Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат кончилик институти


§ 1.2. Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ҳудудий ташкил этиш


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/40
Sana07.10.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1694907
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
1.Рашидов Монография-2021

§
1.2. Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ҳудудий ташкил этиш 
методологияси 
Тадқиқотимизнинг кейинги босқичига, эркин иқтисодий зоналар 
фаолиятини ҳудудий ташкил этиш методологиясини тадқиқот қилишга 
ўтишдан аввал, яна бир бор ҳар қандай фаннинг тадқиқот аппаратини ишлаб 
чиқиш таянадиган асосий элементлар предмет ва услуб эканлигини 
таъкидлаб, ҳудудий ташкил этишда уларнинг классификациясини ўрганиш 
муҳим деб ҳисоблаймиз. 
Ҳозирги пайтда кўпгина мамлакатлар ўзининг халқаро меҳнат 
тақсимотидаги ўрнини ўзгартириш, қатнашувини фаоллаштириш учун фаол 
равишда эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишга интилмоқдалар. 
Эркин иқтисодий зоналар фаолияти давлат сиёсати ва мамлакатдаги 
иқтисодий ҳолатдан мустақил равишда, бутунлай автоном ҳолда содир 
бўлиши мумкин эмас. Эркин иқтисодий зоналар фаолиятининг муваффақияти 
давлат ва унинг сиёсати ҳамда иқтисодиётдаги умумий аҳвол билан 
чамбарчас боғлиқ. 
Эркин иқтисодий зоналар фаолияти ташкил этишда биз 5 босқич 
асосида шаклланиши лозим деб, ҳисоблаймиз. Лекин, давлат сиёсати ва 
мамлакатдаги иқтисодий ҳолатдан мустақил равишда, бутунлай автоном 
ҳолда содир бўлиши мумкин эмас. 


24
 
 
 
 
1.3-расм. Эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш босқичлари
1
 
Демак, 1.3.-расмда келтирилганидек, дастлаб 1-босқичда эркин 
иқтисодий зонанинг мақсадлар иерархияси шакллантирилиши лозим.
Эркин иқтисодий зоналарни яратишдан мамлакатларнинг мақсадлари 
ҳар хил бўлиши мумкин. Баъзи бир мамлакатлар зоналарни жаҳон 
иқтисодиётига 
уйғунлашувининг 
иқтисодий 
механизми 
сифатида 
фойдаланса, бошқалар хорижий технология ва инновацияларни жалб қилиш 
мақсадида фойдаланадилар.
Эркин иқтисодий зоналар жаҳон амалиётида маълум бир мақсад билан 
яратилади ва нафақат зоналарда балки минтақа ҳамда бутун мамлакат 
ҳудудида турмуш даражасини оширишга йўналтирилади. Эркин иқтисодий 
зоналар олдига қўйилган мақсад унинг шаклини, турини ва йўналишини 
белгилайди. Бу мақсадларга қуйидагилар киради: 
- савдо фаолиятини кучайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш; 
-қўшимча иш ўринларини яратиш;
-саноат ишлаб чиқаришни рағбатлантириш;
-мамлакатда хорижий инвестицияларни жалб қилиш,
-зоналараро фарқларни мувозанатлаштириш.
1
Муаллиф чизмаси 
Вазифалар ва талаблар 
Мезонлар ва тамойиллар 
Ташкил қилиш шарт - шароитлари 
Лойиҳалаш, техник иқтисодий асослаш ва экспертизадан ўтказиш 
Мақсадлар 
1-босқич
2-босқич
3-босқич 
5-босқич 
4-босқич 


25
Бу мақсадларга эришиш муҳим, аммо улар ичида солиқ ва божхона 
имтиёзлари бериш ҳамда эркин инвестицион муҳитни яратиш жуда муҳим 
ўрин эгаллайди. 
Мамлакатнинг иқтисодий тараққиёт даражасига, ижтимоий-иқтисодий 
муҳитига, аниқ географик ва бошқа ўзига хос томонларига қараб, эркин 
иқтисодий зоналарни яратишдан мақсадлар ҳам ўзига хос хусусиятга эга 
бўлади. Кўпгина ривожланган мамлакатлар учун эркин иқтисодий зоналар 
яратишдан бош мақсад янги иш жойларини яратиш, иқтисодий интеграция 
алоқаларини кенгайтириш бўлса, ривожланаётган мамлакатлар учун юқори 
технологияларни жалб қилиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, экспорт 
потенциални ўстириш, миллий ишчи кучи малакаси даражасини кўтариш 
муҳимроқдир. Тоталитар иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш даврида 
бўлган давлатлар учун эса замонавий менежментни ривожлантириш ва 
иқтисодиётни либераллаштириш кабилар муҳимроқдир. 
Бироқ, ушбу мақсадлардаги фарқларга қарамай, биз уларни ажратиб 
кўрсатиш мумкин бўлган баъзи бир умумийлик асосида иқтисодий, ижтимоий 
ва илмий-техник мақсадларга бўламиз. 
Иқтисодий: 
• миллий бозорнинг жаҳон хўжалик тизимига чуқурроқ кириб бориши; 
• юқори рентабелли ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун хорижий 
ва миллий инвестицияларни жалб қилиш; 
• экспорт ҳажмини кенгайтириш учун халқаро меҳнат тақсимоти 
имтиёзларидан фойдаланиш; 
• мамлакат бюджетида валюта тушумларини кўпайтириш. 
Ижтимоий: 
• қолоқ ҳудудларни комплекс ривожлантириш; 
• иш ўринларини сонини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш; 
• малакали миллий ишчилар, муҳандислар, иқтисодий ва бошқарув 
кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш; 
• миллий бозорни юқори сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш. 


26
Илмий-техник: 
• сўнгги хорижий ва маҳаллий технологиялардан фойдаланиш; 
• бошқарув фаолиятининг янги шаклларини ўзлаштириш; 
• муҳандис-техник марказларининг тажриба ва илмий-тадқиқот 
ютуқларини жалб қилиш; 
• фойдаланиладиган ишлаб чиқариш қувватлари ва инфратузилма 
объктларининг самарадорлигини ошириш. 
Шуни 
таъкидлаш 
керакки, 
ҳукуматлар 
томонидан 
меъёрий 
ҳужжатларни ишлаб чиқишда ҳам турли мақсадлар қўйилади ва ЭИЗлар 
таърифи бўйича талқинларнинг фарқланишига асосий сабабларидан бири 
бўлиб хизмат қилади. Масалан, Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий 
зоналарни ташкил этиш мақсадлари “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги 
Қонунда “... минтақани жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун 
мамлакат ва чет эл капиталини, истиқболли технология ва бошқарув 
тажрибасини жалб этиш...”,- деб белгилаб қўйилган. Россия Федерацияси 
қонунчилик ҳужжатида ЭИЗларни ташкил қилишда иқтисоднинг қайта ишлаб 
чиқариш тармоқларини, юқори технологияли тармоқларни, туризмни, 
санатория - курорт соҳасини, порт ва транспорт инфратузилмасини
ривожлантириш, технологияларни яратиш ва уларнинг натижаларини 
тижоратлаштириш, янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш каби 
мақсадлар белгиланган. 
2-босқичда ушбу мақсадлардан келиб чиққан ҳолда вазифалар ва 
талаблар белгилаб олинади. Уларни амалга ошириш учун махсус гуруҳ иш 
олиб бориши мақсадга мувофиқдир. Гуруҳ аъзолари ижтимоий иқтисодий 
жараёнлар ривожи, танланган минтақа хусусиятлар, урбанизация даражаси, 
аҳолининг илмлилик потенциали каби кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда 
вазифаларни шакллантиришлари лозимдир. 
3-босқич эса, эркин иқтисодий зона мезонлар ва тамойиллари 
шакллантирилиб улар асосида 4-босқичда инвесторлар учун шарт-шароитлар 
яратилади. Бу икки қадам ёнма-ён равишда ҳаракатлана боради. 


27
Сўнги 5-босқичда яратилган шарт-шароитлардан қониқиш ҳосил қилган 
инвесторлар эркин иқтисодий зонага ўз инвестицион лойиҳаларини таклиф 
этишади ва бу босқичда улар экспертизадан ўтказилиб минтақавий 
хусусиятлар асосида техник иқтисодий асосланади. 
Бу босқичлар намунали тарзда ташкил этилса, инвестор ўз 
вазифаларини ва ўз олдига қўйган мақсадларини тўлиқ амалга ошира олади. 
Инвестор мақсадлари бевосита эркин иқтисодий зона мақсадларига 
ҳамоҳангдир. 
Белгиланган мақсадларга мувофиқ, эркин зонанинг шакли ва тури
мақсадларга эришиш учун зарур бўлган рағбатлантириш ва имтиёзлар тизими 
белгиланади. Эркин иқтисодий зоналар ягона мантиқий схема бўйича ташкил 
этилиб, унда хўжалик фаолиятнинг айрим турлари ва соҳалари танлаб қўллаб-
қувватлаш орқали рағбатлантирилади. 
Эркин иқтисодий зоналарни шакллантириш вазифаларидан келиб чиқиб 
ҳамда минтақавий хусусиятларни инобатга олиб, уларни жойлаштиришга ҳам 
тегишли талаблар қўйилади. Эркин иқтисодий зоналарни жойлаштиришга 
қўйиладиган умумий талабларга қуйидагилар киради. 
• ташқи ва ички бозорга нисбатан қулай транспорт ва жуғрофий 
жойлашуви (одатда чегара позицияси билан ажраладиган ва транспорт 
алоқалари ривожланган ҳудудлар, айниқса порт шаҳарлари); 
• ривожланган ишлаб чиқариш салоҳияти, ишлаб чиқариш ва 
ижтимоий инфратузилма мавжудлиги; 
• табиий ресурслар салоҳиятига эга ҳудуднинг мавжудлиги (масалан, 
углеводород хом ашёси, рангли металлар, ўрмон ресурслари ва бошқалар). 
Шундай қилиб, икки ва ундан ортиқ мамлакатларда ЭИЗлар 
амалиётини ҳар қандай таққослаш, мамлакатнинг ўзига хос муаммолари 
билан боғлиқ бўлган фаолиятнинг воқеликларини тавсифлаш билан 
бошланади. Таҳлилнинг кейинги босқичига ўтиш жараёнида миллий 
атамаларнининг мазмунини халқаро қабул қилинган атамалар билан 
таққослашга ҳаракат қиламиз. 


28
Халқаро ташкилотларнинг ёндашуви (Жаҳон Банки, Халқаро Валюта 
Фонди, Халқаро Меҳнат Ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш 
ташкилоти, UNCTAD) асосан улар ўтказадиган тадқиқотларнинг умумий 
мақсадлари ва вазифалари билан боғлиқ бўлган ўзига хос хусусиятларга эга. 
Ушбу ёндашувларни батафсил таққослаш, уларда ишлатилган методологияни 
қисман эмас, балки ҳар томонлама кўриб чиқишни талаб қилади.
Қандай бўлмасин, турли концепциялардаги айрим мавжуд фарқларни 
кўриб чиқамиз. Терминологик тафовутларни кўрсатиш учун иккита халқаро 
ташкилот - ХМТ ва ЮНКТАД томонидан эxport processing zone (экспорт-
ишлаб чиқариш зонаси) тушунчасини таққослаш қизиқарли. ХМТнинг 
умумий таърифи қуйидагидан иборат, экспорт-ишлаб чиқариш зонаси - бу чет 
эллик инвесторларни жалб қилиш учун имтиёзлар яратиладиган саноат 
зонаси, импорт қилинадиган товарлар эса уларни кейинчалик экспорт қилиш 
учун муайян қайта ишлаш циклидан ўтади. 
ЮНКТАД маълумотларига кўра “экспорт-ишлаб чиқариш зонаси 
(махсус экспорт зонаси) - бу қайта ишлаш ва кейинчалик реекспорт қилиш 
мақсадида товарларни олиб киришда божсиз режим мавжуд бўлган зонадир”. 
Мақсадга оид матннинг ўхшашлигини инобатга олган ҳолда, ЮНКТАД 
асосий эътиборни чет эл инвестицияларини жалб қилишга эмас (ХМТ 
ёндашуви), балки божни мувофиқлаштириш воситаси сифатида товар 
киритиш режимига қаратади. Шунга асосан, икки номи келтирилган халқаро 
иқтисодий ташкилотнинг методологиясига биноан ҳисобланганда ушбу 
турдаги объектлар сони абсолют ва нисбий кўринишда кескин фарқ қилиши 
мумкин, деб тахмин қилиш учун асос бор. Статистик маълумотлар буни 
тасдиқлайди: ЮНКТАД ҳисоб-китобларига кўра, 2011 йилда экспорт-ишлаб 
чиқариш зоналарининг умумий сони 1350 донани, ХМТ ҳисоб-китобларига 
кўра 2400 тани ташкил этган. 
Яқинда Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ)нинг 
Шимолий Африка ва Яқин Шарқдаги эркин иқтисодий зоналар, уларнинг 
тенденциялари ва ривожланиш истиқболларини қиёсий таҳлил қилиш бўйича 


29
ўтказган тадқиқотида муаллифлар турли хил атамалардан фойдаланиш билан 
боғлиқ қийинчиликларга ҳам эътибор қаратишган.Тадқиқот доирасида 
терминологияни ягоналаштириш зарурати кўрсатилган. Энг асосийси, бу 
фақат ЭИЗ тушунчасини бериш эмас, балки унинг фаолияти мақсадини, 
шунингдек ушбу мақсадга эришишни таъминлайдиган воситаларни 
(дастакларни, рағбатлантиришларни) акс эттиришдир. 
Эркин иқтисодий зоналарни минтақавий жойлаштириш билан боғлиқ 
муаммолар мажмуини ўрганиш учун, ЭИЗ типологиясининг намунаси 
сифатида, етакчи халқаро иқтисодий ташкилотлардан бири - Халқаро Меҳнат 
Ташкилоти (ХМТ) ёндашувига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. 
Авваламбор, шуни таъкидлаш керакки, ХМТ эркин зоналарнинг 
мослашувчан, аммо қатъий тартибга солинган классификациясини ишлаб 
чиққан. Ушбу туркумлаш икки асосий хусусиятга асосланади - фаолият тури 
(business specific issues) ва меҳнат муносабатларининг ўзига хос хусусияти 
(labor specific issues). Шубҳасиз, агар иккинчи мезонни танлаш ушбу муайян 
ташкилотнинг махсус вазифалари билан боғлиқ бўлса, биринчи мезон таклиф 
этилган методологияни, кўпроқ умумий тадқиқотларда, жумладан, 
минтақавий хусусиятларни ўрганишда, ишлатишга имкон беради. Биринчи 
мезонга мувофиқ, ЭИЗлар уч гуруҳга бўлинади: савдо зоналари (trade zones), 
саноат зоналари (industrial zones), хизмат кўрсатиш зоналари (service zones). 
Савдо 
зоналари 
шаҳар 
чеккасида 
жойлашган 
ва 
савдони 
ривожлантиришга, шунингдек, диверсификацияланган иқтисодий тузилмани 
шакллантиришга ёрдам берадиган франко-порт (эркин порт)ни ўз ичига 
олади. Савдо зоналари фаолиятининг асосий йў'налишларига савдо, хизмат 
кўрсатиш, ишлаб чиқариш, банк операциялари ва бошқалар киради. Резидент 
компаниялар учун имтиёзлар мажмуига сотиш, ишлаб чиқариш ва истеъмол 
қилиш учун мўлжалланган товарларга нисбатан уларни импорт божларидан 
озод қилиш; ички бозорда сотишда чекловларнинг йўқлиги; олинган 
даромадларни савдо зонасидан ташқарида тўсқинликсиз ўтказиш; маъмурий 
расмиятчиликларни соддалаштириш; имтиёзли кредитлар бериш киради. 


30
Бундай франко-портларга Багам ороллари, Гонконг, Сингапур, Макао мисол 
бўлади. 
Саноат зоналари уч шаклда намоён бўлади: комплекс иқтисодий 
зоналар, экспорт-ишлаб чиқариш зоналари ва тадбиркорлик зоналари. 
Комплекс иқтисодий зоналар туман, вилоят ёки шаҳар ҳокимиятида 
жойлашади. Улар фаолиятининг асосий мақсади ҳудуд иқтисодиётини 
тартибга солиш билан бир қаторда хусусий инвестицияларни жалб қилишдир, 
бунда комплекс иқтисодий зона территориясида ишлаб чиқариш ва 
хизматларнинг барча турлари амалга оширилиши мумкин. Резидент 
компаниялар учун асосий имтиёзлар солиқларнинг пасайтирилган даражаси; 
айрим 
товарларни 
божхона 
тўловларидан 
озод 
қилиш; 
валюта 
операцияларида чекловларнинг паст даражаси; меҳнат муносабатлари 
соҳасида нисбатан либерал меҳнат қонунчилиги ҳисобланади. Шу билан 
бирга, савдо зоналаридан фарқли ўлароқ, ички бозорда товарларни сотишда 
маълум чекловлар мавжуд. Машҳур комплекс иқтисодий зоналар қаторига 
Хитойнинг иқтисодиётининг Хайнань ва Шеньчжен каби флагманларини 
киритиш мумкин. 
Экспорт-ишлаб чиқариш зоналари деганда экспортга йўналтирилган, 
асосан меҳнат талаб тармоқлар (асосан, қайта ишлаш ва енгил саноат) 
маҳсулотларини, ишлаб чиқариш амалга ошириладиган анклав ҳудудлар 
тушунилади (жумладан, саноат парклари). Экспорт-ишлаб чиқариш 
зоналарида рўйхатдан ўтган компаниялар даромадларни имтиёзли солиққа 
тортиш, жиҳозларни божсиз олиб кириш ва солиқ таътиллари бериш орқали 
рағбатлантирилади. Савдо зоналарида бўлгани каби, ушбу зонадаги 
фаолиятдан олинган фойда, зона чегарасидан ташқарига тўсқинсизлик 
ўтказилиши 
мумкин, 
маъурий 
расмиятчилик 
максимал 
даражада 
соддалаштирилган, валюта чекловлари қисман мавжуд ёки умуман йўқ. 
Амалдаги меҳнат қонунчилигининг меъёрлари (касаба уюшмалари 
фаолиятидаги чекловларни ўз ичига олган ҳолда) ушбу мамлакатда қабул 
қилинган меъёрлардан деярли фарқ қилмайди. Экспорт-ишлаб чиқариш 


31
зонасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ички бозорда сотишга келсак, 
уларни фақат кичик партияларда сотиш мумкин. Бундай ЭИЗлар Тайван, 
Кения, 
Ирландия, 
Венгрия, 
шунингдек 
кўплаб 
ривожланган 
ва 
ривожланаётган мамлакатларда мавжуд. 
Шаҳар чеккасида жойлашган тадбиркорлик зоналари депрессия 
ҳолатидаги ҳудудларда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун 
яратилади, бунда рухсат берилган ишбилармонлик фаолллиги чекланмаган. 
Резидент компаниялар учун асосий имтиёзлар солиқ имтиёзлари 
ҳисобланади; соддалаштирилган маъмурий расмиятчиликлар (шу жумладан 
лицензиялаш соҳасида); меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилишнинг 
соддалаштирилган тартибидан иборат. Экспорт-ишлаб чиқариш зонасидаги 
каби, ички бозорда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш чекланган 
миқдорда амалга оширилади. Ушбу амалиёт Сенегал ва Индонезияда кенг 
тарқалган. 
Хизмат кўрсатиш зоналари учта кичик гуруҳга бўлинади - молиявий 
хизматлар зоналари, тижорат зоналари, ахборотни қайта ишлаш зоналари. 
Молиявий хизматлар зоналари, одатда, йирикроқ комплекс зоналар таркибида 
бўлиб, шаҳар чеккасида жойлаштирилади. Резидентлар (банклар, кредит 
ташкилотлари, суғурта компаниялари, инвестиция фондлари ва бошқа 
мақсадли ташкилотлар)га солиқлардан озод қилиш, молиявий хизматлар 
зонасидан ташқарига фойдани тўсиқсиз олиб чиқиш, унга товарларни божсиз 
олиб кириш, валюта чекловларининг йўқлиги ва махфийликни таъминлаш 
каби имтиёзлар билан рағбатлантирилади. Ушбу атама бошқа халқаро 
ташкилотлар (ХВФ) томонидан ишлатиладиган оффшор молиявий маркази 
(ОММ) тушунчасига яқин, лекин ХМТ экспертлари “оффшор” сўзидан 
фойдаланишга мойил эмаслар ва молиявий хизматлар зоналарга мисол 
сифатида Баҳрайн, Дубай, Кайман оролларини келтирадилар. 
Тижорат зоналари-денгиз портлари ва аэропортлар яқинида жойлашган 
савдо тартибини соддалаштириш учун мўлжалланган омборхоналар зоналари. 
Уларнинг ҳудудида товарларни юклаш-тушириш ишлари, омборга 
жойлаштириш, уларни қадоқлаш, маркерлаш ва кейинчалик тарқатиш амалга 


32
оширилади. Ушбу турдаги ЭИЗларнинг рақобатбардошлик устунлигини 
сақлаш, импорт ва реэкспорт қилиш учун мўлжалланган маҳсулотларни 
божсиз олиб кириш; белгиланган божларни тўлаш шарти билан ички бозорда 
товарларни сотишда чекловларнинг йўқлиги, солиқ солинадиган базадан 
инвестицияга йўналтирилган фойдани чиқариб ташлаш имтиёзлари 
таъминлайди. ХМТ мутахассислари Жебел Али (Дубай) ва Маврикий 
оролларини тижорат зоналари сафига киритадилар. 
ЭИЗларнинг охирги тури - ахборотни қайта ишлаш зоналари шаҳар 
чеккасида йирик иқтисодий зонанинг таркибий қисми сифатида 
жойлаштирилади. Улар хизмат кўрсатиш зоналари билан бир қатор 
ўхшашликларга эга. Шунга қарамай, ахборотнинг постиндустриал иқтисодиёт 
шароитида ишлаб чиқариш омили сифатидаги ролини тобора ўсиб 
бораётганлигини инобатга олиб, уларни алоҳида ЭИЗ турига ажратиш жуда 
ўринли ҳисобланади. Уларнинг асосий мақсади маъумотларни қайта ишлаш 
ва махсус дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, юқори технологияли 
маълумотларни 
қайта 
ишлаш 
марказларини 
яратишдир. 
Резидент 
компаниялар учун имтиёзлар асосий воситаларни божсиз олиб кириш, 
телекоммуникация хизматлари соҳасида монополиядан чиқариш ва самарали 
рақобат сиёсати, меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг махсус 
қоидаларидан иборат. Кариб денгизи ва Бангалор (Ҳиндистон) зоналари 
ахборотни қайта ишлаш зоналарига мисол бўла олади. 
Ушбу классификация функционал ёндашувга асосланган изчил, 
универсал хусусиятга эга ва айрим модификацияларда (аниқ мақсад ва 
вазифаларга боғлиқ ҳолда) эркин иқтисодий зоналар фаолияти билан боғлиқ 
муаммолар мажмуини янада чуқурроқ ўрганишда бошланғич нуқта сифатида 
фойдаланилиши мумкин, деб таъкидлаш мумкин. 
Эркин иқтисодий зоналарнинг турлари ва шаклларига иқтисодчи 
олимлар ҳам турлича ёндашувларини илгари суришган. Масалан, 
М.С.Гуцериев
1
эркин ва махсус иқтисодий зоналарни ташкил қилишнинг 
қуйидаги бир нечта шаклларини эътироф этган: 
1
Гуцериев М. С. Правовые и социально-экономические проблемы формирования свободных экономических 
зон: Мировой опыт и российское законодательство. М. - 2014. - 188 с. 61-64C.


33
1. Эркин савдо зонаси; 
2. Қўшма корхоналар зонаси; 
3. Банк ва суғурта зоналари (ушбу операцияларга имтиёзли 
муносабатда бўлган зона); 
4.Технология зонаси; 
5. Мажмуавий зона. 
Кўриниб турибдики, келтирилган ЭИЗ шакл ва турларида ўхшашликлар 
билан биргаликда фарқлар ҳам мавжуд.
Шундай қилиб, глобаллашув даврида эркин иқтисодий зоналарнинг 
шакл ва турлари классификациясини қуйидагича умумлаштирилган равишда 
шакллантиришимиз мумкин (1.4-расм). 

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling