Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet182/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини 
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. – 
Тошкент: Адолат, 2017. – 112 б. 
2. Борисова А.А. Стратегия трудоустройства студентов ВУЗов // Ж. Известия 
ИГЭА. – 2012. - № 4(84). – С. 96 – 100. 
3. Волков Ю.Е. Социология труда. – Москва: АТИСО, 2009. – 536 с. 
4. Самаров Р., Садриддинов С. Баркамоллик тизимида касбий лаёқатлилик // 
Замонавий таълим журнали. 2013, 6-сон. 10-14–бетлар. 
5. Симоненко Т.И. Понятие образования в герменевтическом опыте // Ж. 
Вестник Санкт-Петербургского университета. Серия № 6, выпуск 3, 2010. - с. 39. 
6. Современное общество и труд / Сборник научных статьей. – Санкт-
Петербург: СПбГУ, Издательский центр экономического факультета. 2014. - 909 
с. 
7. Толочек В. А. Современная психология труда. – Санкт- Петербург: Питер, 
2005. – 479 с. 
8. Тизимли таҳлил: назария ва амалиёт масалалари / Самаров Р. ва б. 
(монография). – Тошкент: Adabiyot uchqunlari, 2017. – 208 б. 
ГЕОМЕТРИЯ ЎҚИТИШДА АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ 
ЎҚУВЧИЛAРИНИНГ ФАЗОВИЙ ТАСАВВУРЛАРИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАҚИДА 
 
Сапарбоев Жамоладдин Юлдашевич – ТДПУ катта ўқитувчиси 
Ражабов Улуғбек – ТДПУ магистранти 
 
Реcпубликaмиздa “узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш 
йўлини давом эттириш, сифатли таълим хизматларига имкониятларни ошириш, 
меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали 
12
Қаранг Калюжина Е.В. Высшее образование как социокультурный феномен: институциональный аспект // 
Автореферат диссертации кандидата философских наук. – Челябинск: Челябинский государственный 
университет, 2012. 


328 
кадрларни тайёрлаш”
13
, шу билан биргаликда умумий ўртa тaълим cифaтини 
тубдaн oшириш, инфoрмaтикa, мaтемaтикa кaби тaлaб юқoри бўлгaн фaнлaрни 
чуқурлaштирилгaн тaрздa ўргaтиш; иш берувчилaрнинг эҳтиёжлaригa жaвoб 
берaдигaн мутaхaccиcликлaр бўйичa тaйёрлaш ҳaмдa oлий тaълим тизимидa 
фaoлиятининг cифaти вa caмaрaдoрлигини oшириш уcтувoр вaзифa cифaтидa 
кенг кўлaмли ишлaр oлиб бoрилмoқдa. 
Академик А.Н.Колмогоров ёшларда ижодий фикр юритиш сифатларини 
тарбиялашда фазовий тасаввурларни ривожлантиришнинг аҳамияти салмоқли 
эканлигини таъкидлаб ўтган. У ўзининг “Как я стал математиком” номли 
мақоласида “Геометрик тасаввурлар ёки бошқача айтганда “геометрик 
интуиция” илмий тадқиқот ишларида катта рол ўйнайди” деб таъкидлаган.
Ўқувчиларининг 
фазовий 
тасаввурларининг 
шакллантириш 
ва 
ривожлантиришга қаратилган кўплаб ишларни келтириш мумкин. Айниқса, 
муаммонинг психологик жиҳати анчагина батафсил ўрганилган.
Б. Г. Ананьев, Б. Ф. Ломов
14
, С. Л. Рубинштейн, Л.М.Беккер, Е.Ф.Рыбалко, 
В.П.Зинченко, А.М.Леонтьев, Ф.Н.Шемякин, Э.Ғозиев
15
, Е.Н.Кабанова-Меллер, 
И.С.Якиманская
16
ва бошқа психологларнинг изланишлари фазони идрок 
қилишнинг механизмлари, катталар ва ёшлар томонидан фазони идрок 
қилишнинг ўзига хос томонлари, сезги органларининг фазовий фигураларни 
таққослаш, фарқлашлардаги роли, кўриш тасаввурларининг шаклланиш 
динамикаси, тасаввурларни шакллантириш жараёнидаги фаолиятнинг роли
фазони идрок қилишдаги сўз ва уни кўргазмали сезиш асосидаги идрокнинг 
алоқалари, фазовий тасаввурларни ва идрокни шакллантириш психологияси 
каби масалаларга бағишланган. 
Қаралаётган муаммонинг айрим педагогик жиҳатларини, жумладан 
геометрия ўқитишга доир жиҳатларига бағишланган тадқиқот ишлари мавжуд. 
Геометрия ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг фазовий тасаввурларини 
шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган, муаммонинг конкрет методик 
масалаларини 
ўрганишга 
бағишланган 
изланишлар 
В.Г.Болтянский, 
Н.Р.Ғайбуллаев, Ж.Икромов, Н.И.Ирошников, Ю.М.Колягин, Г.Г.Маслова, 
В.М.Монахов, 
А.Д.Семушин, 
З.А.Скопец, 
А.И.Фетисов, 
Р.А.Хабиб, 
М.Мухаммадов, Н.Рузиев, Р.Азимов, Гари Муссер, Тримп Лин, Маурер Викки
17

Александр Даниел, Коеберлейн Гералин
18
лар томонидан олиб борилган. 
Бундай изланишлар натижасида ўқувчиларнинг фазовий тасаввурларини 
шакллантириш борасида мактаб амалиётида турли хил усуллардан фойдаланиш 
имкониятлари қўлланилмоқда. Аммо ўқувчиларнинг фазовий тасаввурларини 
шакллантириш ва ривожлантириш муаммолари янги ижтимоий-иқтисодий 
13
Ҳаракатлар стратегияси асосида жадал тараққиёт ва янгиланиш сари // Т.: “Ғ.Ғулом”, –2017.- 70б. 
14
Проблемы восприятия пространства и пространственных представлений. Сборник // Под ред. Б. Г. Ананьева 
и Б. Ф. Ломова. – М.: Изд-во Академии пед. наук РСФСР, 1961
15
Э.Ғозиев Тафаккур психологияси. Ўқув қўлланма. Ўқитувчи нашриёти 1990й. 
16
Якиманская И. С.Развитие простран-ственного мышление школьников. – М.: Педагогика, 1980. 
17
College geometry: a problem-solving approach with appliations. – 2
nd
ed./Gary L.Musser, Lynn E.Trimpe, Vikki R. 
Maurer. P.c.Includes index. ISBN 0-13-187969-3 1. Geometry. I. Trimpe, Lynn E. II. Maurer, Vikki R. III. Title. 
QA455.M87 2008. 516-dc22 
18
Elementary Geometryfor College Students. Daniel C. Alexander Parkland College, Geralyn M. Koeberlein Mahomet-
Seymour High School Printed in Canada 2011 


329 
шароитда узлуксиз таълимнинг муҳим бўғини бўлган академик лицей 
геометрияси 
курсини 
ўқитиш 
шароитида 
фазовий 
тасаввурларни 
ривожлантириш муаммоси ҳозиргача махсус тадқиқ этилмаган. Айниқса, 
геометрия ўқитишда янги ахборот технологиялари муҳитида, замонавий 
педагогик технологиялар ва интерфаол методлардан ўринли фойдаланиш 
зарурияти геометрия ўқитиш методларини тубдан қайта кўриб чиқиш 
заруриятини тақозо этади. Демак, ўқувчиларининг геометрик тасаввурларини 
ахборот технологиялари ва инновацион технологияларини қўллаш асосида 
шакллантириш ва ривожлантиришга бағишланган, илмий асосланган 
изланишлар олиб бориш зарурияти бугуннинг долзарб муаммоларидан биридир.
Геометрия ўқитишнинг бош мақсадлари қуйидагилардан иборат: 
- ўқувчилар томонидан маълум ҳажмдаги назарий билимларни 
ўзлаштириш ва эгалланган билимларни амалиётда қўллаш кўникма, 
малакаларни эгаллашдан; 
- ўқувчиларнинг мантиқий тафаккурларини ривожлантиришдан; 
- ўқувчиларнинг фазовий тасаввурларини ривожлантиришдан иборатдир. 
Ҳақиқатан 
ҳам, 
ўқувчи 
ёшларнинг 
фазовий 
тасаввурларини 
ривожлантириш бугунги кунда уларни амалий фаолиятга, ишлаб чиқаришга 
тайёрлашда, уларнинг замонавий техника, физика, астрономия, космонавтика ва 
бошқа соҳаларни эгаллашларида муҳим, зарурий ва асосий воситадир.
Амалиётда 
ўқувчилар 
фазовий 
тасаввурни 
шакллантириш 
ва 
ривожлантириш борасида маълум тажриба тўпланган. Республикамизда ушбу 
муаммонинг баъзи жиҳатлари ёритилган бир неча тадқиқотлар мавжуд, 
М.Мухамедов, Н.Рузиев, Қ.Жуманиёзов. Н.Рузиевнинг 1967 йилда “Развитие 
пространственных представлений учащихся в процессе преподования 
планиметрии в восмилетней школе” мавзусидаги номзодлик диссертациясини, 
М.Мухамедовнинг 1979 йилда бажарилган “Формирование пространственных 
представлений учащихся в курсе геометрии старших классов средней школе”, 
Қ.Жуманиёзовнинг 2001 йилда бажарилган “Умумтаълим мактаблари 
ўқувчиларининг геометрик тасаввурларини ривожлантириш методикаси” 
мавзусидаги номзодлик ишларини келтириш мумкин. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling