Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


Ўзбекистонда кичики бизнес ва тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги салмоғининг ўзгариши


Download 0.8 Mb.
bet45/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   63
Bog'liq
nodir

Ўзбекистонда кичики бизнес ва тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги салмоғининг ўзгариши (фоиз ҳисобида)231

Кўрсаткичлар

2000 й

2005 й

2010 й

2015 й

2020 й

2021 й

Ялпи ички маҳсулот

31,0

38,2

60,8

64,6

55,7

54,9

Саноат

12,9

10,0

26,6

40,6

27,9

27,0

Қурилиш

38,4

50,9

52,5

66,7

72,5

72,4

Бандлик

49,7

64,8

74,3

77,9

74,5

-

Экспорт

10,2

6,0

13,7

27,0

20,5

22,3

Импорт

22,8

33,7

35,8

44,5

51,7

48,7

Жадвал маълумотларидан кўринадики, коронавирус пандемияси муносабати билан 2020 йилнинг март ойидан бошлаб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг қурилиш соҳасидан ташқари кўрсаткичларда натижалар қисқариб, 2021 йилда ялпи ички маҳсулотдаги улуши 54,9 фоизни ташкил этди. Иқтисодий фаолиятнинг бу тури аввало давлатлашган хўжалик муносабатларида монополияни камайтиришга, ўзаро рақобат муҳитини ривожлантириш орқали товар ва хизмат нарҳларини эркин шаклланишига имкон берди. Бозор қонунлари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳаракатлантирувчи куч бўлиб, улар ўртасида мувозанатни таъминлайди. Қайсики, тадбиркорлик субъекти замонваий технологиядан фойдаланиб сифатли, арзон маҳсулот ишлаб чиқарса унинг фойдаси ортиб бозорда мустаҳкам ўринга эга бўла бошлайди. Фаолият доираси кенгайган сари тадбиркор ички бозорда сўнгра истиқболда ташқи бозорда ўз ўрнига эга бўлиб рақобардошлигини ортади.
Мулк эгаси ўзининг ёки ўзгаларнинг меҳнатидан фойдаланишидан қатьий назар, бевосита истеъмол қийматларини ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқаришни ташкил этувчи ва уни бошқарувчи сифатида намоён бўлади. Бундай ҳолда у тадбиркор мақомига эга бўлади232. Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини мамлакат миқёсига рағбатлантирилиши миллий иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларга асос солди. Бу ўзгаришлар қуйидагилардан иборат бўлди:

  • ишлаб чиқариш жараёнига қўшимча инвестиция киритиш туфайли қўшимча янги иш жойларини яратиб, аҳоли иш билан банд этилди;

  • зарур ишлаб чиқариш ресурслари ва истеъмол буюмларини мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқаришни ташкил этилди;

  • хомашё экспортидан тайёр маҳсулот экспортига ўтиш мақсадида, хусусан тўқимачилик ва енгил саноатда тўла циклли ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш имконияти яратилди;

  • импорт товарлар ўрнини боса оладиган товарлар ишлаб чиқарадиган тадбиркорларга имтиёзлар берилиши маҳаллийлаштириш жараёнини кучайтирди.

Бироқ, тадбиркорлик фаолиятини ривожланиши жамият миқёсида камбағаллар сонини камайтириш, кам таъминланган оилаларни турмуш тарзини яхшиланишида етарли даражада ўзгариш кузатилмади. Иқтисодиёт турли тармоқларида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бўлган бошланғич маблағлар миқдори бир хил эмас. Маблағлар тез айланадиган йўналишларда (чакана савдо, умумий овқатланиш, маиший жиҳозларни таъмирлаш ва шу кабилар) бошланғич капитал озроқ миқдорда талаб этилади. Технологик мураккаб, хусусан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилишида етарли билимга эга бўлган тадбиркорга аксарият ҳолатларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан кам бўлмаган маблағни асосий капитални шакллантиришга йўналтириш лозим бўлади. Давлат томонидан шу маблағнинг ярми миқдорида субсидия берилиши ўз ишини бошлашга киришаётган тадбиркорлар сонини кескин оширади. Айни пайтда тадбиркорнинг иқтисодий масъулияти пасаймайди ва фирибгарлик билан боғлиқ рискларга йўл қўйилмайди.
Мамлакатда ишсиз, камбағал бўлсада тадбиркорлик фаолиятига қизиққан аҳоли қатлами кўпчиликни ташкил қилмоқда. Уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун асбоб-ускуна, дастгоҳ, тикув машиналарини ҳарид қилишлари учун ўз маблағлари шаклланмаган. Бунинг ечими сифатида давлат томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача субсидия бериш зарур. Натижада ишсизлик қисқартириб, камбағал оилалар ўз даромад манбаига эга бўладилар. Мамлакатда тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватланиши аҳоли даромадларини янада ортишига шароит яратади. Тадбиркорлик фаолиятидаги икки асосий восита орқали камбағалликни қисқартириш мумкин: Биринчидан, камбағалларни ишга ёллаш мумкин бўлган, кўп меҳнат талаб қиладиган соҳаларда самарали иш жойларини яратиш ва ўзини ўзи банд қилиш. Иккинчидан, ишсиз, камбағал бўлсада тадбиркорлик фаолиятига қизиққан аҳоли кўпчилик ташкил қилмоқда.
Айрим давлатларда фақат ногирон, ишсиз ва камбағал оилаларни иш билан таъминлашга қаратилган корхоналар ташкил этиш бошланди. Масалан, Жанубий Кореяда оммавий ишсизлик ва турмуш даражасининг тушиб кетишига сабаб бўлган 1997 йилда вужудга келган Осиё молиявий инқирози мамлакатда ижтимоий тадбиркорликни пайдо бўлишиша туртки бўлди. Айнан ўша пайтда мамлакат мурожаат этиш бўйича қарор қабул қилиб нотижорат ва ижтимоий корхоналар фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантира бошлади. Бундай ташқари ривожланган ва ривожланаётган давлатларда ҳам бизнеснинг ижтимоий таркибий қисмларини ҳар томонлама тараққий қилиши майда ишлаб чиқарувчиларга бозорга тенг киришни таъминлайдиган ихтиёрий савдо тўғрисидаги келишувлар, «аффирматив» бизнес-аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинмаган қатламлари учун ишчи ўринларини квоталаш шаклида ташкил қилиш ва бандлик соҳасидаги тартибга солинган давлат тадбирлари, мақсадли ижтимоий гуруҳларни бандликка жалб қилиш ва излаш дастурлари, давлат-хусусий сектор шериклиги, микромолиялаш ва бошқа ташаббусларда ўз аксини топа бошлади. Аста-секинлик билан мамлакатимизда ривож топаётган ижтимоий тадбиркорлик фаолияти ўз номи билан ижтимоий мақсадларни кўзлайдиган бизнес бўлиб, бунда даромадлар корхона эгаларининг даромадларини кўпайтиришга йўналтирилмайди.
Ижтимоий корхона бу хусусий ташкилот бўлиб, шунга кўра у давлат ташкилоти ёки давлат томонидан бошқарилмайди. Ижтимоий тадбиркорлик ижтимоий фойдалиликни асосий мақсад қилиб олган ҳолда корхонанинг ишига асосан ижтимоий жиҳатдан нобарқарор ҳолатда бўлган ёки ногиронлиги бўлган шахслар жалб этилади. Шу билан бирга, мазкур корхоналар ижтимоий жиҳатдан фойдали товар ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлади. Бироқ, мамлакатимизда шу кунга қадар бозор муносабатлари талабларига жавоб берадиган ижтимоий тадбиркорлик тўғрисидаги қонун йўқ эди.
Ниҳоят 2021 йил 13 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 31 октябрда киритилган «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги 707-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Қонунга кўра, ўз ресурсларини ижтимоий соҳага йўналтирган корхоналарни аниқлаш, ижтимоий соҳага инвестиция жалб қилганлик учун бериладиган имтиёз ва преференцияларни ҳисобга олиш, ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги шакллари белгиланди. «Ижтимоий тадбиркорлик», «ижтимоий корхона», «ижтимоий товар» ва «ижтимоий хизматлар» каби тушунчалар киритилиб, уларга изоҳлар берилди ҳамда ижтимоий аҳамиятидан келиб чиқиб, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига мансуб шахслар санаб ўтилган:

  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар;

  • етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда улар тоифасига кирадиган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган шахслар;

  • ижтимоий аҳамиятга молик бўлган касалликлар ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликларга (сил, онкологик, ОИТС, мохов ва касб касллиги) чалинган шахслар;

  • қарамоғида 16 ёшга тўлмаган ёки ногиронлиги бўлган болалари бўлган ёлғиз шахслар;

  • ўқишни тугатгандан кейин 3 йил ўтмаган умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари битирувчилари;

  • “Меҳрибонлик” уйларининг 30 ёшга етмаган битирувчилари;

  • жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган шахслар;

  • ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;

  • муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахслар.

Таклиф этилаётган мезонлардан бирига ёки бир нечтасига мос келганда, тадбиркорлик субъектлари ёки нотижорат ташкилотлар ижтимоий корхоналарнинг реестрига ижтимоий корхона сифатида киритилади. Бунда, тегишли мезонларга мос келиш билан бирга, ижтимоий корхоналарнинг реестрига киритилган ижтимоий корхона, ўтган молия йилида олинган фойданинг камида учдан икки қисмини кейинги молия йили давомида ижтимоий корхонанинг фаолиятига ёки ижтимоий лойиҳаларга реинвестицияга йўналтириши талаб этилади233.
Ижтимоий тадбиркорлик ижтимоий-иқтисодий ҳодиса сифатида мавжуд ижтимоий муаммоларга жамоатчилик жавоби сифатида вужудга келди. Улардан асосийси қуйидагилар ҳисобланади: айниқса, инқирозлар даврида ишсизликнинг ўсиши, камбағалликни чуқурлашуви, ижтимоий бегоналашув; алоҳида ижтимоий гуруҳларни фаол ижтимоий-иқтисодий фаолиятга жалб қилиш бўйича мавжуд ижтимоий механизмларнинг самарасизлиги; кенг миқёсда, ички ва мамлакатларо муносабатларда ижтимоий кескинлик ўчоқларини вужудга келишига олиб келди.
Ҳозирги замон ижтимоий тадбиркорлик муаммоларини ўрганган Диз. Грегори (1950-2013 й. Америкалик олим, Дюк Университети «Ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш маркази асосчиси») тадқиқот предметининг ички мазмунини беш омилга ажратди:

  • Ижтимоий қадриятлар (неъматлар)ни яратиш ва қўллаб-қувватлаш ғоясини ўзига олиш.

  • Танланган ғояни амалга ошириш учун янги имкониятларни аниқлаш ва фойдаланиш.

  • Инновациялар, мослаштириш ва ўқитиш узлуксиз жараёнини амалга ошириш.

  • Иҳтиёридаги ресурслар билан чекланмайдиган ҳаракатларнинг кескинлиги.

  • Тадбиркорнинг ўз фаолияти натижалари учун бевосита мижозлар олдида ҳам, жамият олдида ҳам юқори жавобгарлиги234.

Тадқиқотчиларни таҳлилига кўра ижтимоий тадбиркорлик қулай иқтисодий ресурслардан, ижтимоий мақсадга эришиш бўйича новаторлик ғояларини ўзгартириш ва кам таъминланган оилалар фаровонлигини таъминлаб камбағалларни камайтиришга имконини беради. Ижтимоий тадбиркорликда амалга ошадиган ижтимоий ва иқтисодий инновацияар ижобий ижтимоий ўзгаришларнинг асоси, «двигатели» ҳисобланади. Ижтимоий тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳоли кам таъминланган қатламларига таклиф қилинаётган қадриятлар натижасида бутун жамият томонидан тан олинаётган устуворликларга айланмоқда. Ижтимоий тадбиркорлик ўз фаолиятида ижтимоий маргиналлашувнинг вужудга келиш сабаблари ва омилларини аниқлашга ёрдам беради ҳамда тегишли мақсад гуруҳларга илгари ноқулай бўлган неъматларни тақдим қилади. Ижтимоий тадбиркорлик «ишлаб топилган даромад»дан фойдаланиб, ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга бевосита ва билвосита таъсирни амалга оширади235. Маълумки, ижтимоий корхона ижтимоий тадбиркорликнинг ташкилий-иқтисодий бирлиги ҳисобланиб, муваффақиятли ишлаб чиқариш фаолияти ижтимоий-иқтисодий инновацияларга амал қилиш асосига рўй беради.
Коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиёти, айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун оғир синов бўлмоқда. Натижада иқтисодиётнинг барча тармоқлари хусусан тадбиркорлик субъектлари ҳам ўз фаолиятини қисқартиришга ёки муайян муддат тўхтатишга мажбур бўлмоқдалар. Пандемия шароитида даромадларнинг пасайиши ва жамғармаларнинг узоқ муддатга етмаслик эҳтимоли давлат томонидан қўшимча маблағларни сафарбар этишни тақозо этади. Бу эса, бюджет даромадлари қисқарган шароитда қарз маблағларини жалб этишга заруратни келтириб чиқаради236.
Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиётга таъсирини юмшатишга қаратилган чора-тадбирлар натижасида, биринчидан, стратегик аҳамиятга эга бўлган йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва аҳолига пандемия даврида зарурий хизматлар кўрсатувчи инфратузилма объектлари фаолияти барқарорлиги сақлаб қолинди. Иккинчидан, пандемия даврида иқтисодий қийинчиликка учраган хўжалик юритувчи субъектларга молиявий кўмак бериш, солиқ имтиёзларини тақдим этиш, солиқларни тўлаш муддатини кечиктириш ва бошқа енгилликларни манзилли йўналтириш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, аҳолининг даромадлари кескин пасайишининг олдини олиш, иш ўринларини сақлаб қолиш ҳамда ишсизликнинг олди олинди237. Натижада, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига ўзининг салбий таъсири қисқартиришга эришилди.



Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling