Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet140/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Эргашов М., Норматов Т., Хакимжонова Ҳ. Таълимда ахборот-
коммуникация технологиялари. Ўқув-услубий мажмуа. ТДПУ босмахонаси. 
Тошкент 2014й. 
2. Эргашов М., Нарматов Т., Хакимжонова Ҳ. Бошқаруда замонавий ахборот-
коммуникация технологиялари ва глобал тармоқдан фойдалниш.. Ўқув-услубий 
мажмуа. ТТЕСИ босмахонаси. Тошкент 2015й. 
3. http:// www.edu.uz  
4. http:// www.ccitt.uz
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТАЛАБАЛАРИ ПОРТФОЛИОСИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ 
 
Эрназарова Гулнора Облақуловна - ТДПУ, Термиз филиали доценти, 
Абдумуминов Бурхон - ТДПУ, Термиз филиали талабаси,
Раҳмонов Саъдулло - ТДПУ, Термиз филиали талабаси. 
 
Таълим тизимига электрон таълимни жорий этиш биринчи навбатда 
жамиятнинг интеллектуал салоҳиятига, жумладан, таълим соҳасининг 
ахборотлашувига,ахборот таълим ресурсларини ишлаб чиқишга боғлиқ.
Шунга кўра бугунги кунда ҳар бир олий таълим муассасасида 
талабаларнинг электрон портфолиосини жорий этиш мақсадга мувофиқ. 
Портфолио (ингл. – портфел, зарур ишлар ва хужжатлар учун папка. 
франс. – баён қилмоқ, ифода этмоқ, ташимоқ. итал. – ҳужжатлар солинган 
папка) – бу хужжатлар, иш намуналари, фотосуратлар, тақдим этилаётган 
имкониятларни тасаввур эта олиш имкониятини берувчи материаллар
мутахассис хизматлари тўпламидан иборат. 
“Портфолио” тушунчаси ХV-ХVI асрларда Ғарбий Европадан кириб 
келган бўлиб, уйғониш даврида архитекторлар ўз буюртмачиларига қурилиш 
лойиҳаларини тайёр ва ҳомаки вариантларини "портфолио" деб номланган 
алоҳида папкада тақдим этишган. Ушбу папкада тақдим этилган хужжатлар 
талабгорда қурилиш лойиҳасининг касбий сифатлари ҳақида таассурот ҳосил 
қилган. 


249 
Ҳозирги вақтда эса бизнес оламида портфолио фирманинг ютуқларини 
кўрсатиш, фотосуратчи ва фотомоделлар соҳасида эса – суратлар албоми 
сифатида ишлатилади. 
Портфолиони таълим соҳасида қўллаш ғояси, 80-йилларнинг ўрталарида 
АҚШда пайдо бўлган. АҚШ ва Канададан сўнг, портфолио ғояси Европа ва 
Японияда оммалашди, ХХI асрнинг бошларида эса бу ғоя Россияда кенг 
тарқалган. 
«The Teaching Portfolio» китоби муаллифи Питер Зелдин фикрига кўра 
ўқитувчи портфолиоси, касб маҳоратини шакллантиришдаги навбатдаги босқич 
ҳисобланади. Портфолио – ўқитувчининг касбий фаолиятида турли педагогик 
масалаларни ҳал эта олиш малакаларини кўрсатувчи, шунингдек ўқитувчининг 
профессионаллик даражасини баҳолашга қаратилган материалларни қамраб 
олади. 
Фикримизча талабанинг портфоилосини юритишда унинг муҳим жиҳати, 
– ҳар бир талабанинг касбий компетентликка эришишини баҳолаш (бажарган 
лойиҳалари, олимпиада ва танловларда қатнашганлиги, илмий изланишлари, 
жамоат ишларида фаоллиги кабиларни) намойиш этишдан иборат. Портфолио 
талабага ўз ўқув фаолиятининг натижаларини таҳлил этиш, умумлаштириш, 
тизимлаштириш, ўз имкониятларини объектив баҳолаш ва қийинчиликларни 
бартараф этишни режалаштириш ҳамда юқори натижаларга эришиш 
имкониятини беради. 
Портфолиода талабаларнинг фанларни ўзлаштириши, жамаот ишларида 
қатнашиши, фан тўгаракларидаги фаолияти ва бошқа ютуклари йиғиндиси 
сифатида акс эттириш йўлга қўйилади. Ҳар бир талабанинг портфолиоси 
электрон шаклдаги гуруҳ “Портфолиолар омбори”га жойлаштирилади ва
натижалар электрон усулда текшириб борилади, ҳар бир ўқувчининг 
портфолиоси ва индивидуал ривожланиш дастурининг бажарилиши, касбий 
компетентлик даражалари, акмеограммаси тегишли тартибда алоҳида электрон 
шаклда, махсус (талабанинг умумий маълумотлари-Microsoft Аccess, фанларни 
ўзлаштириш баҳолари, рейтинг кўрсаткичлари- Microsoft Exsel , даражаларни 
аниқлаш-Microsoft Word каби) компьютер дастурларида бажарилади. 
Бу талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда уларнинг касбий 
тайёргарликлари, билим, кўникма, малака ва маҳоратларини, уларнинг 
билимларини ўзлаштиришлари ва тарбияланганлик даражаларини ҳар 
томонлама ўрганиш, ҳамда келгуси фаолиятга тайёрлашни такомиллаштиришга 
ёрдам беради.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling