Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номли тошкент давлат педагогика университети
Судланганлик ҳолатининг тугалланиш
Download 1.62 Mb.
|
Жиноят хукуки КУЛЛАНМА
Судланганлик ҳолатининг тугалланиш
ёки судланганликни олиб ташлаш муддатларини ҳисоблаш. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 80-моддасига биноан судланганлик ҳолатининг тугалланиш ёки судланганликни олиб ташлаш муддатлари асосий ва қўшимча жазолар ўтаб бўлинган ёки ижро этилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар шахс тайинланган жазодан қонунда белгиланган тартибда муддатидан илгари озод қилинган ёхуд жазо енгилроғи билан алмаштирилган бўлса, судланганлик муддати муддатидан илгари озод қилинган ёки енгилроғи билан алмаштирилган жазонинг амалда ўтаб бўлинган қисмидан ҳисобланади. Агар шахс жарима, ахлоқ тузатиш ишлари (44, 46-моддалари асосида) ҳукм бўйича тайинланган жазони суд бошқа жазо билан алмаштирган бўлса, судланганлик муддати жазонинг амалда ўтаб бўлинган ёки ижро этилган қисмидан ҳисобланади. Агар жазони ўтаб чиққан шахс судланганлик ҳолатининг муддати тугамай яна жиноят содир этса, судланганлик ҳолатини тугатувчи муддатнинг ўтиши тўхтатилади. Илгари содир этилган жиноят учун судланганлик ҳолатининг тугаш муддати охирги содир этилган жиноят учун (асосий ва қўшимча) жазони амалда ўтаб бўлганидан ҳисобланади. (ЎзР 27.12.1996 й. 357-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм). Жазонинг ахлоқан тузатиш таъсири судланганлик ҳолатининг тугалланиши ва судланганликни олиб ташлаш муддатларида якуний жиҳатдан мустаҳкамланади. Судланганлик ҳолатини тугатиш ёки судланганликни олиб ташлаш шартлари қонунда кўрсатилган муддат ичида янги жиноят содир этмаслик талабини қўяди ва судланганлик тамғасига эга шахсни тўғри ҳаёт кечиришга, жамоатчилик қоидаларини ҳурмат қилишга ундайди. Судланганликнинг муддатидан аввал олиниши эса шахсни намунали хулққа эга бўлиш ва ўзининг ахлоқан тузалганлигини ўзгаларга исботлашга интилишини кучайтиради. Жазонинг ахлоқан тузатиш таъсири судланганлик ҳолатининг тугалланиши ва судланганликни олиб ташлаш муддатларида якуний жиҳатдан мустаҳкамланади. Судланганлик ҳолатини тугатиш ёки судланганликни олиб ташлаш шартлари қонунда кўрсатилган муддат ичида янги жиноят содир этмаслик талабини қўяди ва судланганлик тамғасига эга шахсни тўғри ҳаёт кечиришга, жамоатчилик қоидаларини ҳурмат қилишга ундайди. Судланганликнинг муддатидан аввал олиниши эса шахсни намунали хулққа эга бўлиш ва ўзининг ахлоқан тузалганлигини ўзгаларга исботлашга интилишини кучайтиради. Жазонинг ахлоқан тузатиш таъсири судланганлик ҳолатининг тугалланиши ва судланганликни олиб ташлаш муддатларида якуний жиҳатдан мустаҳкамлайди. Судланганлик ҳолатини тугатиш ёки судланганликни олиб ташлаш шартлари қонунда кўрсатилган муддат ичида янги жиноят содир этмаслик талабини қўяди ва судланганлик тамғасига эга шахсни тўғри ҳаёт кечиришга, жамоатчилик қоидаларини ҳурмат қилишга ундайди. Судланганликнинг муддатидан аввал олиниши эса шахсни намунали хулққа эга бўлиш ва ўзининг ахлоқан тузалганлигини ўзгаларга исботлашга интилишини кучайтиради. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling