Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
5297 253 Информатика (респ-ка)
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Бабанский Ю.Л. Ҳозирги замон ўрта таълм мактабида ўқитиш методлари. - Toшкент: Ўқитувчи, 1990. 2. Файберман Б.Л. Передовые педагогические технологии. - Ташкент: Фан, 2000. БЎЛҒУСИ МАТЕМАТИКА ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ АКТДАН ФОЙДАЛАНИШ КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА КЕЙС- ТОПШИРИҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖЎРАЕВА М. - Қарши Давлат Университети Маълумки, Республикамизда 5130100-математика бакалавриат таълим йўналишини битирувчиларининг аксарияти умумий ўрта таълим мактаблари ёки лицейларда математика ўқитувчиси бўлиб ишлашади. Шу сабабли ҳам 281 таълимнинг ахборотлашуви шароитида бўлғуси ўқитувчиларнинг касбий фаолиятида АКТ воситаларидан фойдаланиш соҳасида тайёргарлигини такомиллаштириш зарур. Бугунги кунда Давлат таълим стандартлари, таълимга ёндашувлар ўзгармоқда, ахборот таълимий муҳит ривожланмоқда ва б. Бу ўзгаришлар математика ўқитувчиларини тайёрлашда ҳам ўз аксини топиши лозим. 5130100- математика бакалавриат таълим йўналишида ўқитиладиган “Математика тарихи ва математика ўқитиш методикаси” фанидан мустақил ишларни ташкиллаштиришда бўлғуси математика ўқитувчиларининг АКТ воситаларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида кейс топшириқларидан фойдаланишни таклиф этамиз. Қуйида шундай кейс топшириғи намунасини келтирамиз. Кейсга кириш. В.И.Сафоновнинг мақоласида [1] бўлғуси математика ўқитувчиларининг келгуси фаолиятларида информатика методлари ва АКТ воситаларидан фойдаланишнинг методик мақсадлари очиб берилган. Улар қуйидагилардан иборат: 1. Компьютер экранида кўргазмали тақдим этилган математик объектларни идрок этиш қобилиятини шакллантириш; 2. Компьютер экранида графиклар, диаграммалар, схемалар, жадваллар ва б. Чизиш (ясаш) кўникмаларини ривожлантириш; 3. Асосий ўрганиладиган математик тушунчаларнинг компьютер моделини ясаш ва уни тадқиқ қилиш қобилиятини шакллантириш; 4. Алгоритмик йўл йўриқ (кўрсатма)ларнинг моҳиятини тушунишни ва уларни турли математик масалаларни ечишда фойдаланиш кўникмасини ривожлантириш; 5. Автоматизациялаш воситаларини татбиқ этиш шароитида ҳисоблаш амалларини бажариш малакаларини ривожлантириш; 6. Компьютер экранида тақдим этилган математик матн билан ишлаш кўникмасини шакллантириш; 7. Турли математик масалаларни ечишга мўлжалланганмахсус дастурий воситаларни татбиқ этиш ёрдамида алгебраик алмаштиришларни бажариш, тенглама ва тенгсизликлар, тенглама ва тенгсизликлар системасини ечиш кўникмаларини ривожлантириш; 8. Математика бўйича электрон матнлар билан ишлашда математик атамалар ва символикани қўллаш, математиканинг турли тилларидан фойдаланиш қобилиятини шакллантириш; 9. Компьютер экранида функционал график тақдимотларни қуриш кўникмасини ва уларни тадқиқ этиш имкониятларини ривожлантириш; 10.Мос дастурий таъминотдан фойдаланиб статистик маълумотларни тақдимот қилиш ва таҳлил қилиш усулларини эгаллаш; 11. Турли дастурий маҳсулотларни қўллаган ҳолда геометрик ясашларни бажариш малакаларини эгаллаш; 12. Компьютер экранида берилган турли хил геометрик объектларни тадқиқ қилиш қобилиятини шакллантириш; 282 13. Дастурий воситаларнинг инструментариясидан фойдаланиб, кесманинг узунлигини, бурчак катталигини ва бошқа математик объектларни тадқиқ этиш кўникмаларини шакллантириш; 14. Компьютер ёрдамида моделлаштириш ва геометрик фмигураларни тадқиқ этишда математик боғланишларни қўллаш қобилиятини шакллантириш; 15. Бажарилган вазифаларни автоматик тарзда текшириш ва контекстли ёрдам беришга имкон берадиган компьютерли тренажерлардан фойдаланиб машқ ўқув вазифаларини бажариш кўникмасини шакллантириш; 16. Ўқув математик фаолият жараёни ва натижаларини автоматлаштирилган ўзини ўзи назоратни амалга ошириш кўникмасини шакллантириш; 17. Локал ва глобал тармоқда математикадан ўқув ахборотларини қидириш, тўплаш ва қайта ишлаш бўйича информацион фаолиятни амалга ошириш кўникмасини шакллантириш; 18. Синф, мактаб ва турли тадбирлар (семинар, тўгарак ва бошқ.) таълим жараёни иштирокчилари билан информацион ўзаротаъсирни амалга ошириш кўникмасини шакллантириш. Кейс вазифаси: Юқоридаги методик мақсадларни ўрганиб, қуйидагиларни бажаринг. 1. 5-6 синфлар математика дарсларида информатика методлари ва АКТ воситаларидан фойдаланишни SWOТ-таҳлилини бажаринг. 2. 5-6 синфлар математика дарсларида информатика методлари ва АКТ воситаларидан фойдаланиш имкониятларини аниқланг. 3. Тайин мавзу бўйича АКТдан фойдаланиш йўлларини кўрсатинг, методик маҳсулот (слайд, анимация, тест ва бошқ.) тайёрланг. Кейс топшириғини бажариш ва ҳимоя қилиш жараёнида бўлажак математика ўқитувчиларининг АКТдан фойдаланиш кўникмалари ривожланади, келгуси фаолияти учун керак бўладиган методик маҳсулотларга эга бўлади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling