Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович
Аҳоли даромадларининг табақаланишини камайтириш ва камбағалликни қисқартириш имкониятлари
Download 0.8 Mb.
|
nodir
3.3. Аҳоли даромадларининг табақаланишини камайтириш ва камбағалликни қисқартириш имкониятлари
Бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий-иқтисодий тенгсизлик ижтимоий ривожланишнинг муҳим омили ва натижаси ҳисобланади. Тенгсизликнинг турли жиҳатларини камбағаллик муаммосига таъсирини таҳлил қилиш лозим. Тенгсизликнинг паст даражаси бозор иқтисодиёти шароитида бўлиши мумкин эмас, чунки у ривожланишни рағбатлантиришга салбий таъсир кўрсатади. Бошқа томондан ҳаддан ташқари табақаланишни мавжудлиги ижтимоий тараққиётга тўсиқ бўлиб хизмат қилади ва маълум ҳолатларда жамият барқарорлигига хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун табақаланишнинг оптимал даражаси иқтисодий ўсишни рағбатлантиради. Шу ўринда таъкидлаш керакки, аҳоли даромадларини табақаланиши сабаблари ва ижтимоий табақаланиш механизми, даромад жиҳатдан табақаланиш чегаралари, нормал даромадлар табақаланиш даражасининг аҳоли камбағаллиги даражасига таъсири етарлича ўрганилмаган. Аҳоли даромадларининг табақаланишига таъсир этувчи омиллар эндоген ва экзоген омилларга ажратилади. Эндоген омилларга аҳоли даромадларининг шаклланиши ва табақаланишига ижобий таъсир кўрсаткувчи қуйидаги омиллар киради: меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдан моддий манфаатдорлик, малака савиясини ўсиши, шахснинг етуклигини ортиши. Экзоген омилларга аҳоли даромадлари табақаланишини кескинлашувига олиб келувчи ишсизлик, инфляция, яширин иқтисодиёт миқёсининг ўсиши, ишлаб чиқаришнинг қисқариши киради. Ушбу омиллар чекланиши ёки жиддий тарзда минималлаштирилиши лозим186. Бироқ турли иқтисодий инқирозлари ва табиий офатлар табақаланишни жуда тез авф олдириши мумкин. COVID-19 бозор муносабатлари шаклланаётган мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда аҳоли даромадлари табақаланишини кескинлаштириб юборди. Ушбу мамлакатларда иқтисодий нофаол ёшлар улушининг барқарор юқори даражаси таълимда тенгсизлик ва аёллар иқтисодий имкониятларидан фойдаланишда жиддий муаммолар мавжуд. COVID-19 тенгсизликни аввалги инқирозларга нисбатан янада чуқурлаштирди. Пандемия келтириб чиқарган ижтимоий-иқтисодий асоратлар аҳолининг ночор қатламлари ва хотин-қизлар ҳолатига салбий таъсир кўрсатди. Аҳолининг турмуш сифати пасайиб камбағаллик даражаси орта бошлади. Ўзбекистонда коронавирус пандемияси уй хўжалиги даромадларини қисқаришига олиб келди. Айниқса ўрта даромадли аҳолининг бир қисми қуйи даромад олувчилар қатламига тушди. Мамлакатда аҳоли даромадларининг табақаланишини тартибга солувчи комплекс чора-тадбирлар солиқ оғирлигини оптималлаштириш, аҳолини ижтимоий жиҳатдан муҳтож қатламларини манманзилли ва мақсадли ҳимоя қилиш, истеъмол нархлари ва таърифларини, минимал истеъмол саватчасини иқтисодий хавфсиз даражада сақлаб туриш, бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи ва пенцияни ўз вақтида ва олдиндан ошириш кўринишида амалга оширилди. Ўзбекистонда мустақилликни дастлабки йилларидан бошлаб ижтимоий ҳимоя масаласи давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланган. Айниқса аҳолини ижтимоий жиҳатдан кескин табақаланишига йўл қўймаслик мақсадида қатъий комплекс ижтимоий суғурта тастурлари, ижтимоий ёрдам дастурлари ва меҳнат бозори дастурлари амалга оширилмоқда. Миллий иқтисодиётни барқарор ривожланиши натижасида 2007 йилдан бошлаб аҳоли даромадлари табақаланишини ифодаловчи кўрсаткичлар қисқара бошлади 3.4. жадвал. 3.4- жадвал. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling