Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


Download 0.8 Mb.
bet32/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   63
Bog'liq
nodir

Ҳудудлар

2005 йил

2010 йил

2015 йил

2020 йил

2021 йил162

Ўзбекистон Республикаси бўйича

25,8

17,7

12,8

11,5

17,0



Қорақалпоғистон Республикаси

44,0

34,3

28,3

14,6

20,8

Вилоятлар:
















Андижон

23,1

16,3

9,3

12,0

19,3

Бухоро

20,8

14,4

10,1

8,6

14,5

Жиззах

29,6

22,6

15,4

13,0

21,1

Қашқадарё

41,0

28,9

23,2

13,6

17,9

Навоий

26,3

19,6

13,9

7,9

4,7

Наманган

33,4

23,1

15,2

15,3

14,1

Самарқанд

23,9

14,9

10,2

10,6

18,2

Сурхондарё

34,6

25,2

20,0

14,7

13,2

Сирдарё

32,6

23,6

17,7

12,3

30,5

Тошкент

20,4

12,5

7,9

9,1

22,5

Фарғона

15,8

10,2

7,8

14,5

3,9

Хоразм

31,0

20,6

14,3

13,0

19,9

Тошкент шаҳри

6,7

2,6

0,9

2,6

8,1

Ўзбекистон республикасида кам таъминланган аҳолининг ҳудудлар бўйича тақсимланиши (уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан фоиз ҳисобида).

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 544- сонли қарорига асосан камбағаллик даражасини ҳисоб-китоб қилиш йўлга қўйилди. Расмий статистик маълумотларга кўра мамлакатимизда камбағаллик даражаси 17,0 фоизни ташкил этди. Минимал истеъмол харажатлари миқдори аҳоли жон бошига ҳисобланиб, 2021 йилда 440 минг сўмни, 2022 йилда январ ойида 498 минг сўмни ташкил қилди. Бу миқдор энг кам даромадга эга бўлган уй хўжаликларида кунлик истеъмол қилинадиган озиқ-овқат ва зарур ноозиқ-овқат товарлар ва хизматлар учун минимал истеъмол харажатларини билдиради. Янги ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари миқдори республиканинг барча ҳудудларида 10,6 минг уй хўжаликлари ўртасида ўтказилган кузатув натижаларига асосланган. Жадвалга кўра, Сирдарё, Жиззах, Тошкент, Хоразм ва Андижон вилоятларида камбағаллик даражаси юқори ва аҳоли даромадлари секинлик билан ўсмоқда.


Коронавирус пандемияси дунё давлатлари қатори Ўзбекистон аҳолиси учун ҳам катта йўқотишлар олиб келди. Яшаш учун энг муҳим ресурс моддий таъминланганлик даражаси тушиб кетди. Ишсизлар, беморлар, моддий ёрдамга муҳтожлар сафи каррасига ортди. Одамлар ғоят оғир вазиятда қолишди. Мазкур ҳолатда Ўзбекистон ҳукумати эҳтиёжи ўта юқори фуқароларни аниқлаб, уларни моддий қўллаб-қувватловчи дастур – «темир дафтар» тизимини жорий этди. Республика миқёсида мазкур рўйхатга кирган 594,3 минг оила ва уларнинг 2,5 миллион нафар аъзоси (шундан 648 минг нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз оила аъзолари) киритилиб, жорий йил 1 март ҳолатига 641,3 минг нафарининг (99 фоиз) бандлиги таъминланди, мазкур дафтарга киритилган 600 мингга яқин эҳтиёжманд оилаларга жами 1,37 триллион сўмлик тўғридан тўғри моддий ва номоддий ёрдамлар кўрсатилди.
Кам таъминланган оилаларнинг даромад манбаини яратиш орқали республика бўйича 2021 йил 1 март ҳолатига 515,9 минг оила ва уларнинг 2,2 миллион нафар аъзолари “темир дафтар” рўйхатидан чиқарилган. Шу билан бирга, ўтган йилда ижтимоий кўмакка муҳтож ва кам таъминланган оилаларга нафақа ва моддий ёрдам ажратиш қамрови ҳам оширилди. Бола парвариши учун нафақа ва моддий ёрдам олувчи оилалар сони ўтган йил якунида йил бошига нисбатан икки бараварга, яъни 600 минг нафардан 1,2 миллион нафаргача ортган163. Камбағаллик даражаси фоизини аҳоли сонига нисбати орқали аниқ рақамларда камбағаллар сонини билиш мумкин (5-иловага қаранг). Маълумотларидан кўриш мумкинки, республикамизда 2000 йилда 24 млн 487 минг 7 юз нафар аҳоли бўлган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 34 млн. 558 минг нафарни ташкил этиб, йигирма бир йил давомида аҳоли сони 10 млн. 70,3 минг нафарга ортди. Ўртача йилига табиий кўпайиш 479,5 минг нафарни ташкил қилган.
Таҳлилларга кўра 2014 йилда аҳоли сони 30492,8 минг нафарни ташкил этганда камбағаллик 14,4 фоизни ёки 4 млн. 39 минг юз нафар кишини ташкил этган бўлса 2018 йилда аҳоли сони 32656,7 минг ташкил этиб камбағаллик 12,3 фоизни ёки 4 млн. 16 минг етти юз нафар кишини ташкил этиб катта ўзгариш, айниқса камайиш сезилмайди. Коронавирус пандемияси иқтисодиётга айниқса, камбағалларга салбий таъсир кўрсатди. Истеъмол ва инвестициялар ҳамда хизматлар ва саноатдаги ўсиш кескин камайган бўлсада, 2021 йилда бу борадаги кўрсаткичлар ижобий томонга ўзгара бошлади. Камбағаллик даражасини ҳудудлар бўйича таҳлил этилганда айниқса шаҳар ва қишлоқ аҳоли масканлари ўртасида ҳам фарқ мавжуд 3.2-жадвал. Мазкур жадвал қишлоқ ва шаҳар ўртасида камбағаллик даражасида сезиларли даражадаги фарқни кўрсатади. Қишлоқ жойларида камбағаллар улушининг юқорилигига бизнингча, қуйидаги омиллар ҳам таъсир этади:

  1. Мамлакат аҳолисининг асосий қисми қишлоқ жойларида истиқомат қилади ва демографик вазият ўзига хос бўлиб, миллий ва диний анъаналар орқали туғилиш рағбатлантирилади.

3.2-жадвал.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling