Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet191/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

 
Adabiyotlar roʻyxati: 
1. B.Mirzaxmedov, N.G‘ofurov va boshqalar “Fizika va astronomiya o‘qitish 
nazariyasi va metodikasi” T.2010 
2. B.Mirzaxmedov, T.Rizaev va boshqalar “Fizika O‘qitishda pedagogik va axborot 
texnologiyalaridan foydalanish metodikasi” T.2008 
ФИЗИКАДАН НАМОЙИШЛИ ТАЖРИБАЛАРНИ БАЖАРИШДА 
КОМПЬЮТЕР ДАСТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
 
Тиллабоев А. - ТДПУ, 
Хожаев Ф., Мансурходжаев Ш. - Ёнғин хавфсизиги институти 
 
Компьютер ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига жорий этишнинг 
муҳим омилларидан бири электрон дарслик ва қўлланмалар яратишдир. 
Электрон дарслик ва қўлланмалар физикадан намойишли тажрибаларни 
бажаришда уларнинг мазмунини янги материаллар билан бойитиб боришга 
имконият яратади. 
Физикадан намойишли тажрибалар бажаришда компьютер ва ахборот 
технологияларининг қўлланилиши ўқув жараёнини педагогик дастурий 
воситалар ёрдамида амалга оширишдек муҳим имкониятни яратади.  
Ахборот 
технологиялари 
асосида 
яратилаётган 
мультимедиали 
воситалардан фойдаланиб, физикадан намойишли тажрибаларни бажаришнинг 
бир қанча авзалликларини яратади. Масалан: 1) ўқитувчининг физикадан 
намойишли тажрибаларни бажариш ва унинг моҳиятини тушунтириш 
жараёнининг енгиллаштирди, физикадан намойишли тажрибаларни бажариш 
жараёнида айрим материалларни такрорий ҳолда бериш имкониятини яратади, 
2) компьютер технологиялари асосида физикадан бажарилаётган намойишли 
тажрибаларни ўзлаштиришни юқори даражасига эришади, 3) мультимедиали 
воситалар юзасидан физикадан намойишли тажрибаларни бажаришга оид 
виртуал стендлар ташкил қилиш имкониятини яратади, компьютерда физикадан 
намойишли тажрибаларни оммавий, гуруҳ, индивидуал бажариш имкониятини 
яратади, 4) физикадан намойишли тажрибаларни бажариш жараёнида 
ўқувчиларнинг индивидуал тартибда назарий билими, амалий кўникма ва 
малакаларини назорат қилиш имкониятини яратади. 
Намойишли тажрибаларни тайёрлашда компьютер дастурларидан 
фойдаланиш мумкин. Бу дастурлар бири Phun physics дастуридир. Phun physics 


340 
дастури Швеция шаҳридаги Умео Университетининг ҳисоблаш фанлари 
кафедрасида Эмилем Эрнерфильдом томонидан яратилган. Дастур физикани 2 
ўлчовда (2D) “жонлантириш” имкониятини беради. Дастур орқали физикавий 
жараёнларни моделлаштириш ва ҳар хил физикавий жараёнларни кузатиш 
мумкин. 
1-Расм. Phun physics дастурининг интерфейси 
Оддий ҳаракатлар орқали дастур муҳитида ҳаракатлана оладиган 
автоуловни 
яратиш 
мумкин, 
бунинг 
учун 
автоуловнинг 
корпуси 
конструкциясини чизган ҳолда автоуловга “моторча” қўйиб , "Play" кнопкасини 
босиш ва ўзингиз яратган автоуловнинг ҳаракатини кузатиш мумкин бўлади. 
Хулоса қилиб айтганда, физикадан намойишли тажрибаларни бажаришда 
замонавий компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиш, биринчидан, 
физика таълими мазмунини ва сифатини оширса, иккинчидан, компьютер ва 
ахборот технологияларини ўқитувчи ўқувчиларнинг кундалик иш қуролига 
айлантиради. Бу ўз навбатида компьютер ва ахборот технологияларидан кенг 
фойдаланиш имкониятини яратади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling