таъкидлаш лозимки, инновацион тадбиркорлик тадбиркорларнинг олдига ўзига хос талаблар қўяди, уларнинг доимий равишда ижод қилиши ва изланиши, янги билимларни ўзлаштириши ва амалиётга жорий этиши, янги технологияларни қидириши ва улардан самарали фойдаланишини тақазо этади230ки, пировардида корхонанинг рақобатбардошлик қобилияти орта боради. Тадбиркорларнинг иши - янгилик яратиш йўли билан ишлаб чиқаришни ислоҳ қилиш ва тубдан ўзгартириш, янги технологик имкониятлардан фойдаланиш орқали, янги иш ўринларини яратилиши айниқса, кам таъминланган камбағал оилаларни иш ўрнига ва даромадга эга бўлиши камбағалликни камайтиришда муҳим ўрин тутади. Фаол тадбиркорликнинг асосий шарти инновацион фаолият тури билан шуғулланишда намоён бўладики бу фаолиятни самарали юритиш юртимизда тарихан ўзига хос анъаналар шаклланган. Маълумки, тадбиркорлик савобли ва маъсулиятли касбдир. Тадбиркорлар тарихан ростгўй ва покдамон кишилар сифатида табаррук инсонлар қаторига қўшилган. Аксарият тадбиркор-бойлар миллат равнақи учун курашганлар. Яқин ўтмишимизда ҳам мамлакатимиз ҳудудида элга машҳур мулкдорлар бўлган. Жумладан, саноат ва ҳунармандчилик бобида Андижонда Миркомилбой, савдодаги тадбиркорлик бўйича Тошкентда Саидазимбойлар ўз ишларида ХХ асрнинг бошидан бошлаб ишлаб чиқариш омилларидан оқилона фойдаланишган, иқтисодий ўсишни таъминлаб ўзларининг ва жамиятнинг бойлигини ошириб, кишиларнинг фаровонлигига ҳисса қўшаолганлар. Турли-туман қурилишлар, саноат корхоналари, савдо расталарини қурганлар. Маданий-маърифий ишларга, масжидлар барпо этишга ҳомийлик қилганлар. Етим-есир, бева-бечораларга меҳр-шафқат кўрсатганлар[89]. Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йиллардан бошлаб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг асосий ва устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватланди. Натижада кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини иқтисодиётда тутган ўрни орта бошлади 3.12-жадвал. 3.12- жадвал Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling