«Виждон» категорияси.
Виждон деб кишнинг ўз хатти-харакати,қилмиши юриш-туриши учун одамлар,
жамоатчилик олдидаги масъулият туйгуси тушинилади. Инсонда ироданинг пайдо
бўлиши ва кучайиши уни ҳаракатга келтиради, вихдон азобидан қутқаради.
Виждон инсоннинг фақат ўзига, ўз ҳатти-ҳаракатларигагина эмас, балки бошқа
кишларга, ижтимоий манфаатларга муносабатини ҳам ифода этади. Ходим
қанчалик виждонли бўлса, ўз касбий бурчини шунчалик чуқуррок англайди ва
фаолроқ бажаради.
«Ор-номус ва қадр қиммат» категориялари.
Ор деганда,ўзига номуносиб ѐки эл кўрмаган ишдан, нарсадан ҳижолат тортиш,
уялиш, номус қилиш тушунилса, номус деганда кишининг ўз обрўсини улуглаши
ва ардоқлаши, орият, диѐнат. Уят-андиша қилиш, шарм, ҳаѐ тушунилади. Шунга
кўра ориятли одам деб ор-номусни биладиган,ўз обрўйини қадрлайдиган
кишиларга айтилса, номусли одам деб уят-андишани биладиган, шарм-ҳаѐли
кишиларга айтилади.
Ўқитувчилик касбининг шаъни деб, ўқитувчилик фаолиятини бажаришида
ўзларининг инсонийлик, адолатпарварлик, виждонийлик, ҳалоллик хислатларини
ҳар томонлама намойиш қилиб, ориятли, диѐнатли бўлиб, ўз касбларини
улуглашлари ва ардоқлашларига айтилади.
Қадр-қиммат деб ходимларнинг жамиятда, кишилар орасида тутган ўрни,
топган обрўси, ҳурмати ва нуфузига айтилади.
«Ор-номус» категорияси шахс аҳлоқининг ташқи томонларини ифодаласа, қадр-
қиммат категорияси эса инсоннинг ўз-ўзини англаши ва назорат қилишни
ифодалайди. Қадр-қиммат ўз қадрини англаш шакли бўлиб, инсонни
камситадиган, хўрлайдиган ва шу билан унинг бошқа кишилар кўз ўнгида ўз
қимматини йўқотишга сабаб бўладиган қилиқларга йўл қўймайдиган тўсиқ
ҳисобланади.
Ўқитувчиларнинг қадр-қиммати уларнинг ўзини ўзи ҳурмат қилиши ва
сақлаши, ўқувчилар ҳурматини йўқотмаслиги, ўз шаънига дог туширмаслик учун
ўзини назорат қилиши сифатида намоѐн бўлади.
17
Do'stlaringiz bilan baham: |