Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
5297 253 Информатика (респ-ка)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФИЗИКАДАН НАМОЙИШЛИ ТАЖРИБАЛАРНИ БАЖАРИШДА КОМПЬЮТЕР ДАСТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ Тиллабоев А.
Adabiyotlar roʻyxati: 1. B.Mirzaxmedov, N.G‘ofurov va boshqalar “Fizika va astronomiya o‘qitish nazariyasi va metodikasi” T.2010 2. B.Mirzaxmedov, T.Rizaev va boshqalar “Fizika O‘qitishda pedagogik va axborot texnologiyalaridan foydalanish metodikasi” T.2008 ФИЗИКАДАН НАМОЙИШЛИ ТАЖРИБАЛАРНИ БАЖАРИШДА КОМПЬЮТЕР ДАСТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ Тиллабоев А. - ТДПУ, Хожаев Ф., Мансурходжаев Ш. - Ёнғин хавфсизиги институти Компьютер ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига жорий этишнинг муҳим омилларидан бири электрон дарслик ва қўлланмалар яратишдир. Электрон дарслик ва қўлланмалар физикадан намойишли тажрибаларни бажаришда уларнинг мазмунини янги материаллар билан бойитиб боришга имконият яратади. Физикадан намойишли тажрибалар бажаришда компьютер ва ахборот технологияларининг қўлланилиши ўқув жараёнини педагогик дастурий воситалар ёрдамида амалга оширишдек муҳим имкониятни яратади. Ахборот технологиялари асосида яратилаётган мультимедиали воситалардан фойдаланиб, физикадан намойишли тажрибаларни бажаришнинг бир қанча авзалликларини яратади. Масалан: 1) ўқитувчининг физикадан намойишли тажрибаларни бажариш ва унинг моҳиятини тушунтириш жараёнининг енгиллаштирди, физикадан намойишли тажрибаларни бажариш жараёнида айрим материалларни такрорий ҳолда бериш имкониятини яратади, 2) компьютер технологиялари асосида физикадан бажарилаётган намойишли тажрибаларни ўзлаштиришни юқори даражасига эришади, 3) мультимедиали воситалар юзасидан физикадан намойишли тажрибаларни бажаришга оид виртуал стендлар ташкил қилиш имкониятини яратади, компьютерда физикадан намойишли тажрибаларни оммавий, гуруҳ, индивидуал бажариш имкониятини яратади, 4) физикадан намойишли тажрибаларни бажариш жараёнида ўқувчиларнинг индивидуал тартибда назарий билими, амалий кўникма ва малакаларини назорат қилиш имкониятини яратади. Намойишли тажрибаларни тайёрлашда компьютер дастурларидан фойдаланиш мумкин. Бу дастурлар бири Phun physics дастуридир. Phun physics 340 дастури Швеция шаҳридаги Умео Университетининг ҳисоблаш фанлари кафедрасида Эмилем Эрнерфильдом томонидан яратилган. Дастур физикани 2 ўлчовда (2D) “жонлантириш” имкониятини беради. Дастур орқали физикавий жараёнларни моделлаштириш ва ҳар хил физикавий жараёнларни кузатиш мумкин. 1-Расм. Phun physics дастурининг интерфейси Оддий ҳаракатлар орқали дастур муҳитида ҳаракатлана оладиган автоуловни яратиш мумкин, бунинг учун автоуловнинг корпуси конструкциясини чизган ҳолда автоуловга “моторча” қўйиб , "Play" кнопкасини босиш ва ўзингиз яратган автоуловнинг ҳаракатини кузатиш мумкин бўлади. Хулоса қилиб айтганда, физикадан намойишли тажрибаларни бажаришда замонавий компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиш, биринчидан, физика таълими мазмунини ва сифатини оширса, иккинчидан, компьютер ва ахборот технологияларини ўқитувчи ўқувчиларнинг кундалик иш қуролига айлантиради. Бу ўз навбатида компьютер ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш имкониятини яратади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling