Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат
ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ПЕДАГОГИК
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
5297 253 Информатика (респ-ка)
ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ПЕДАГОГИК ДАСТУРИЙ ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ Эрназарова Г.О. - ТДПУ Термиз филиали доценти, п.ф.н. Дунёнинг ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларида таълимни ахборотлаштириш, шу жумладан электрон таълимни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Электрон таълимни ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш йўллари изланмоқда, таълимда янги ахборот технологияларини жорий этиш таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг диққат марказидан ўрин олган. Замонавий телекоммуникация воситалари имкониятлари жуда кенг тизим бўлиб, унга маълум бўлган компьютер, мультимедиа воситалари, компьютер тармоқлари, Интернет каби тушунчалардан ташқари қатор янги тушунчалар ҳам киради. Буларга ахборот тизимлари, ахборот тизимларини бошқариш, ахборотларни узатиш тизимлари, маълумотлар омбори, маълумотлар омборини бошқариш тизими, билимлар омбори кабилар мисол бўлиши мумкин. “XXI аср - ахборотлаштириш асри” да таълим соҳасига электрон таълимни жорий этиш, ҳар бир таълим муассасаси фаолиятини бошқариш, ўқитиш ва ўқиш жараёнини ахборотлаштиришини талаб қилади. Таълим муассасида электрон таълим муҳитини ташкил этиш босқичлари 247 психологик ахборот муҳитини яратишдан бошланади. Технологик ва илмий натижалар, яратилган дастурий маҳсулотлар асосида замонавий компьютер дастурларидан таълим жараёнида фойдаланиш самарали ҳисобланади. Шундай дастурлардан бири PHET дастуридир. PHET дастури давлат таълим стандартларига ва ўқув муассасаларида қўлланилаётган адабиётларга мос келганлиги билан муҳим педагогик қурол ҳисобланади. Ушбу дастурнинг ўзига хос имкониятлари мавжуд. Бу дастурдаги мавжуд моделлар веб муҳитида ҳам намойиш этиш имконияти мавжуд. Компьютер моделларини ўқув жараёнларида қуйидаги тамойиллар асосида қўллаш мумкин: 1. Компьютер дастури тажрибани ўтказиш мумкин бўлмаган ёки тажриба кузатиб бўлмас даражада ҳаракатланган пайтда қўллаш; 2.Ўрганилаётган детални аниқлаш ёки ечилаётган физикавий масалани иллюстрациялаш; 3. Лаборатория машғулотларини бажариш жараёнида мавжуд моделлар ёрдамида ҳодисаларни характерловчи катталикларнинг ҳам сифатий, ҳам миқдорий боғланишларини кўра билиш; 4. Дастур ёрдамида мураккабликдаги топшириқлар устида иш олиб бориш, ҳамда мустақил шуғулланиш. Бугунги кунда ушбу дастур Crocodile компанияси томонидан чиқарилаётганлиги ва у дастурий таъминотларини Yenka номига ўзгартирганлиги сабабли, ҳозирда бу дастурлар Yenka номи билан чиқмоқда. Ушбу дастурларни асосан интеннет тармоғидаг олиш мумкин. Бунинг учун қуйидаги кўрсатмаларни бажариш талаб этилади. 1. Интернет браузерга http://www.yenka.com сайти терилади. 2. http://www.yenka.com сайти белигланган тартибда руйҳатдан ўтиш керак бўлади. 3. Рўйхатдан ўтганлигимиз тасдиқланганидан сўнг ўқув муассасалари учун ушбу дастурдан бепул уй шароитида фойдаланиш имконияти пайдо бўлади. Бунинг учун фойдаланувчи, яъни дастурга талабгор шахс учун махсус код берилади. 4. Сайтнинг Downloads бандидан (http://yenka.com/file/YK/3.0.1/Yenka_3_0_1_Setup.exe) 61 М ҳажмдаги дастурни компьютер га нусха олиш керак бўлади. 5. Руйхатдан ўтгандан кейин берилган кодни териб, дастурни ишга тушириш мумкин бўлади. Бундай педагогик дастурий воситалардан (бирор бир жараённи визулаллаштириш имконияти берувчи педагогик дастурий восита- симулятор) фойдаланиш жараёнида талабалар маъруза вақтида ўрганган назарий билимларини виртуал бўлсада ҳаётга тадбиқ қиладилар. Ушбу тадқиқотлар жараёнида билимларини янада мустаҳкамлаш билан бир қаторда назарий ҳамда ҳаётий тадқиқотларнинг ривожланишига бевосита ҳисса қўшадилар. 248 Бундан ташқариўша симуляторларнинг ҳам янада ривожланишига, янада ҳақиқий ҳаётий тадқиқотларга яқин натижалар берадиган даражага чиқаришда ўз хиссаларини қўшишлари мумкин. Бу ўз ўрнида талабаларни фақатгина “тингловчи” вазифасида қолмасдан, бевосита илмий-тадқиқот ишларида қатнашувчиларга айлантиради ва талабаларда тадқиқотларга бўлган қизиқишларини такомиллаштириш мумкин бўлади. Хулоса қилиб айтганда, юқорида келтирилган дастурлардан фойдаланган олий таълим муассасаларида “Информатика” ва бошқа ўқув предметларини ўқитиш жараёни ташкиллаштирилса, талабаларнинг фанга ва мутахассисликка бўлган қизиқишлари ортади. Бу ўз навбатида таълим сифатининг ривожланишига олиб келади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling