Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


Download 0.8 Mb.
bet30/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   63
Bog'liq
nodir

II боб бўйича хулосалар

  1. Аҳоли даромадларини оширишнинг манбалари хилма-хил бўлиб, ойлик маош, мулкдан келадиган, тадбиркорлик ва томорқа хўжалигидан олинадиган даромадлар тез суръатлар билан ўсмоқда. Мамлакатимизда аҳоли жон бошига реал умумий даромадлари вилоятлар кесимида ҳам бир-биридан фарқ қилади. Бунинг сабаби, биринчидан, мамлакат бўйича ҳудудларни ишлаб чиқаришга ихтисослашувидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш кучларини жойлашувини турлича эканлиги, табиат инъом этган бойликларни бир текисда жойлашмаганлиги; иккинчидан узоқ йиллар давомида шаклланган меҳнат кўникмалари ва касб-коридаги фарқлардан келиб чиқади.

  2. Вилоятлар бўйича аҳоли жон бошига даромадлар даражасига қараб 3 та ҳудудга ажратиш мумкин: Биринчи ҳудуд: Аҳоли жон бошига энг юқори даромадли ҳудудлар. Бу ҳудудларга Тошкент, Навоий, Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятлари кириб, республика умумий аҳолисининг 30 фоизи истиқомат қилади. Нисбатан саноат ишлаб чиқариши юқори даражада ривожланган. Фойдали қазилмаларга бой. Аҳоли жон бошига даромадлар миқдори 17,8 млн. сўмдан 30,2 млн. сўмга етади. Иккинчи ҳудуд: Аҳоли жон бошига ўртача даромадли ҳудудлар. Бу ҳудудларга Андижон, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари хонадонлари киради. Ушбу ҳудудларда республика умумий аҳолисининг 43 фоиздан ортиғи истиқомат қилиб, саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ривожланмоқда. Аҳоли жон бошига даромадлар миқдори 13,2 млн. сўмдан 16,3 млн. сўмга етади. Учинчи ҳудуд: Аҳоли жон бошига кам даромадли ҳудудлар. Бу ҳудудларга Сурхондарё, Наманган, Фарғона ва Қорақалпоғистон республикаси вилоятлари хонадонлари киради Ушбу ҳудудларда республика умумий аҳолисининг 27 фоиздан ортиғи истиқомат қилади. Аҳоли жон бошига даромадлар миқдори 10,9 млн. сўмдан 11,8 млн. сўмга етади.

  3. Аҳоли фаровонлиги оширишнинг муҳим шарти аҳоли муайян даромадга эга бўлиши ҳамда такрорланувчи хусусиятга эга бўлиши керак. Аҳоли даромади пул ва натура шаклда бўлиб, турли манбалардан шаклланади. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш даромадлар манбаини юзага келтиришда ўрни юқори даражада бўлиши кутилмоқда. Боиси, хусусий ишлаб чиқаришда инновацияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, талабга тез мослашиш ва ихтисослашиш орқали даромад топиш механизми амал қилади. Бироқ, амалиётда қонуний кичик бизнес етарлича даромадни ортишига имкон бермаяпти. Аҳоли ялпи талаби чел эллардан юборилган маблағлар ҳисобига шаклланмоқда.

  4. Аҳоли даромадларини оширишда ўзини ўзи банд қилувчиларни, айниқса ўта юқори малака ва катта бошланғич капитал талаб қилмайдиган томорқачилик кўламини янада кенгайтириш зарур. Қишлоқ оилаларини иқтисодий фаолликка жалб қилиш учун амалдаги фермерчиликка муқобил тарзда кичик ер хўжаликлари синфини яъни томорқачилар кооперациясини шакллантириш керак. Томорқа ва деҳқон хўжаликлари маҳсулоти экспорти тўла эркинлаштирилиши лозим. Бунинг учун хорижий улгуржи харидорларнинг бевосита Ўзбекистонда маҳсулотларни оммавий харид қилинишига рухсат берилиши зарур. Бу борадаги монополизм, криминал ва коррупция тўхтатилиши лозим. Ишсиз бўлган ёшлар, даромади оз бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳар бир туманда 100-150 гектар ерларни 10-20 сотихдан бўлиб бериш зарур. Натижада камбағал қатлам қисқариб ўз даромадига эга бўлади, ёшлар иш билан таъминланиб бозорлар тўкинлигига эришилади.

5. Мамлакатда аҳоли фаровонлигини таъминланиши аҳоли даромадлари ва зарурий эҳтиёжларни қондириш, истеъмол даражаси ва таркиби, уй-жой, тоза ичимлик суви, газ, сув, электр энергия билан таъминланганлик, таълим, соғлиқни сақлаш каби кўрсаткичлар билан ўлчанади. Ҳар бир мамлакатда аҳоли фаровонлигини яхшиланиши орқали камбағалликни қисқаришига аста-секин йўл очилади. Пандемиянинг салбий оқибатларига қарамай, мамлакатимизда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, аҳолига арзон уй-жой билан таъминоти ва кафолатли даромад манбаи, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилган бўлсада, бироқ амалда аҳоли фаровонлигини бугунги кун талаблари даражасида деб бўлмайди. Замонавий технологияга асосланган пуллик хизмат сифатли, бироқ аҳоли даромадига нисбатан қиммат нархларда хизмат кўрсатилади. Натижада барча аҳоли ҳам бу хизматлардан фойдалана олмайди. Натижада касалликнинг сурункали тус олиши оилалар камбағаллигини янада кучайтиради. Демографик жараёнлар айниқса, туғилишнинг юқорилиги, аҳоли зичлиги сабаб уй-жойга бўлган юқори талаб сақланиб қолмоқда.
6. Пандемия асоратлари бартараф этилаётган бўлсада, камбағал оилалар ўз-ўзини бандлигини таъминлаганларни бандлигини кафолатлаш тизимини (грантлар эълон қилиш, ўз-ўзини бандлиги фаолиятини рағбатлантириш, имтиёзли молиялаш ва хаказо) ишлаб чиқиш заруратга айланмоқда. Бу тизим ўз-ўзини бандлигига интилган камбағал оилаларни доимий даромадга эга бўлган оилага ёки истиқболда оилавий тадбиркорга айланишига хизмат қилади.


Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling