Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 0.67 Mb.
bet11/34
Sana12.11.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1767937
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   34
Bog'liq
“НУТҚИДА КАМЧИЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ

Биринчи босқич - скрининг номини олган. Ушбу босқичда бола ривожланишидаги орқада қолиш, психик -жисмоний камчиликлари аниқланади, лекин уларнинг характери ва чуқурлиги белгилаш мураккаб бўлади.
Иккинчи босқич – ривожланишдаги нуқсонларни дифференциал
ташхис қилиш. Ушбу босқичнинг мақсади ривожланиш нуқсонини турини
(хил, тоифасини) аниқлаш. Унинг натижаларига кўра боланинг имконият ва
хусусиятларини ҳисобга олган холда, уларнинг таълим олишлари учун
таълим муассасасини тури ва дастури, оптимал педагогик йўлланмаси
аниқланади. Психолого-тиббий-педагогик комиссиянинг фаолияти
дифференциал диагностикада етакчи ролни эгаллайди.
Учинчи босқич – феноменологик. Унинг мақсади – боланинг индивидуал хусусиятлари, яъни тафаккур фаолиятининг характеристикаси, ҳиссий-ирода доираси, ишчанлик қобилияти, шахси ўрганилиб у билан ишлаш бўйича коррекцион-ривожлантирувчи индивидуал шарт-шароитни ташкиллаштиришдир.
Ривожланишда нуқсони бўлган психолого-педагогик диагностикани самарали амалга ошириш учун “Ривожланишдаги нуқсон” тушунчасига алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Ривожланишида нуқсони бўлганларни ташхис қилишда рус олимлари (Л.С.Виготский, В.И.Лубовский, С.Д.Забрамная) томонидан кўрсатилган бир қанча тамойилларга амал қилиш муҳим.
Ривожланишида нуқсони бўлганларни ташхис қилишнинг асосий тамойилларидан бири бу – комплекс ёндашув бўлиб унда болани ривожланиш хусусиятларини барча керакли мутахассислар томонидан (врач, дефектолог, психолог) унинг фақатгина билим олиш фаолиятинигина эмас, балки хулки, ҳиссий иродаси, шунингдек кўрув, эшитув, ҳаракат доираси, неврологик статуси, соматик ҳолатини ҳар томонлама текшириб баҳолашдир. Болани тиббий ҳамда психолого- педагогик текширишлар тизимлилик асосида олиб борилади.
Тиббий текширув врачлар (педиатр ёки терапевт, невропатолог, болалар психиатри, офталмолог, отоларинголог, зарур ҳолларда аудиолог) томонидан ўтказилади. Болани психолого-педагогик ўрганиш педагог-дефектолог ва психолог томонидан амалга оширилади.
ТППКлар (тиббий-психологик-педагогик комиссия) махсус
(коррекцион) муассасаларни комплектлаш масаласини ҳал этишади, ҳамда зарур бўлганда маслаҳат-ташхис ва коррекцион ёрдам кўрсатади. ТППКга ёрдам сўраб алоҳида таълим ва тиббий идоралар ҳам, ота-она, педагог, ўсмирлар ўзининг ташаббуси билан ҳам мурожаат қилишга хақлидир. Ўз фаолиятида ТППК дефектология соҳасида ишлаб чиқилган тамойилларга амал қилади. Асосий тамойиллардан бири - бу ҳар бир болага ўз имкониятларини максимал даражада ривожлантириш учун ўз вақтида керакли шароитларни ташкил этишдан иборат бўлган инсонпарварлик тамойилидир. Бу тамойил болани чуқур ва диққат билан ўрганиш, йўлида учрайдиган қийинчиликларни бартараф этишни талаб этади. Агар умутаълим
мактаб шароитида кўрсатилган барча керакли ва мавжуд бўлган чоралар ижобий натижалар бермаса, болани махсус муассасага ўтказиш масаласи қўйилади ва бунга ота-оналарнинг розилиги керак бўлади.
Бажарилиши шарт бўлган тамойил – бу болаларни комплекс ўрганиш тамойилидир.
Бу тамойил муҳокама пайтида барча мутахассислар: врачлар,
дефектологлар, психологлар томонидан текшириш натижасида олинган
маълумотларни эътиборга олишни шарт деб белгилайди. Агар
мутахассисларнинг фикри турлича бўлса, болани яна бир бор текшириш белгиланади. Энг муҳим масалаларни ҳал этишда боланинг манфаатлари биринчи ўринда туриш зарур. Таъкидлаш жоизки, болани ўрганишда кўрсатилган тамойилга амал қилиш унинг ҳолатини комиссиядан олдин аниқроқ билиб олиш, ривожланишидаги нуқсонлар сабабларини аниқлаб олиш имконини беради. Мисол учун, педагог биринчи бўлиб кучайиб бораётган паришонлик, чарчашлик, йиғлоқилик аломатларига эътиборини қаратади. Врач эса ўз навбатида бу ўзгаришларнинг сабабларини аниқлашга ёрдам беради ва уларни бартараф этиш учун керакли тавсиялар беради.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling