Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти «транспорт воситаларидан фойдаланиш»


Автомобилларни эксплуатация қилиш шароитлари


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/54
Sana19.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1625011
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   54
Bog'liq
Kitob 6836 uzsmart.uz

Автомобилларни эксплуатация қилиш шароитлари 
Автомобилларни эксплуатация қилиш шароитлари дейилганда ташишни бажариш 
билан боглиқ транспорт, йўл, табиий-иқлим ва ташкилий-техник каби ташқи 
омилларнинг биргаликдаги таъсири тушунилади. 
Транспорт шароитлари. Бу тушунчага қуйидагилар киради: юкнинг тури ѐки 
унинг номи, физик-механик хусусиятлари; ҳажмий массаси (солиштирма 


огирлиги); упаковкаси (жойлаштириш) тури; масса миқдори ва бирлиги, ташишда 
бузилмай боришни таъминлаш шартлари, нархи, етказиб бериш муддати. Юк 
ташиш ҳажмига қуйидагилар киради: вақт бирлигида (йил, ой ѐки кун) ташишга 
мулжалланилган юкнинг тонна ўлчамидаги миқдори; жўнатиш партияси-бир 
автомобил (автопоезд)да бир маҳалда тонна ўлчамида қанча юк жўнатиш 
мумкинлиги; жўнатиш партиясини йириклаштириш имконияти. 
Ортиш ва тушириш усуллари. Ортиш ва тушириш операциялари 
механизациялаш воситаларининг у ѐки бу турини қўллаб, ѐки қўл (мускул) кучи 
билан бажарилиши мумкин. 
Ташиш масофаси. Юк ва пассажирларнинг қанча масофага (км) ташилишидир. 
Йўл шароитлари. Йўл шароитлари йўл дейилганда қопламасининг кўприк ва 
бошқа иншоотларга транспорт воситалари ўқларидан тушувчи жоиз чегаравий 
юкланишлардаги мустаҳкамлиги тушунилади. 
Жой рельфи - текис, баланд-паст, тогли рельефда бўлиши мумкин. 
Йўл плани ва профили элементларига йўлнинг бўйлама энг катта нишаблиги 
(унинг такрорланиши, узунлиги), йўлнинг пландаги эгри-бугрилиги, юриш 
(ҳаракатланиш) қисмининг эни, полосалари сони ва тегишли меъѐрлари билан 
белгиланувчи бошқа кўрсаткичлари киради. 
Йўл қопламасининг текислиги йўлнинг тури (капитал цемент ѐки асфальт-
бетон), қоплама текислигининг барқарорлиги ѐки унинг барқарор эмаслиги
ўткинчи типдаги қопламалилиги (шагал, чақиқ тош ва ҳ.к.) билан аниқланади. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling