Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат кончилик институти


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/40
Sana07.10.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1694907
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
1.Рашидов Монография-2021

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


6
I-БОБ. МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА 
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ИЛМИЙ-
НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 
§
1.1. Минтақа иқтисодиётини ривожлантириш нуқтаи назаридан эркин 
иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этишнинг илмий асослари 
Бугунги кунда эркин иқтисодий зона дунёда мавжуд илғор тажриба ва 
инвестицияларни жаҳон иқтисодиётининг таркибий қисми сифатидаги 
муайян мамлакатда такрорлайдиган иқтисодий элементдир. Бу зоналар турли 
хил номларга эга бўлиши мумкин-эркин, махсус ва бошқалар, аммо энг кенг 
тарқалган тушунча бу “эркин иқтисодий зона”(ЭИЗ) ҳисобланади. 
Эркин иқтисодий зоналар ўз тараққиётида узоқ эволюцион йўлни босиб 
ўтган бўлсада, ҳозирги вақтда эркин иқтисодий зоналар фаолияти билан 
боғлиқ масалаларни тадқиқ этадиган илмий соҳа доирасида ягона 
терминологик база ва концептуал аппарат мавжуд эмас. Ушбу вазият, мазкур 
муаммо билан шуғулланган ҳар бир мутахассиснинг ўз
олдига қўйган махсус 
вазифаларига мувофиқ бўлган ёндашувларнинг фарқланиши билан боғлиқ, 
деб ҳисоблаймиз. Кўриб чиқилаётган мавзу доирасида етарли даражада 
мамлакатимиз ва хорижий олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотларга 
эга бўлган ҳолда, таърифларнинг хилма-хиллиги нафақат методология 
даражасида, балки кейинчалик иқтисодий ва сиёсий қарорларни қабул 
қилишда ҳам қиёслаш учун бошланғич нуқталардан бири бўлиб хизмат 
қилади.
Таърифларнинг турли-туманлиги ушбу тушунчани илмий-методологик 
англаб олиш тадқиқотларини ўтказишни тақозо этади. Ўзбекистонда эркин 
иқтисодий зоналар хўжалик юритишнинг алоҳида ва имтиёзли тартиби 
белгилаб қўйилган муайян ҳудудий бирлик ёки унинг катта қисмида ташкил 
қилинган. Масалан, эркин иқтисодий зоналарда алоҳида божхона, валюта, 
солиқ тартиботи, шунингдек, фуқаролар кириши ва бу ерда бўлишининг, 
меҳнат муносабатлари, молия-кредит фаолиятининг алоҳида тартиби ҳамда 


7
инвестицияларни 
жалб 
этишга, 
тадбиркорликни 
ривожлантиришни 
рағбатлантиришга ва зонани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга 
қаратилган бошқача тартибот ўрнатилиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ЭИЗлар ҳуқуқий асослар 
белгилаб қўйилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 
апрелдаги “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддасида 
унинг қуйидагича таърифи келтирилган: “Эркин иқтисодий зона - минтақани 
жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун мамлакат ва чет эл 
капиталини, истиқболли технология ва бошқарув тажрибасини жалб этиш 
мақсадида тузиладиган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралари ва алоҳида 
ҳуқуқий тартиботи бўлган махсус ажратилган ҳудуддир”
1

Замонавий ихтисослашган адабиётларда (ҳам илмий, ҳам оммавий) 
эркин иқтисодий зоналар билан боғлиқ амалиётга оид турли хил жумлалар 
учрайди. Гап, авваламбор, ЭИЗнинг марказий тушунчаси тўғрисида боради. 
Ушбу механизм амал қилишининг айрим жиҳатларига тўғридан-тўғри ёки 
билвосита таалуқли бўлган материалларни ўрганиш давомида, тадқиқотчи 
бир-бирининг ўрнини босадиган терминларнинг кенг доираси билан 
тўқнашади: махсус иқтисодий зона (МИЗ), эркин иқтисодий зона (ЭИЗ), 
ихтисослашган иқтисодий зона, иқтисодий имтиёзли зона ва бошқалар. Ушбу 
синонимлар қаторида оффшор зоналар, кластерлар ва ҳатто эркин савдо 
зоналарини ҳам кўриш мумкин. Ҳодисанинг турли хил талқинлари умумий 
қабул қилинган аниқ таърифлар бўлмаган тақдирда таққослаш ва қиёсий 
таҳлил қилишда қийинчиликларга олиб келади ва умумий ҳолатни кўришни 
қийинлаштиради. 
Эркин иқтисодий зоналар тадқиқоти, ҳозирги вақтда, олимлар 
томонидан ЭИЗлар ва уларни ташкил этувчи таркибий қисмларни 
аниқлаштирадиган ягона концептуал аппарат яратилмаган босқичда. 
Хорижий адабиётларда ҳам “эркин иқтисодий зона” тушунчасининг ягона 
талқини ва ҳатто умумэътироф этилган таърифи мавжуд эмас. Энг умумий 
1
Ўзбекистон Республикасининг “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуни. 1996 йил 25 апрель. 


8
шаклда, ЭИЗларни қулай савдо-сотиқ, божхона, пул-кредит ва молиявий 
имтиёзлар белгиланган иқтисодий ва жуғрофий мавқега эга бўлган минтақа 
ёки мамлакатнинг бир қисми сифатида белгилаш одатий ҳолдир. 
Шу нуқтаи назардан, ҳозирги босқичда энг муҳим услубий 
вазифалардан бири бу ЭИЗ фаолияти билан боғлиқ кенг билимларни таҳлил 
қилиш учун мутлақо янги ёндашувни ишлаб чиқишдир. Шубҳасиз, универсал 
терминологиянинг таклифи, шунингдек унинг ҳаётийлигини исботлаш, ўз 
навбатида, илмий доираларда, кейин эса кенг жамоатчилик орасида жиддий 
тортишувларни келтириб чиқариши мумкин бўлган мураккаб вазифа. Шунинг 
учун биз тадқиқотимизда таклиф этилган атамаларнинг тўғрилигини 
асослашни мақсад қилиб қўймадик. 
Шунга қарамай олимлар томонидан берилган баъзи бир таърифларни 
таҳлил қилиб, ўз фикримизни ифодалашга ҳаракат қилдик. 
Россиялик иқтисодчилардан А.Кузнецов
1
ҳамда С.А.Рыбаков ва 
Н.А.Орлова
2
ларнинг келтиришларича, -“Эркин иқтисодий зона-хорижий 
товарлар ҳеч қандай божхона тўловларисиз сақланиши, сотилиши ёки харид 
қилиниши мумкин бўлган ҳудуд”. 
Ўзбекистонлик Ш.Х.Хажибакиев, Н.Г.Муминов
3
ва Россиялик 
Т.П.Данько, З.М.Окрут
4
, Н.В.Игошин
5
каби муаллифлар бир овоздан, -“Эркин 
иқтисодий зона-бу маҳаллий ҳамда хорижий тадбиркорлар фаолият юритиши 
учун махсус имтиёзли иқтисодиёт амал қиладиган чегараланган ҳудуд”- деган 
хулосага келишган. 
Жанубий Кореялик олим Кимнинг изланишларига кўра, “Эркин 
иқтисодий зоналар-бу хорижий давлатлар, корхона ва фирмалар учун махсус 
ташкил этилган ҳудудлар бўлиб, бу эрда уларнинг корхоналари ва ишчи 
ходимлари ҳукумат томонидан берилган имтиёзлар туфайли ўз навбатида 
1
Кузнецов А. Свободные зоны и национальная экономика // Мировая экономика и международные. 
отношения. - 1990. – М. - С. 24;
2
Рыбаков С.А., Орлова Н.А. Особые экономические зоны в России. – М.: Вершина, 2006. – С. 12. 
3
Ваҳобов А.В., Хажибакиев Ш.Х., Муминов Н.Г. Хорижий инвестициялар. Ўқув қўлланма. – Т.: Молия, 2010. 
– Б. 180;
4
Данько Т.П., Окрут З.М. Свободные экономические зоны в мировом хозяйстве. -М.:ИНФРА-М, 1998.-С.27. 
5
Игошин Н.В. Инвестиции. Организация, управление и финансирование. Учебник для вузов. – М.: Финансы, 
ЮНИТИ, 2000. – С. 45. 


9
мавжуд қонун-қоидаларга бўйсунган ҳолда даромад олиши мумкин бўлган 
зоналардир. Давлат эркин иқтисодий зоналарни яратишдан мақсад бундай 
зоналарда бошқа ерларга қараганда кўпроқ иқтисодий шаффоф муҳит 
мавжудлиги ва бу орқали инвестиция оқимини ва рақобатбардош саноат 
ҳамда савдо-сотиқ хусусиятларини шакллантиришни ўз олдига мақсад қилиб 
қўяди”
1

В. Поповнинг тадқиқотларига кўра, “Эркин иқтисодий зоналар шундай 
ҳудудларки, унда бошқа ҳудудлардан алоҳида ажратилган давлат томонидан 
махсус имтиёзлар ва қулайликлар берилган бўлиб, бу афзалликлар 
давлатнинг бирор бошқа ерида ёки иқтисодий тармоғида кузатилмайди”
2
-
деб, таъриф беради. 
Мамлакатимиз 
олимларидан 
А.В.Ваҳобов, 
С.С.Мирзалиева, 
М.А.Раимжонова ва А.А.Остонокуловларнинг илмий-тадқиқот ва илмий-
услубий ишларида эркин иқтисодий зоналар ва улар фаолиятига оид ўз илмий 
қарашларини баён қилишган. 
А.В.Ваҳобов томонидан “Эркин иқтисодий зоналар-шундай географик 
ҳудудки, ушбу ҳудудда давлатнинг иқтисодий жараёнларга аралашуви 
камайтирилади ва бу миллий иқтисодий маконнинг бир қисми бўлиб, 
мамлакатнинг бошқа ҳудудларида қўлланилмайдиган маълум имтиёзлар 
тизими жорий этилади” -деб, таъриф берилган
3

С.С.Мирзалиева “Эркин иқтисодий зона - мамлакат (ёки мамлакатлар) 
ҳудудининг муайян ижтимоий, иқтисодий технологик вазифаларни ҳал этиш 
мақсадида барпо этиладиган, махсус маъмурий бошқарувга ва хўжалик 
юритувчи субъектларнинг имтиёзли режимига эга бўлган қисмидир”- деб, 
таъриф беради
4
. Ушбу таърифда фикримизча, муайян ижтимоий, иқтисодий 
технологик вазифаларни ҳал этиш мақсадида жалб этиладиган инвестициялар 
1
KimYoungRae. (2009). The study on issues related between limits of land development and total control restriction 
system in the actual conditions within capital region, Seoul National University of Technology, 8-75. 
2
Papava Vladimer. (2007). The Immortal idea of a free economic zone, Georgian Foundation for Strategic and 
International Studies, 1-16. 
3
Вaҳoбoв A.В. вa бoшқaлaр. Хoрижий инвeстициялaр. Ўқув қўллaнмa. Тoшкeнт: Мoлия., 2010. 360 б.-180 б. 
4
Мирзaлиeвa С.С. Эркин иқтисoдий зoнaлaрни ривoжлaнтиришнинг хoриж тaжрибaси. Дисс... aвтoрeф. 
.и.ф.н. Тoшкeнт. 2001. -8 б. 


10
ва улар ҳажмидан келиб чиқиб имтиёзларнинг белгиланиши назардан четда 
қолган.
М.А.Раимжонова “Мамлакат ҳудудида махсус иқтисодий режим ва 
маъмурий бошқарувга эга бўлган, давлат аралашуви камайтирилган ва айни 
вақтда унинг назоратидан буткул озод этилмаган, балки хўжалик юритувчи 
субъектлар фаолият юритиши учун мамлакатнинг бошқа ҳудудларида амал 
қилмайдиган имтиёз ва рағбатлантиришлар бериладиган ҳудуд-эркин 
иқтисодий ҳудуд”-деб, таъриф келтирилган
1
, деб таъриф беради. 
М.А.Раимжонова томонидан берилган таърифда, бизнинг фикримизча, махсус 
иқтисодий режим, имтиёзлар ва рағбатлантиришнинг нима мақсадда 
белгиланиши мукаммал очиб берилмаган. 
А.А.Остонокулов томонидан “Эркин иқтисодий зона-ҳудудлар ва 
иқтисодиёт тармоқларини жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, 
уларга инвестицияларни жалб этиш мақсадида алоҳида имтиёзлар 
белгиланган, 
шунингдек, 
улардан 
иқтисодиётни 
модернизация 
ва 
диверсификациялашнинг ҳудудий услуби сифатида фойдаланиш ҳамда 
замонавий технологияларни иқтисодий тузилмага жорий қилиш учун ташкил 
этилган ҳудуддир”
2
-деган фикр илгари сурилган. 
Ушбу таърифларни таққослашда, бир томондан, уларнинг бир-бирини 
инкор эмаслигига, бошқа томондан эса, берилаётган асосий урғу бир-биридан 
фарқ қилишига эътибор бериш мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга, ушбу 
таърифлар асосида амалиёт нуқтаи назаридан, турли илмий мактабларнинг 
мавжудлигини ажратиб кўрсатиш имкони йўқ. Юқоридаги тушунчаларнинг 
бевосита хусусиятларига келсак, уларнинг ўтган давр ичида, шубҳасиз, 
исботланган илмий аҳамиятга ва қийматга эгалиги билан бир қаторда, 
қуйидаги таркибий камчиликларга эга эканлигини таъкидлаш ўринлидир. 
1
Рaимжoнoвa М.A. Ўзбeкистoндa эркин иқтисoдий ҳудудлaргa инвeстициялaрни жaлб қилиш: нaзaрий 
aсoслaри, ҳoзирги ҳoлaти вa истиқбoллaри. “Extremum-press” нaшриёти, 2013 й. 76 б.-11 б. 
2
Остонокулов А.А. Эркин иқтисодий зоналарда бухгалтерия ҳисоби ва аудитни такомиллаштириш. Дисс.. 
и.ф.н. Тoшкeнт. 2017. -151 б-18 б. 


11
Биринчидан, келтирилган таърифлар ўрганилаётган категориянинг 
расмий моҳиятига етарлича эътибор бермасдан, кўриб чиқилаётган 
механизмнинг мақсадига мужассамланган. Иккинчидан, ажратиладиган 
ҳудудлар нима билан чекланадиганлиги аниқлаштирилмаган. Учинчидан,
нима учун фақат иқтисодий имтиёзли шароитлар ҳақида гап бориши 
тушунарли эмас, шу қаторда иқтисодий табиатга эга бўлган ҳуқуқий ва 
маъмурий имтиёзлар ҳам яратилиши мумкинлиги эътибордан четда қолган. 
Тўртинчидан, ЭИЗлар жойлашган ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ва илмий-
техник ривожланишини таъминлаш ЭИЗлар мақсади сифатида эътироф 
этилмаган. Ниҳоят, бешинчидан, ЭИЗларнинг барча хусусиятларини бирта 
таърифда мужассамланса, бундай таъриф кўп қиррали ва ҳаддан ташқари 
ҳажмли бўлиб қолган. 
Баъзи замонавий тадқиқотчилар (хусусан, В.И. Баронов ва Г.М. 
Костюнин) эркин иқтисодий зоналар таърифларини умуман киритмайдилар
1

Ушбу объектлар фаолиятининг турли томонларини батафсил таҳлил қилиб, 
улар мазкур ҳодисанинг моҳияти тўғрисидаги муаллифнинг тасаввурини акс 
эттирадиган таърифларни киритишдан узоқлашиб, эркин иқтисодий 
зоналарни аксиоматик идрок қилиш мавжуд эканлиги ва муаллифлар ҳам, 
ўқувчилар ҳам ушбу тушунчани интуитив даражада билиши ва қўшимча изоҳ 
талаб этмаслигини эътироф этадилар. 
Муаммони бундай талқин қилишнинг яққол камчилиги унинг 
замонавий илм-фаннинг асосий эпистемологик тамойиллардан расмий 
равишда чекиниш ҳисобланади. Афтидан, юқорида кўрсатилган муаллифлик 
тушунчаларининг хилма-хиллигини ҳисобга олиб, тадқиқот предмети ва 
услубини четда қолдириш, янада кўпроқ ноаниқликларга олиб келади. Шу 
билан бирга, тадқиқотнинг бошланиш нуқтаси сифатида ўрганилаётган 
обеъктнинг функционал белгилари ва ўзига хос хусусиятларидан минтақа 
иқтисодиётини 
ривожлантиришни 
таъминлашда фойдаланиш, 
ушбу 
1
Баронов В.И., Костюнина Г.М. Свободные экономические и оффшорные зоны (экономико-правовые 
вопросы зарубежной и российской практики) – М. Магистр: ИНФРА-М, 2013. 


12
ёндашувнинг нисбатан устунликларга эга эканлигининг гувоҳи бўлиш 
мумкин. 
Шундай 
қилиб, 
бугунги 
кунда 
эркин 
иқтисодий 
зоналар 
категориясининг моҳияти бўйича мавжуд бўлган кўплаб фикрларни таҳлил 
қилиш асосида мутлақо янги тадқиқот усулини жорий этиш таклиф этилади. 
Ушбу ёндашув доирасида эркин иқтисодий зоналарни ўрганишнинг
минтақа 
иқтисодиётини ривожлантириш билан боғлиқ равишда предмети ва усулини 
батафсил тавсифлаш ва асослаш натижасида аниқ ифодалаш мумкин. 
Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишда қуйидаги белгилар муҳим 
ҳисобланади. 
1. Махсус ажратилган ҳудуд. 
2. Логистика тармоғи мавжудлиги. 
3. Замонавий инфратузилма: 
3.1. Зарур инфратузилма: сув таъминоти, электр таъминоти ижтимоий 
шароит ва бошқалар. 
3.2. 
Тижорат 
инфратузилмаси: 
банк, 
консалтинг, 
юридик 
хизматларнинг мавжудлиги. 
4. Махсус ҳуқуқий ва маъмурий режим. 

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling