Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


Ўзбекистонда ҳудудлар бўйича аҳоли бандлик даражаси тўғрисида маълумот


Download 0.8 Mb.
bet43/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   63
Bog'liq
nodir

Ўзбекистонда ҳудудлар бўйича аҳоли бандлик даражаси тўғрисида маълумот (фоиз ҳисобида)218

Ҳудудлар

2000 й

2005 й

2010 й

2015 й

2020 й

2021 й

Ўзбекистон Республикаси

69,4

67,7

66,9

68,2

66,0

66,9

Қорақолпоғистон Республикаси

60,6

58,3

57,3

58,1

62,0

60,9

Андижон

70,9

69,8

69,3

71,5

66,5

68,2

Бухоро

75,8

73,3

74,5

73,4

68,3

67,3

Жиззах

60,2

58,1

56,8

58,1

66,2

67,5

Қашқадарё

67,7

62,7

61,7

63,3

60,9

62,2

Навоий

75,3

78,0

75,3

73,2

66,8

68,3

Наманган

60,8

58,4

57,4

60,5

65,0

65,5

Самарқанд

68,2

65,3

64,7

67,6

63,2

63,7

Сурхондарё

67,7

62,9

62,5

64,3

63,9

64,5

Сирдарё

73,7

71,2

72,0

72,2

64,8

64,6

Тошкент

70,2

69,6

75,1

75,3

68,2

70,3

Фарғона

72,5

71,1

68,8

69,1

65,1

66,2

Хоразм

65,5

62,7

65,0

65,6

63,7

64,0

Тошкент шаҳри

78,7

84,1

80,9

81,1

81,7

83,3

3.11-жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, 2021 йилда жами меҳнат ресурсларининг 66,9 фоизи бандлиги таъминланган бўлиб, кейинги йигирма йил ичидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида аҳоли бандлиги даражаси олдинги йиллар даражаси сақланиб қолинган. Қолган вилоятларда салбий кўрсаткичлар кузатилди ва падемия шароитида табиий ҳолат деб қараш мумкин. Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, 2021 йил давомида мамлакатимиздан ташқарига ишга кетганлар сони 2460,2 минг кишини ташкил этган, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан юқори бўлди. Туман (шаҳар) «Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказ»ларига 773 452 фуқаро иш топишга ёрдам сўраб мурожаат қилган (улар орасида 30 ёшгача бўлганлар сони 218025 нафарни ташкил этган). Мурожаатчиларнинг 356897 нафари иш билан таъминланди, 263230 киши жамоат ишларига, 36750 нафар фуқаро касбга ўқитишга жалб қилинди. 57874 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланди. Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси ҳисобидан ишга олган ишсиз фуқароларнинг касбий малакасини ошираётган иш берувчиларга, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсизларга, шахсий томорқаларини ривожлантираётган фуқароларга, шунингдек, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ишга олган корхоналарга 12,2 млрд сўм миқдорда беғараз ёрдам (субсидиялар) ажратилди, натижада 12,9 минг нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди219. Натижада бандлик даражасида жиддий ўзгаришлар рўй берди.
Миллий иқтисодиётни ислоҳ этилиши, айниқса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши натижасида иқтисодиёт тармоқлари бўйича бандлик даражаси ўзгаришларига асос яратилган бўлсада, пандемия муносабати билан карантин тадбирлари бу жараёнларни секинлаштирди. 8-илова маълумотларидан билиш мумкинки, иқтисодий фаол аҳоли 2021 йилда 14978 минг, тўққиз юз нафарни ташкил қилиб 2010 йилга нисбатан 2 млн 692 минг уч юзтага кўпайган. Шундан иш билан банд бўлганлар юқоридаги йилларга мос равишда 11628,4 ва 13538,9 минг кишини ташкил қилиб, иқтисодий фаол аҳоли 1910,5 мингга ортди. Иқтисодиёт тармоқлари бўйича кўрганимизда кейинги 11 йил давомида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида бандлик даражасида ўзгаришлар деярли сезилмайди. Саноат, товарларни ташиш ва сақлаш соҳалари, савдо, қурилиш ва бошқа фаолият соҳаларида бандлик даражасида ижобий ўзгаришлар мавжуд.
Аҳоли бaндлиги муаммолари маълум даражада бандлик даражаси пасайишида ва ишсизлик ўсиши орқали бир-бири билан боғлиқ ижтимоий масалаларни юзага келтирди. Боиси аҳоли бандлигининг аксарият қисми барқарор бўлмаган, паст даромадли, сифатсиз иш ўринларига тўғри келади. Ишга эга бўлишнинг ўзи камбағалликдан кафолатлай олмайди. Улардан баъзиларини COVID-19 нинг таъсири туфайли “иложсизликдан қутулиш” ёки “яшаб қолишга интилиш” деб қараш мумкиндир. Бандлик сифати паст эканлигининг кўрсаткичларидан бири – ишлаётган камбағалларнинг Халқаро меҳнат ташкилоти камбағаллик чизиғи ортида яшайдиган ишлаётган камбағалларнинг улушини баҳолашнинг ўз мезонларини тақдим этади: хусусан, 2019 йилда 15 ёшдан катта аҳолининг 18,4% қисми: 22,2% эркаклар ва 16% аёллар ўта камбағал (ХҚҚП бўйича 1,90 доллар миқдоридаги камбағаллик чизиғи ортида яшайдиган) деб баҳоланган; 16,8% қисми ўртамиёна камбағал (ХҚҚП бўйича 3,20 доллар чизиғидан пастроқ) ва 39,2% қисми камбағаллик ёқасидагилардан (ХҚҚП бўйича 3,20 доллар чизиғидан юқорироқ ва ХҚҚП бўйича 5,50 доллар чизиғидан пастроқ) иборат бўлди220. Бундан билиш мумкинки, 1,9 доллар ва 3,2 доллар миқдоридаги камбағал чизиғидан паст бўлган аҳоли улушида ўртамиёна камбағал қисми юқори кўрсаткичга эга бўлган.
Камбағаллик даражасига нодавлат секторида паст сифатли иш ўринларининг кенг тарқалганлигидан далолат берувчи, билвосита кўрсаткичлардан бири – “меҳнат дафтарчаси”га эга бўлган банд аҳолининг улуши ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Белгиланган тартибга кўра, ишловчининг меҳнат дафтарчасида расмий секторда ишлаган йилларидаги меҳнат стажини тасдиқлайди ва нафақа ҳуқуқи акс эттирилади. Биз тадқиқот жараёнида аҳоли даромадларини қисқариши ва камбағалликни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш жараёнида меҳнат дафтарчасидан фойдаланишнинг 2010-2020 йиллардаги ҳолатини таҳлил қилдик. Меҳнат қонунчилигига кўра меҳнат дафтарчага эга бўлиш, бошқа имкониятлар билан бир қаторда истиқболда ижтимоий суғуртага оид расмий ҳуқуқларига эга бўлишни, ўз вақтида кафолатланган нафақа олиш асосида трансферт даромадга эга бўлишни англатади.
Республика бўйича 2010 йилда жами меҳнатда банд бўлган 11628,4 минг нафар аҳолининг 42,1 фоизида, 2020 йилда эса, 13236,4 минг нафар аҳолининг 36,6 фоизида меҳнат дафтарча юритилган холос. Самарқанд, Сурхондарё, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида меҳнат дафтарчасига эга бўлган аҳоли сони бошқа вилоятларни нисбатан камроқ бўлиб, ишчи кучининг 75 фоиз атрофидаги қисмининг истиқболда ижтимоий суғуртага оид расмий ҳуқуқлари чекланиб бориши ва ўз вақтида нафақа ололмаслигига сабаб бўлади. Бизнингча, меҳнат дафтарчага эга бўлмасдан оғзаки келишувлар асосида меҳнат фаолиятини олиб бориш аҳолининг камбағал бўлишига, даромадлар ва ижтимоий ҳимоя кўламини қисқаришига, яширин иқтисодиётни ривожланишига олиб келади. Шу ўринда Касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари инсоннинг муносиб ҳаёт кечиришини ва эркин ривожланишини таъминловчи шарт-шароитлар яратишга қаратилган ижтимоий дастурларни шакллантиришда, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда, турмуш даражасининг асосий мезонларини ва тирикчилик учун зарур бўлган нарсаларнинг энг кам миқдорини белгилашда иштирок этиш ҳуқуқига эга221 бўлсаларда, амалиётда уларнинг етарлича фаоллиги кузатилмаяпти.
Республикамизда 2021 йил 1 январь ҳолатига мавжуд бўлган 19,1 млн нафар меҳнат ресурсининг 14,8 млн нафари иқтисодий фаол аҳоли ҳисобланади. Шундан 13,236 минг нафари ўз иш-жойига эга, 1,6 млн аҳоли бандлигини таъминлаш талаб этилади. Улардан 805,2 минг кишидан ортиғи 16-30 ёшдаги ишсизлар ҳисобланади. Қолаверса, меҳнат бозорига 2021 йилда жами 560 минг битирувчи кириб келди. Яъни олий таълим муассасаларини 103,1 мингдан ортиқ, умумтаълим мактабларини 440 мингга яқин, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини 18 мингдан зиёд ёшлар тамомлади. Натижада 2021 йилда ёшлар бандлигини таъминлаш учун эҳтиёж 1 365,2 минг нафарни ташкил қилди.
Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш борасида ўрганишлар олиб борди. Ўрганишлар нафақат ўрта, балки олий маълумотли ёшлар бандлигини таъминлашда ҳам ҳал қилиниши зарур бўлган айрим масалалар борлигини кўрсатган. Хусусан, таклиф қилинаётган маош катта маблағ сарфлаб контракт асосида таълим олган битирувчиларни қаноатлантирмайди. Ягона миллий меҳнат тизимида корхона ва ташкилотларда кадрларга бўлган эҳтиёж билан боғлиқ жами 116 мингдан ортиқ бўш иш ўрни қайд этилган (Тошкент шаҳрида 23 417, Тошкент вилоятида 21 449, Андижон вилоятида 10 634, Фарғона вилоятида 9 460, Самарқанд вилоятида 8 644, Бухоро вилоятида 8 524). Бироқ ёшлар тизимдан етарли даражада хабардор эмас. Қолаверса, мавжуд бўш иш ўринларида таклиф қилинаётган маош катта маблағ сарфлаб контракт асосида таълим олган битирувчиларни қаноатлантирмайди. Жумладан, айни пайтда олий маълумот талаб этадиган 19 177 та бўш иш ўрни учун 1 млн. сўмгача, 26 754 та бўш иш ўрни учун 2 млн. сўмгача маош таклиф этиляпти. 2020 йилда республикада жами банд бўлганларнинг 82 фоизи ёки 11,1 млн нафар аҳоли хусусий секторда меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Бу эса тадбиркорлик субъектлари ва олий таълим муассасалари ўртасида мақсадли кадрлар тайёрлаш, кадрларга буюртма бериш тизимида тўғридан тўғри ҳамкорликни янада кенгайтириш зарур222.
Мамлакатда иш билан банд бўлмаганларни ижтимоий ҳимоя қилиш билан бирга, меҳнат бозорини бошқаришда кейинги икки йил ичида давлатнинг фаоллиги сезиларли даражада ортди. Бу аввало, фуқароларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, иш билан таъминланиш соҳасида ижтимоий кафолатлар бериш ва мажбурий меҳнатга батамом барҳам беришда кўзга ташланади. Хусусан, мамлакатда 2020 йилдан бошлаб “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси амалиётга тадбиқ этила бошланди. Мазкур лойиҳа ёшлар ўртасида ишсизликни олдини олиш ҳамда уларнинг бандлигига эришиш, аҳоли камбағаллигини камайтиришга қаратилган бўлиб, лойиҳа доирасида 25 минг гектардан зиёд ер майдонлари ёшларга ажратилди. Бу лойиҳа биринчидан, ишсизликни камайтириш билан бирга истеъмол бозорида маҳсулотлари таклифини ортишига олиб келади. Иккинчидан, таҳлилларга шуни кўрсатади, иккинчи такрорий экинга ер берилган ёшлар ерларни бошқа фуқароларга сотиб юбориш ҳолатлари ҳам кузатилади.
Ушбу лойиҳа доирасида 2020 йил республика бўйлаб жами 25 мингдан зиёд гектар ер майдонлари ёшларга ажратилди. Жумладан, 1 277 га. сабзавот, 1 787 га. полиз, 10 296 га. дуккакли экинлар, 7 727 га. бошоқли дон экинлари ва 391 га. картошка экиш учун, 3 866 га. эса боғ яратиш учун ажратиб берилди. Ёшларга бириктириб қўйилган кооперация ва кластер ёрдамида ерлар шудгор қилинган ҳолда жами 4 мингга яқин гектар майдонга сабзавот, полиз, дуккакли экинлар, бошоқли дон экинлари ва картошка уруғлари қадалди, 335 минг туп мевали ва 135 минг туп манзарали дарахтлар экилди. Тижорат банклари томонидан ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорликка оид 5719 та лойиҳа учун 247,6 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Ҳар бир лойиҳага ўртача 43,3 млн сўмдан тўғри келади223.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742 сонли Қарори билан ишсиз бўлган аҳолини айниқса, ёшларни ўзини ўзи банд қилиш мумкин бўлган юзга яқин йўналишларини белгилаб берди. Ўзбекистонда 2021 йил 1 июль ҳолатига 852 мингдан ортиқ ўзини ўзи банд қилганлар рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 310 минг нафардан224 зиёдроғини ёшлар ташкил этади. Пандемия даврида ўзини ўзи банд қилишнинг ижобий томони шундаки, уйдан ишлашга имконият яратилади, иш стажи ва кексалик даври учун пенсияни нақд деб ҳисоблаш мумкин бўлади. Улар ўзига ўзи хўжайин бўлиб, севимли иш билан хоҳлаган вақтда мустақил равишда шуғулланиб даромад олишлари мумкин бўлади.
Албатта, юқоридаги каби саъй-ҳаракатлар ҳар қандай вазиятда ҳам ёшлар бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва шу билан юртдошларимиз турмуш тарзини ва фаровонлигини янада оширишга қаратилган. Бундай чора-тадбирларнинг асосида аввало, инсон ресурсларини сифат жиҳатдан шакллантириш, замонавий тартибга солинадиган меҳнат бозори тизимини яратиш ҳамда унинг самарали фаолият кўрсатишига эришиш ҳисобланади. Шундай бўлсада, мамлакатда аҳолининг табиий ўсиш анъанаси ҳамон юқори бўлиб қолмоқда. Бу эса иқтисодиётда ишчи кучига бўлган талабга нисбатан ишчи кучи таклифини юқори бўлиши сақланиб қолишини кафолатлайди.



Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling