22
2.
Бир нарсадан хафаланиб, аччигингиз келиб турган вақтда ҳеч ким билан
сўзлашманг, газабингиз босилгунча сабр қилиб туринг.
Одамларнинг
камчиликларини кечиринг, ҳар ишда фикр қилиш ва
эътибор беришни
унутманг.
3. Одамларга аралашмай бир четда турманг. Ким учраса, текширмай-кетмай
дарҳол дўст бўлиб кетманг, ҳар ишда ҳур фикрли, тўгри сўзли бўлинг, тилингиз
ва дилингиз бирдек бўлсин.
4. Қўпол муомалали кишиларнинг муомалаларига
яхши муомала билан жавоб
қайтаринг.
5. Ўзингиздан кичикларни хўрламанг, ақлингиз ва мартабангиз билан мақтанманг,
ҳар кимнинг ўзига муносиб муомала қилинг.
6. Ҳамсуҳбатингиз гўзал муомала қилишини истасангиз, аввал ўзингиз унга гўзал
муомала қилинг, кишиларга муҳаббатли бўлишингиз сабабли камолотингиз ҳеч
бир зос кетмайди.
7. Халққа яхши ишларни сўзланг, ѐмон ишларни яширинг. Одамлар билан
муомалангиз шундай бўлсинки, ҳаѐтингизда
сизни севсинлар, вафот
этганингиздан кейин сизни эслаб, қайгурсинлар.
8. Жуда зарур бўлиб қолган вақтдагина халқдан ѐрдам сўраш мумкин. Халққа ўз
огирлигингизни солманг, уларнинг молларига тама қилманг, ўзингиз ишланг,
меҳнат қилинг ризқ-рўзингизни ўз меҳнатингиз билан яратинг.
9. Бир ишни бажаришга аҳд қилдингизми, сўзингизнинг устидан чиқинг,
ваъдангизга вафо қилинг. Ким билан дўст бўлсангиз, дўстликка содиқ бўлинг.
Одамларнинг шодликларига шодланинг, қайгуларига қайгуринг. Ўзингиз
севмаган нарсани бошқаларга раво кўрманг.
10. Жамият манфаати учун хизмат қилинг, бу йўлда сарфлаган вақтингизга
ачинманг, чунки бошқаларни севиш, уларга ѐрдам беринг,
камчиликларини
тугатиш улуглик ва одамгарчилик белгисидир.
Do'stlaringiz bilan baham: