Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат кончилик институти
§ 2.3. Эркин иқтисодий зона ташкил қилишнинг ҳуқуқий ва
Download 1.23 Mb. Pdf ko'rish
|
1.Рашидов Монография-2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2-расм. Ўзбекистонда сиёсий барқарорлик ва зўравонлик, терроризмнинг йўқлиги индекси 1
§
2.3. Эркин иқтисодий зона ташкил қилишнинг ҳуқуқий ва инфратузилмавий таъминоти таҳлили Қарийб ўн йиллик фаолият натижалари шуни кўрсатмоқдаки, эркин иқтисодий зоналар Ўзбекистон саноатини ривожлантиришнинг, минтақалар иқтисодиётини сезиларли юксалтиришнинг ҳал қилувчи кучига айлана олмадилар. Уларнинг саноат ишлаб чиқаришидаги улуши, ҳудудларнинг ялпи маҳсулотларидаги улушлари ҳам юқори даражада эмас. Эркин иқтисодий зоналар ижобий фаолият юритиши учун мазкур диссертация ишининг биринчи бобида асослаб берилган шарт-шароитлар яратилиши керак. Ўзбекистонда шарт-шароитларнинг яратилганлик даражасини таҳлил қилиб ўтамиз. 1. Мамлакатда сиёсий барқарорлик ҳукм суриши. Жаҳон банки маълумотларига кўра Ўзбекистон сиёсий барқарорлик ва зўравонлик/терроризмнинг йўқлиги индекси (-2,5 заиф, 2,5 кучли) бўйича 1996-2017 йиллар оралиғида ўртача -0,9 ва 2017 йилда эса, -0,28 кўрсаткичларни намоён этмоқда. 1 Бошқача қилиб айтганда, Жаҳон банкининг эътирофи бўйича Ўзбекистонда сиёсий барқарорлик ва зўравонлик/терроризмнинг йўқлиги индекси 1996 йилдан фақат ижобий томонга барқарорлашганлигини кўриш мумкин бўлмоқда. Кўриниб турибдики, Ўзбекистонда сиёсий барқарорлик охирги 5-6 йилда мамлакат тарихидаги энг мукаммал даражагача яхшиланганлиги хорижий 1 Манба: Жаҳон банкининг the global economy.com. сайти маълумоти асосида. 80 инвесторларнинг қизиқишларини юқори даражада рағбатлантириш кучига эга. 2.2-расм. Ўзбекистонда сиёсий барқарорлик ва зўравонлик, терроризмнинг йўқлиги индекси 1 2.Хорижий ва миллий инвесторларнинг фаолиятини рағбатлантирувчи ва ҳуқуқларини кафолатловчи пухта ишлаб чиқилган қонуний асосларнинг мавжудлиги, умумий қулай инвестициявий муҳит. Экспорт ишлаб чиқариш зоналари халқаро ассоциацияси Президенти Ричард Болин ва вице-президент Роберт Хейвудларнинг фикрича, эркин иқтисодий зона яхши ютуққа эришиши учун биринчи навбатда инвесторлар учун барқарорлик ва улар фаолияти учун хавфсизликни кафолатлай оладиган қонунчилик шарт, экан 2 . Жаҳон тажрибасидан маълумки, ҳуқуқий асосларни тўлалигича ишлаб чиқмасдан туриб, ҳеч бир эркин иқтисодий зона етарли даражада фаолият кўрсата олмайди. Шунинг учун ҳуқуқий тартиботни ишлаб чиқиш ва жорий этиш эркин иқтисодий зонадаги хўжалик субъектлари учун ҳам, чет эл инвесторлари учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир 3 . Хорижий инвестицияларни оқиб келишига энг катта тўсиқ-бизнесни тартибга солувчи қонунчиликдаги чалкашликлардир. Қабул қилинган қонунлар, ҳуқуқий ҳужжатлар бир-бирига зид бўлса, қонун-қоидалар тез-тез 1 Манба: Жаҳон банкининг the global economy.com. сайти маълумоти. 2 Друзик Я.C. Свободные экономические зоны в системе мирового хозяйства: учебное пособие. М.: «ФУА.информ», 2000. C. 368.- стр 241. 3 Шеховцев А., Шестакова М., Громов А. Свободные экономические зоны: мировой опыт и перспективы в Роcсии. // Вопросы экономики. - 2000. № 10 C. 104-117. 81 ўзгартириб турилса, бу ҳолат хорижий инвесторни ўйлантириб қўяди. Ҳатто, яхши имтиёзлар берилган тақдирда ҳам, у бу мамлакатда бизнесни бошлашга иккиланади. Агар янги қоидалар ва қарорлар чиқарилаверса, албатта, ҳаракатда бўлган қайси бир қарор ёки қоидага зид келиб қолади. Бундан ташқари, қонуний актларни тарқатиш яхши йўлга қўйилмаган бўлса, умуман, тушуниш ва ишлатиш бюрократ хоҳиш-истаги, манфаатига боғлиқ бўлиб қолади (хоҳласа, бир қоидага риоя қилади, хоҳламаса қилмайди). Қонунчиликдаги ноаниқликлар ва мураккабликлар нафақат хорижий инвесторларга, балки ҳукумат вакилларига ҳам муаммолар келтириб чиқаради. Уларнинг ўзи ҳам қонунчиликнинг ҳозирги аҳволини чуқур била олмайдилар. Ўзларида бўлган маълумотга асосланиб қарор қабул қилишса, у нотўғри ва ноқонуний бўлиб қолиш ҳоллари тез-тез учрайди. Бу қарорларни юқори ташкилот бекор қилиш ҳолати ҳам учраб туради. Бунинг оқибатида давлат маъмурларига ишонч пасаяди. Масалан, ЭИЗларни ташкил этиш ва юритиш соҳасида ягона меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни жамловчи ягона кодекс 1 нинг мавжуд эмаслиги муаммоларни янада чуқурлаштирмоқда. Ҳозирда Ўзбекистонда амал қилаётган эркин иқтисодий зоналар фаолиятини тaртибгa сoлувчи мeъёрий ҳужжaтлaр қуйидагилар 2 : 1. Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг “Эркин иқтисoдий зoнaлaр тўғрисидa”ги Қoнуни, 1996 йил 25 aпрeль ЎРҚ-220-I-сoн билaн рўйхaтгa oлингaн; 2. Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг “Эркин иқтисoдий зoнaлaр тўғрисидa”ги Қoнунигa ўзгaртириш вa қўшимчaлaр киритиш ҳaқидaги Ўзбeкистoн Рeспубликaси Қoнуни, 2009 йил 23 сeнтябрь, ЎРҚ-224-сoн; 3. Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнтининг “Эркин иқтисoдий зoнaлaр фaoлиятини фaoллaштириш вa кeнгaйтиришгa дoир қўшимчa чoрa - тaдбирлaр тўғрисидa”ги Фaрмoни, 2016 йил 26 oктябрь, ПФ-4853-сoн; 1 Изоҳ: Ушбу кодекс-эркин иқтисодий зоналар фаолияти бўйича тизимлаштирилган нормаларни ўз ичига олган қонун ҳужжати ҳисобланади. 2 http://www.lex.uz.Ўзбeкистoн Рeспубликaси Aдлия вaзирлиги рaсмий вeб-сaйти 82 4. Ўзбeкистoн Рeспубликaси Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг “Эркин иқтисoдий зoнaлaр фaoлиятини янaдa тaкoмиллaштириш вa сaмaрaдoрлигини oшириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa”ги Қaрoри, 2016 йил 29 дeкaбрь, 418- сoн. 5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарори билан тасдиқланган “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори. 6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарори. 7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5600 фармони 21.12.2018й. Юқорида келтирилганлардан ташқари биз таҳлил қилаётган ЭИЗ фаолиятига боғлиқ бўлган бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам қабул қилинган (16-илова). Шуни айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этишга оид меъёрий-ҳуқуқий базанинг барқарорлигини таъминлаш масалалари асосий ўринда турса ҳам замон талабларидан келиб чиқиб, ҳамда илғор жаҳон тажрибаларини инобатга олиш заруриятидан ушбу соҳадаги қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда айрим номувофиқликлар ҳам кузатилмоқда. Бизнингча, эркин иқтисодий зоналар бўйича тартибга солиш мумкин бўлган қонунлар, фармонлар, қарорлар, йўриқномалар, ЭИЗ маъмурияти фаолиятини ташкил этиш, ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган молиялаштириш манбалари ва ЭИЗни ривожлантириш фондларини шакллантириш имкониятларини, бундан ташқари, солиқлар ва тўловлар, имтиёзлар ва рағбатлантиришлар ҳамда эркин иқтисодий зонада ташкил қилинадиган мезонлар ва тамойилларни аниқлаб бериш нуқтаи-назаридан айрим ўзгаришларга муҳтож, деб ўйлаймиз. Чунки, 83 эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишдаги асосий қадам бу-қонунчилик базасидир. Қонунчилик базасини такомиллаштириш шу соҳадаги илғор ўсишдан далолатдир. Бу ўсишни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан тегишли қонун ва қарорлар давр талаби билан янгиланиб борилиши лозим. Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишда бир қанча давлатлар ўзига хос ва мос қонунчиликни яратишдан бошлашган. Ўзбекистонда барча соҳаларда бўлгани каби эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишга оид қуйидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг иерархияси шаклланган. Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling