Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович
Меҳнат бозори ривожланишининг аҳоли камбағаллиги даражасига таъсири
Download 0.8 Mb.
|
nodir
3.4. Меҳнат бозори ривожланишининг аҳоли камбағаллиги даражасига таъсири
Ўзбекистонда кейинги беш йил давомида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар жамиятда ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан туб ўзгаришларга олиб келиб, ўз навбатида, бу ўзгаришлар аҳолининг фаровонлиги, турмуш тарзига холис баҳо беришни тақозо этади. Бунда меҳнат бозори билан аҳоли камбағаллиги ўртасидаги боғлиқлик муҳим ўрин тутади. Боиси меҳнат бозоридаги талабнинг таклифдан ортда қолаётганлиги, ишсизликнинг юқорилиги даромадга эга бўлмаган аҳолининг кунлик озиқ-овқат истеъмоли ва яшаш тарзи ёмонлашиб, у камбағал қатлам сафига бориб қўшилмоқда. Меҳнат ресурсларини тақсимлайдиган ва иш билан бандлик борасида қарорлар қабул қиладиган бозор меҳнат бозори201 бўлиб, бозор муносабатларининг пойдевори ҳисобланади. Агар бозор иқтисодиётининг бўлакларини турли бозорлардан иборат бўлган бино сифатида тасаввур этсак, ҳамда ноқулай об-ҳаво пайтида унинг томидан чакка, тирқишларидан шамол ўтадиган бўлса ҳам бу бино сақланиб туриши мумкин. Аммо пойдевор (меҳнат бозори) сиз у қулаб тушади202. Ҳар қандай бозорда сотувчи ва харидор бўлгани каби меҳнат бозори бундан мустасно эмас. Меҳнат бозорида «талаб – харидорлар – иш берувчилар» (мулк шаклларидан қатьий назар корхона, завод эгалари), «таклиф – сотувчилар – ишчилар» кўринишида намоён бўлади. Меҳнат бозорининг ўзига хослиги шундан иборатки, унда меҳнатнинг ўзи эмас, балки меҳнат қилиш қобилияти, меҳнат хизмати сотилади203. Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида миллий меҳнат бозорида таклифни қаноатлантириш, иқтисодиёт тармоқларида талаб ошириш, умуман олганда талабни бошқаришга алоҳида аҳамият қаратилган. Меҳнат бозоридаги самарали бандликни таъминлашга давлатнинг таъсир кўрсатиши қуйидагиларда намоён бўлади: биринчи йўналиш бўйича иш билан банд бўлмаган аҳолига 6 ойгача узлуксиз ижтимоий ёрдам кўрсатиш; Иккинчи йўналиш – фаол таъсир кўрсатиш-меҳнат таклифини рағбатлантириш, меҳнатга бўлган талабни рағбатлантириш, талаб ва таклифни мувофиқлаштириш чора-тадбирларини ўз ичига олади (ахборот, қайта ўқитиш, касбий соҳада маслаҳатлар бериш ва ҳ.к.). Мамлакатимизда иш билан банд бўлмаганларни ижтимоий ҳимоя қилиш билан бирга, меҳнат бозорини бошқаришда кейинги етти йил ичида давлатнинг фаоллиги сезиларли даражада ортмоқда. Бу аввало, фуқароларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, иш билан таъминланиш соҳасида ижтимоий кафолатлар бериш ва мажбурий меҳнатга батамом барҳам беришда кўзга ташланади. Бундай чора-тадбирларнинг асосида аввало, инсон ресурсларини сифат жиҳатдан шакллантириш, замонавий тартибга солинадиган меҳнат бозори тизимини яратиш ҳамда унинг самарали фаолият кўрсатишига эришиш ҳисобланади. Шундай бўлсада, аҳолининг табиий ўсиш анъанаси ҳамон юқори бўлиб қолмоқда. Бу эса иқтисодиётда ишчи кучига бўлган талабга нисбатан ишчи кучи таклифини юқори бўлиши сақланиб қолишини кафолатлайди204. Бу бевосита ишчиларни меҳнат бозорига кириб келиши, уларнинг сони бевосита мамлакатдаги демографик жараёнларга боғлиқ бўлади. Демографик жараёнлар аҳолининг кўпайиши, ўлими, жинси ва ёш таркиби ҳамда меҳнат ресурсларининг миқдор жиҳатидан ўзгаришлари бевосита жамиятнинг ҳамда миллий иқтисодиётнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир кўрсатувчи ҳодиса бўлиб, ҳар бир давлатнинг миллий анъаналари ва удумлари ҳам акс эттиради. Ўзбекистонда «болажон» халқ сифатида серфарзандлик, туғилиш диний ва миллий анаъналар орқали рағбатлантирилади. Ўзбекистон меҳнат бозорида аҳоли миқдорининг ўзгариш динамикаси, барча ҳудудларда мутаносиб жойлашуви, таркибий тузилиши кўпинча давлатимизнинг иқтисодий ривожланишнинг стратегик омиллари ва унинг келажак учун ижтимоий-иқтисодий параметрларини шакллантиришига таъсир этувчи асосий омил ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг демографик жараёнлари ҳозирги халқаро демографик низомларга мувофиқ соғлом тарзда ривожланиб бормоқда. Бозор иқтисодиёти демографик жараёнларни айниқса, аҳолининг табиий кўпайишини чекловчи факторларни юзага келтириши табиий жараёнга айланди. Бу ўзбек оилаларда фарзандлар сони 3-4 нафар бўлиши билан изоҳланади. Оиланинг алоҳида тоифасини нафақаҳўрлар ташкил этади. Республикамизда қариялар аҳолининг фақат 8,0 фоизни ташкил этиб, оилаларни мустаҳкам бўлишида, ёш авлодни тарбиялашда, узоқ йиллик меҳнат тажрибаларидан фойдаланишда уларнинг ўрни беқиёсдир. Экспертларнинг ҳисоблашишларича аҳоли умумий сонида ёши кексаларнинг салмоғи 7,0-8,0 фоиздан ортаётган бўлса, бу давлатлар кексаётган мамлакат ҳисобланади. Аҳоли сони 144,1 млн нафарни ташкил этадиган Россияда 65 ёш ва ундан юқори бўлган катталарнинг улуши 13,4 фоизни, аҳоли сони 5,5 млн нафарни ташкил этган Финляндияда 20,5 фоизни ва Германияда 21,1 фоизни ташкил этади205. Мамлакатимизда нафақаҳўрларнинг 90 фоизи болалари билан биргаликда ягона оила бўлиб ҳаёт кечирадилар. Бу миллий хусусият белгисидир. Шу туфайли ёлғиз қолган қариялар муаммоси бизда деярли учрамайди. Ўзбекистон аҳолиси ёш бўлиб, унинг таркибида катта қисмни болалар ташкил этади. Мамлакат аҳолисининг ўртача ёши 25,5 ёш, жумладан, қишлоқда 24,1, шаҳарда эса 27,9 ёшга тенг. У халқаро демографик таснифга кўра, Ўзбекистонни ёш давлатлар қаторига киритиш имконини беради. Ёш бўйича аҳолининг турли гуруҳлари меҳнат фаоллиги билан фарқланадилар. Жумладан, 16-29 ёшдагиларнинг асосий қисми билим олиш, касб-ҳунар ўрганиш, муддатли ҳарбий хизматни ўташ билан машғул. Энг юқори меҳнат фаоллиги 25-49 ёшдаги фуқаролар учун хос. 50 ёшга тўлганларидан сўнг уларнинг меҳнат фаолликлари аста-секин пасайиб боради[37]. Мамлакатимиз жами аҳоли таркибида 30 ёшгача бўлган ёшлар 2012 йилда 17 миллион 634 минг 511 нафарни ёки жами аҳолининг 59,6 фоизини ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилда 18 млн. 722 минг 583 нафарни ёки жами аҳолининг 54,1 фоизини ташкил этди. 30 ёшдан 50 ёшгача бўлган фаол меҳнат ресурслари муҳим ўринга эга бўлиб, аҳолининг 28,2 фоизини, 50-59 ёшдагилар 9,1 фоизни ва 60 ёшдан юқори бўлганлар 8,4 фоизини ташкил қилади. Аҳоли таркибида болалар ҳиссасининг салмоқли бўлиши оилада уларни боқиб вояга етказиш харажатларини катта бўлишига олиб келадики, айниқса бу жараён камбағал оилаларда анча жиддий муаммоларни юзага келтирмоқда. Бугунги кунда моддий таъминланишига кўра оилалар бой, ўртаҳол ва камбағал турларига бўлинади. Камбағаллик тоифасидаги оилаларни яна кичик туркумларга ажратиш мумкин. Оилаларнинг фарқи одамларнинг даромад ва мол-мулк миқдори жиҳатидан табақаланишига боғлиқ бўлиб, уни бой ёки камбағал деб ҳисоблаш учун жон бошига топиладиган даромад ва оила ихтиёридаги мол-мулк мезон қилиб олинади. Оилалар кўп болали, кам болали ва бефарзанд турларга ҳам бўлинади. Ўзбекистонда узоқ йиллар оилаларда серфарзандлик, болажонлик, оила бюджетини оила аъзолари билан маслаҳатлашган ҳолда ота-она томонидан бошқариш муҳим аҳамиятга эга бўлган. Ўзбекистонда ўртача бир оилада 6 киши истиқомат қилган. Шаҳар жойларидаги оилаларда ўртача 2 нафар, қишлоқ оилаларда 3-4 нафар бола мавжуд бўлсада, уй хўжаликларининг болалар сони бўйича таркибида ўзгаришлар мавжуд 3.9.-жадвал. 3.9 - жадвал Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling