Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet154/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. 
Шафрин Ю. Основы компьютерной технологии. Учебное пособие - M: 1997, 
- 560 стр. 
2. 
Симонич С.В. и другие. Общая информатика. Учебное пособие. –М.: 
Издательство «АСТПресс», 2001.
3. 
Островский В.А. Информатика. Учебное пособие. – М.: «Высщая школа», 
1999.
МАТЕМАТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ТАЛАБАЛАРНИНГ ФАЗОВИЙ 
ТАСАВВУРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ 
 
Ғойибназарова Г. – ТДПУ 
 
Сўнгги йилларда республикамизда барча сохаларда бўлгани каби 
таълим-тарбия тизимини ислох қилиш, миллий кадрлар тайёрлашни замон 
даражасига кўтариш масаласига давлат миқёсидаги муҳим муаммо сифатида 
эътибор қилинмоқда. 
Маълумки, олий математиканинг бир қисми бўлган геометрия фанини 
ўқитишдан мақсад – текисликдаги геометрик фигураларнинг хоссаларини 
системали равишда ўрганишдан, фазовий тасаввурларни шакллантиришдан
мантиқий тафаккурни ривожлантиришдан иборат, ҳамда ёндош предметлар 
физика, чизмалик, рассомчилик ва бошқалар билан узвийлигини таъминлашдан 
иборат. 
Ўрта мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида геометрия 
фанини ўқитишда ўқувчиларнинг фазовий тасаввурини ривожлантириш барча 
предметларни ўзлаштиришда муҳим ўрин тутади. Шу билан биргаликда 
ўқувчиларнинг фазовий тасаввурини ривожлантириш таълим жараёнининг энг 
мураккаб қисми бўлиб ҳисобланади. Бу ўринда эса геометрия фанининг ўрни 
нихоятда каттадир. 
Талабалрнинг фазовий тасаввурини ривожлантиришнинг баъзи методик 
усулларини кўриб ўтайлик: 
1) планиметрия масалаларини ечишда фазовий объектларни жалб қилиш. 


280 
2) кўргазмалиликка таянган ҳолда геометрик образнинг тўлалигини 
таъминлаш. 
3) геометрик образдан фаол фойдаланишни ташкил қилиш. 
4) геометрик образларни мустақил ясашга йўналтириш. 
Дарс 
жараёнида юқоридаги усуллардан фойдаланиш бевосита 
талабаларни ушбу усуллардан ўзининг келгуси иш фаолиятларида қўллашга 
ўргатишда муҳим ўрин тутади. Шу ўринда келтирилган методик усулларни 
қўллашни аналитик геометрия курсидаги конкрет мавзуни ўқитиш мисолида 
кўриб ўтайлик. 
Аналитик геометрия курсидаги “Текисликнинг ориентацияси” мавзусини 
ўқитишнинг икки усулини қисқача келтириб ўтамиз. 
1. Анъанавий усулда баён қилиш. 
Текисликда ҳар қандай ориентация иккита кординаталар системаси 
ёрдамида аниқланади. Координаталар системаси чизмада чизиб кўрсатилади ва 
талабаларга ўнг ва чап ориентациялар ҳақида маълумот берилади . 
2. Талабаларнинг фазовий тасаввурини ривожлантириш мақсадида 
геометрик образдан фаол фойдаланишни ташкил қилиш усулидан фойдаланиб 
баён қилиш. 
Текисликда ҳар қандай ориентация координаталар системаси ёрдамида 
берилади дейилади ва координаталар системаси чизиб кўрсатилади. Бу ерда 
координаталар системаси текисликнинг қайси тарафида олинганлигига эътибор 
қаратиш лозим. Фараз қиламиз биз ёнимиздаги хонага кирдик ва доскадаги чизма 
у тарафдан ҳам кўринадиган бўлсин, у ҳолда йўналиш ўзгарганини кўриш 
мумкин бўлади. Бу муҳокамадан кейин ўнг ва чап йўналашларга таъриф 
берилади. 
Демак, бир неча қўшимча жумлалар талабаларда керакли тасаввурни 
ҳосил қилишга ёрдам беради. Талаба ҳаёлан ўзининг фазодаги ўрнини 
ўзгартириб, объектга бошқа томондан назар ташлашни ўрганади. Маълумки 
бирор объектни ҳар томонлама кўра билиш нафақат геометрик масалалар ечишда 
балки амалий аҳамиятга эга бўлган масалаларни хал қилишда ҳам муҳим ўрин 
тутади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling