Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


Ўзбекистон Республикаси аҳолиси даромадларини аҳолининг 10 фоизли гуруҳлари бўйича нотекис тақсимланиши


Download 0.8 Mb.
bet37/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   63
Bog'liq
nodir

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси даромадларини аҳолининг 10 фоизли гуруҳлари бўйича нотекис тақсимланиши (уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, фоизда)187




2007

2010

2015

2016

2017

2018

2019

2020

2021

  1. дециль

2,1

2,9

3,7

3,8

3,9

3,9

3,7

3,4

3,3

  1. дециль

3,7

4,8

5,3

5,4

5,5

5,4

5,3

5,1

5,1

  1. дециль

5,2

6,0

6,3

6,4

6,4

6,4

6,4

6,2

6,2

  1. дециль

6,1

6,9

7,2

7,3

7,2

7,3

7,3

7,1

7,2

V. дециль

8,1

7,9

8,0

8,1

8,1

8,1

8,2

8,1

8,2

VI. дециль

9,2

9,1

9,0

9,1

9,1

9,1

9,2

9,1

9,3

VII. дециль

10,2

10,5

10,0

10,2

10,2

10,3

10,5

10,5

10,6

VIII. дециль

12,3

12,2

11,4

11,5

11,6

11,7

12,1

12,1

12,5

IX. дециль

15,1

14,9

13,5

13,8

13,9

14,1

14,7

14,8

15,2

X. дециль

28,7

24,8

25,6

24,4

24,1

23,7

22,6

23,5

22,5

Аҳоли даромадларини 10 фоизли гуруҳлар бўйича табақаланиш коэффициенти

13,7

8,5

7,0

6,4

6,2

6,1

6,0

6,9

6,8

Маълумотлардан кўринадики, мамлакатимизда 2007-2021 йилларда аҳоли даромадлари табақаланишини ифодаловчи кўрсаткичлар қисқариб, барқарорлашув даражасига эришилган. Аҳоли даромадларини дециль гуруҳлари бўйича таҳлиллар кўрсатишича 2007-2019 йилларда табақаланиш даражаси 13,7 дан 6,0 бараваргача қисқарган. Коронавирус пандемияси шароитида аҳоли реал даромадлари камайиши ушбу кўрсаткични 2020-2021 йилларда 6,8-6,9 баравар даражасига ортишига сабаб бўлди.
Аҳоли даромадларининг табақаланишини ифодаловчи квинтель коэффициенти кўрсаткичи 2017-2021 йилларда 4,1 баравардан, коронавирус пандемияси шароитида 4,5 бараваргача ортди 3.5- жадвал
3.5- жадвал.
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси даромадларини аҳолининг 10 фоизли гуруҳлари бўйича нотекис тақсимланиши (уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, фоизда)

Квинтель гуруҳлари

2017

2018

2019

2020

2021

I

9,3

9,3

9,1

8,5

8,4

II

13,6

13,6

13,6

13,3

13,4

III

17,3

17,2

17,4

17,2

17,4

IV

21,8

22,0

22,6

22,6

23,0

V

37,9

37,8

37,3

38,3

37,6

Квинтель коэффициенти

4,1

4,1

4,1

4,5

4,5

Аҳолининг меҳнат даромадларидаги табақаланиш турли ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва ривожланиш босқичларида бир-биридан фарқланади. Узоқ муддатли даврларда таълим ва технология даромадларнинг табақаланишида муҳим ўрин тутади. Меҳнат даромадларининг турли макон ва замондаги табақаланиши сақланиб, аҳоли гуруҳлари ўртасида тафовутга эга 3.6- жадвал.


3.6- жадвал.
Меҳнат даромадларининг макон ва замондаги умумий тенгсизлиги188

Умумий меҳнат даромадлари таркибида турли гуруҳлар улуши

Кучли тенгсизлик (1970-1980 йиллардаги Скандивания мамлакатлари)

Чекланган тенгсизлик (2010 йилдаги Европа)

Кучли тенгсизлик (2010 йилдаги АҚШ)

Жуда кучли тенгсизлик (2030 йилдаги АҚШ)

10% энг бой “юқори синфлар”

20%

25%

35%

45%

Шу жумладан, 1% энг бойлар (“ҳукмрон синфлар”)

5%

7%

12%

17%

Шу жумладан, кейинги 9% (бадавлат синфлар)

15%

18%

23%

28%

Оралиқ 40% “ўрта синфлар”

45%

45%

40%

35%

50% энг камбағал “қуйи синфлар”

35%

30%

25%

35%

Тегишли Жини коэффициенти (тенгсизликни умумлаштирувчи кўрсаткич)

0,19

0,26

0,36

0,46

Жаҳон амалиётида даромадлар табақаланишини ифодаловчи муҳим кўрсаткичлардан бири Жини индекси 2015-2021 йилларда пасайиш тенденциясига эга бўлган ҳолда, пандемия шароитида ушбу кўрсаткич 2019 йилдаги 0,262 дан 2020-2021 йилларда 0,276-0,273 га ортди. Таҳлилларга кўра Ўзбекистондаги Жини индекси даражаси умумжаҳон бозор муносабатлари шаклланаётган мамлакатлар кўрсаткичларига нисбатан паст ҳисобланади. Халқаро мезоний стандартлар нуқтаи назардан Ўзбекистон етарли хавфсиз даражага эга, чунки БМТ тавсиясига кўра Жини индексини критик мезоний чегараси 0,35-0,37 га тенг.
Ривожланган давлатлар тажрибасидан маълумки, аҳолининг даромадлар бўйича табақаланиши мамлакатнинг иқтисодий даражасига ва давлатнинг ижтимоий сиёсатига боғлиқ бўлади. Мамлакатда ижтимоий табақаланиш ва даромадлардаги тенгсизлик аҳолини камбағал, ўртаҳол ва бой қатламларга ажралишига олиб келади. Мамлакатимизда 2017 йилга қадар ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш ва уни ривожлантириш ижтимоий сиёсатда муҳим ўрин тутган бўлса, кейинги йилларда табақаланиш ортмоқда. Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий табақаланишини тавсифлаш учун аҳолининг ўртача жон бошига тўғри келувчи пул даромадлари бўйича гуруҳланиши, аҳоли жами пул даромадлари ҳажмининг децил ва квинтил, фондлар ва Джини коэффициенти каби кўрсаткичлардан фойдаланилмоқда. Даромадларнинг фарқланиши унинг дифференциацияси деб юритилади ва тенгсизликдан иборат бўлади. Даромадлардаги тенгсизлик таҳлил этилганда хонадонлар 5 та квинтелга (гуруҳга) ажратилади Бунга хонадонлар қуйидан юқорига, яъни паст даромаддан юқори даромад томон жойлаштирилади (1-квинтель –– ўта камбағал, II-квинтель –– камбағал, III-квинтель –– ўртаҳол, IV-квинтель –– бой, V-квинтель –– ўта бойлардан иборат бўлади). Турли квинтелдаги хонадонларнинг умумий хонадонлар сонидаги ҳиссаси (фоиз ҳисобида) уларнинг жами даромаддаги ҳиссаси билан таққосланади. Бу билан хонадонларнинг қандай қисми даромадларнинг қандай қисмини олганлиги аниқланади. Одатда қуйи квинтеллардаги хонадонларнинг даромаддаги ҳиссаси кичик бўлади189. Уй хўжаликларини танлама кузатувлари маълумотлари бўйича жадвалдан билиш мумкинки, мамлакатимизда 1-квинтель –– ўта камбағалларнинг жами даромадлардаги улуши 2017 йилда 9,3 фоизни 2021 йилда 8.4 фоизни ташкил қилиб камайиб бораётганлиги кузатилади. IV –– квинтель бўйича бой қатламнинг жами даромадлардаги улуши 2017 йилда 21,8 фоизни 2021 йилда 23,0 фоизни ташкил қилиб, 1,2 фоизга ортган.
Маълумотларга кўра, 2021 йилда аҳоли умумий даромадлари таркибида республика ташқарисидан келиб тушган пул ўтказмаларнинг энг юқори улуши Хоразм вилоятида 24,4 фоизни ташкил қилди. Шунингдек, Самарқанд 20,6 %, Андижон 20,4 %, Сурхондарё 19,3 %, Бухоро 17,9 %, Наманган 17,3 %, Фарғона 16,3 %, ва Қашқадарё вилоятида 16,2 % ни ташкил этди. Реал даромадларни харид қобилиятига инфляция ўз таъсирини кўрсатади ҳамда истеъмол товарлар индексини ўзгартиради. Амалиётда истеъмол товарлар индексининг ўзгариши бўйича ҳисобланадиган инфляция даражаси истеъмол саватчасидаги товар ва хизматлар нархларининг ўртача ўзгариш суръатларини акс эттиради. Истеъмол товарлар индексини ҳисоблашда фойдаланилган товар ва хизматлар нархи бу мамлакат бўйлаб чакана савдо дўконларидан олинган ўртача нархлар бўлиб, иқтисодиётдаги товар ва хизматларнинг умумий нархлар даражасини кенг қамровда ўлчашга имкон беради.
Мамлакатда камбағаллар сонини қисқартиришдаги муҳим имкониятларидан бири аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш ҳисобланади. Боиси ишсизлар таркибида аёллар асосий ўринни эгаллайди. Ишсизлик эса камбағалликни келтириб чиқарувчи муҳим омиллардан биридир. Иқтисодиётда аёллар бандлигини таъминлаш ёки тадбиркорликка йўналтириш нафақат уларни даромадларини ошириш, балки оилалардаги турли ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этилишини ҳам таъминлайди.
Ўзбекистонда аҳолининг қарийб 51,0 фоиздан ортиғини хотин-қизлар ташкил этади. Ҳозирги кунда миллий иқтисодиётнинг турли тармоқларида, бошқарув ва ишлаб чиқариш соҳаларида 62,0 фоиздан ортиқ аёллар ишламоқда. Охирги беш йил ичида аёллар иқтисодиётнинг турли соҳаларида иш билан банд бўлганларнинг 46,0 фоизини, жумладан саноатда 52,0 фоизи, савдода 37,0 фоизи, соғлиқни сақлашда 73,0 фоизи, қишлоқ хўжалигида 48,0 фоизи, таълим тизимида 60,0 фоизи, бошқарув соҳасида 32,0 фоизни ташкил этмоқда. Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг 120 мингдан зиёдини, хусусан, фермер хўжаликларининг 4 минг 551 нафарини хотин-қизлар бошқармоқда. Сўнгги ўн йил давомида кичик ва хусусий корхоналарни бошқараётган аёлларни сони 1,6 баробарга ўсди. Уларнинг 40,0 фоиздан ортиғи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг раҳбарларидир190.
Аёллар жамиятнинг тараққиёти ўзгараётган муҳитда фаол иштирок этмоқдалар. Айниқса аёллар тадбиркорлиги иқтисодий ўсишнинг муҳим ва бир вақтнинг ўзида ҳаётга тўлиқ тадбиқ этилмаган манбаи бўлиб, эркаклар билан тенг равишда ўзлари ва бошқалар учун янги иш ўринлари яратиб, бизнесни ташкил этишда муҳим натижаларга эришмоқдалар. Ҳозирги кунда жаҳон миқёсида ҳам аёлларнинг меҳнатда бандлиги тобора ортиб бормоқда. Айниқса, Ўзбекистон аҳолисининг иқтисодий фаоллигида аёлларнинг салмоғи бошқа давлатларга нисбатан анча юқоридир (3.7-жадвал). Жадвал маълумотлардан кўринадики, аёллар фаоллиги дунё бўйича 53,1 фоизни ташкил этган шароитда Ўзбекистонда бу кўрсаткич 68,9 фоизга ёки 15,8 фоизга юқоридир.
3.7.- жадвал

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling