Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат педагогика институти


Download 360.98 Kb.
bet18/25
Sana28.03.2023
Hajmi360.98 Kb.
#1304173
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25
Bog'liq
Завқиддин диссертация 28.02.2023

Каспийорти области

Уездлар

Посёлкалар сони

Хўжаликлар сони

Улардаги аҳоли сони

Ашхобод

17

283

1434

Марв

4

228

1208

Теджен

5

186

1315

Красноводск

7

57

185

Жами:

33

754

414220

Каспийорти областида ва Амударё бўлимида рус аҳолисининг аксарияти шаҳарларда, темирйўлчилар, балиқчилар посёлкаларида жойлашган эди. Россиянинг ҳукмрон ва ҳарбий доиралари учун Каспийорти областида том маънода буюкдавлатчилик сиёсатини янада кучайтиришга биринчи жаҳон уруши билан боғлиқ муаммолар ҳам сабаб ва баҳона бўлди.
Жаҳон уруши йилларида нафақат Туркистон аҳолиси, балки Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги аҳолиси учун ҳаёт кечириш ҳаддан ташқари оғирлашиб кетди, чунки бу даврда марказий губерниялардан кўчиб келаётганларнинг оқими билан Россиянинг ғарбий районларидан келаётган 70 минг қочоқларнинг оқими қўшилиб кетди. Бундан ташқари, 1914 йил сентябридаёқ Туркистонга, айниқса, Самарқанд, Сирдарё ва Еттисув областларига Австро-Венгрия, Германия, Польша, Сербия армияларига ва чехлар, словакларнинг қўшинларига мансуб асирлар жўнатила бошлади. Туркия армиясининг Сибир лагерларидан қочган ҳарбий асирлари кела бошлади.
1917 йил февралида ўлкага 200 минг нафардан зиёд ҳарбий асир бор эди21. Уларни моддий жиҳатдан таъминлаш туб аҳолининг зиммасига тушганди.
Туркистон маъмурияти рус аҳолисини ўлкага ёппасига жойлаштиришдан ташқари, рус армиясига ёрдам учун маҳаллий аҳолидан озиқ-овқат, арава, қўй, от, туяларни зўрлаб тортиб олиб, илгариги солиқларни, шу жумладан, ҳарбий солиқни жорий этди. Мустамлакачилик йўли оғишмай амалга оширилганидан, юқорида келтирилган фактлардан ташқари, империя Вазирлар Кенгашининг Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона областларида суғорма ерлардан олинадиган солиқни 100 фоиз ва лалми ерлардан 50 фоиз ошириш тўғрисида 1914 йил 24 декабрда чиқарган фармойиши бундан далолат беради. Генерал-губернаторликларнинг Каспийорти ва Еттисув областларига мазкур фармойиш тегишли бўлмади, чунки у ерларда суғорма ва ишланма ерларнинг асосий қисми подшоликка, казакларга, мустамлака амалдорларига, армия зобитларига кўчириб келтирилган русларга қарашли эди22.
Шундай қилиб, Россия аҳолисининг бир қисмини Туркистонга олиб келиш сабабларини ва шарт-шароитларини ва ўлка туб аҳолисининг иқтисодиётини, шу аҳолини солиққа тортиш тизимидаги ўзгаришларни аниқлаш кўчирувчилик манзарасини яққолроқ кўриш имконини бермоқда.
Энг асосийси, Россия империяси ва мустамлака маъмурияти 50 минг кишилик рус армиясини сақлаб қолиш, ошкора мустамлакачи ва буюкдавлатчилик-шовинистик ҳокимият тизимини яратиш Россия империяси деярли 600 минг десятина суғорма ерни деярли 2 миллион десятина ишланмайдиган лами ерларни зўрлик билан тортиб олиб, бу ерларга Туркистон шаҳарларига метрополиядан 750 мингга23 яқин рус крестянларини, казакларни ва шаҳар камбағалларини кўчириб келтириб жойлаштиришга эришдилар.
Буларнинг барчаси Туркистонда жиддий иқтисодий, ижтимоий ва маънавий ўзгаришларга, туб аҳолининг ҳаётига сезиларли ва салбий таъсир қилувчи оқибатларга олиб келди.

Download 360.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling