УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МОЛЕКУЛЯР-КИНЕТИК
НАЗАРИЯНИНГ ЭҲТИМОЛИЙ-СТАТИСТИК АСОСЛАРИ ВА УНИ
ЎҚИТИШДАГИ ИЗЧИЛЛИК
Бабаев Ш.А., Мингбоев Х. - Низомий номидаги ТДПУ мустақил тадқиқотчиси
Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари физикани ўрганиш жараёнида
даслаб моддалар кичик зарралар – молекулалар ва атомлардан ташкил
топганлиги ҳамда тушунчасига эга бўладилар. 6-синфда ушбу тушунчалар сифат
жихатдан ўрганилади ва юқори синфлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар
коллежларда эса миқдор жихатдан тўлиқ баён этилади. Назария ва амалиётни
боғланиш принципи, илмий билиш жараёнида назария ва амалиётни
бирлигига асосланади. Умумий ўрта таълим мактабда Молекуляр-кинетик
назарияни ўқитиш жараёнида уни амалга ошириш, физика ўқитиш
методикасининг муҳим вазифасидир. Умумий ўрта таълим мактабда ўқитиш,
ўқувчилар томонидан замонавий билимларни чуқур тушунишни, асосий физик
тушунча ва қонуниятларни пухта ўзлаштиришни ҳамда уларнинг турли
босқичларидаги изчиллигини таъминлаши лозим.
Изчиллик принципини ўқув жараёнида қўллаш учун қуйидагиларни асос
қилиб олиш мумкин.
1. Изчиллик тушунчаси табиат, жамият ва тафаккурдаги объектив
мавжуд ривожланишини акс эттириб, фақатгина ривожланишнинг
боғланишинигина эмас балки, боғланишларнинг ривожланишини ҳам
акс эттиради, дидактика – ўқитиш, таълим бериш ва ривожлатириш бўлгани
учун,
ушбу жараёнларнинг ривожланишини ҳам тавсифлаши керак. бу дегани,
изчиллик тушунчаси дидактик тушунчадир[1].
2. Ривожланишдаги миқдорий ва сифат босқичларининг
мавжудлиги, билишдаги изчиллик ва умумлаштириш тушунчалари
орасидаги боғланиш асосида, билишнинг ривожланиш даражаларига
мос, изчиллик турларини қарашга имкон яратади. демак, бу усулни
дидактик тадқиқотларда ҳам қўллаш керак.
3. Изчиллик, фалсафий категория бўлгани учун, уни педагогик,
дидактик даражадаги тадқиқотларда қўллашда, норматив функцияни
бажаради, яъни ушбу тадқиқотларда изчиллик методологик принцип
ролини бажаради.
Қуйидаги жадвалда умумий ўрта таълим мактаб, АЛ ва КХК олий юртларда
Молекуляр-кинетик назарияга тегишли тушунчаларнинг кетма-кетлиги ва
изчиллиги кўрсатилган.
271
Do'stlaringiz bilan baham: |