Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номли тошкент давлат педагогика университети


-мавзу: Жиноят ҳуқуқи фанининг ўзига хос хусусиятлари


Download 1.62 Mb.
bet2/44
Sana07.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1081875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Жиноят хукуки КУЛЛАНМА

1-мавзу: Жиноят ҳуқуқи фанининг ўзига хос хусусиятлари.




Режа:
  1. Жиноят ҳуқуқининг тушунчаси, мақсад ва вазифаси.


  2. Жиноят қонунчилигининг принциплари.



Жиноят ҳуқуқининг тушунчаси, мақсад ва вазифаси.


Республикамиз олдида турган ғоят муҳим вазифалардан бири жиноятчиликка қарши кураш олиб боришдир. Бу муоммани ҳал этиш давлат ва фуқаролар томонидан доимо куч ғайрат сарфлашни, ижтимоий-иқтисодий, тарбиявий ва ҳуқуқий тадбирларни оғишмай амалга оширишни тақозо этади. Қайси қилмишлар жиноят ҳисобланади, мазкур жиноятни содир этган шахсларга қандай жазо берилиши лозимлигини белгилаб берадиган ҳуқуқий меъёрлар катта аҳамиятга эга. Чунки инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини кафолатлаш ва таъминлаш ҳар қандай давлатнинг биринчи даражали вазифасидир.
Республикамиз Конститутциясининг 26-моддасига кўра, ҳеч ким суд ҳукмисиз ва қонунга номувофиқ ҳолда жиноят содир этишда айбдор деб топилиши ҳамда жиноий жазога тортилиши мумкин эмас.
Жиноят ҳуқуқи - ҳуқуқ фани тизимининг бир соҳаси бўлиб, жиноятнинг олдини олиш, инсонлар ҳавфсизлигини жиноий тажоввуздан қўриқлаш, фуқароларни қонунларга риоя қилиш руҳида тарбиялаш, Республикада учраётган жиноятларни ва уларга қўлланиладигант жазо чораларини белгилаш каби муҳим масалаларни ўргатади.
Жиноят ҳуқуқи икки қисмдан ташкил топган. Биринчиси, Умумий қисм бўлиб, ўз ичига бир неча бўлимларни олади. Иккинчиси, Махсус қисм, унда жиноятлар турлари ва уларга қўлланиладиган жазо чоралари кўрсатилган. Биринчи қисмининг биринчи бўлимида:

  • жиноят ҳуқуқининг вазифалари ва принциплари;

  • қонуннинг амал қилиш доираси кўрсатилган.

Иккинчи бўлимда:

  • жиноят тушунчаси;

  • жавобгарликка лозим бўлган шахслар;

  • айб тушунчаси;

  • тамом бўлмаган жиноят тушунчаси;

  • жиноятда иштирокчилик тушунчаси, турлари;

  • бир қанча жиноят содир этиш турлари берилган.

Учинчи бўлимда қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган холатлар тушунчаси ва турлари кўрсатилган.
Тўртинчи бўлим ўз ичига:

  • жазо тушунчаси, мақсади ва турларини;

  • жазо тайинлаш асосларини олган.

Бешинчи бўлимда:

  • жавобгарликдан озод қилиш турлари;

  • жазодан озод қилиш турлари;

  • судланганлик тушунчаси берилган.

Олтинчи бўлимда вояга етмаганлар жавобгарлигининг хусусиятлари:

  • жазо ва уни тайинлаш;

  • жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш тушунчалари берилган.

Еттинчи бўлим тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг асослари ва уларни тайинлаш тушунчаларини ўз ичига олади.
Махсус қисмда аниқ жиноят турлари ва уларга бериладиган жазолар кўрсатилган. Буларга:

  • шахсга қарши жиноят;

  • тинчлик ва ҳавфсизликка қарши жиноят;

  • иқтисодиёт соҳасидаги жиноят;

  • экология соҳасидаги;

  • ҳокимият бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши;

  • жамоа ҳавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши;

  • ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар киради.

Умумий ва Махсус қисмлар узвий боғлиқдир. Махсус қисм нормалари Умумий қисм асосидагина қўлланилиши мумкин. Айни пайтда Умумий қисм ҳаётни фақат Махсус қисм нормалари орқалигина акс эттиради. Жиноят ҳуқуқи Умумий ва Махсус қисмларининг бир-бири билан алоқаси жиноят учун жазо белгилаш чоғида ҳам намоён бўлади. Қонун суд зиммасига Умумий қисм нормаларига аосланиб Махсус қисм моддаларида кўрсатилган турдаги ва нормадаги жазони тайинлаш мажбуриятини юклайди. Жазо тайинлаш чоғида Умумий қисм нормалари асосида мазкур ҳолда жиноий жазодан озод этувчи ёки шартли қамоқ жазосини қўллаш имконини берадиган ҳолатлар бор-йўқлиги аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 2-моддасига биноан, жиноят қонунининг асосий вазифалари: шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният ҳавфсизлигини жиноий тажоввузлардан қўриқлаш, шунингдек жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларни Республика Конституцияси ва қонунларга риоя қилиш руҳида тарбиялашдан иборатдир.
Жиноят ҳуқуқи - ҳуқуқнинг бир қанча бошқа соҳалари, жумладан, маъмурий ҳуқуқ, жиноят процессуал ҳуқуқи, аҳлоқ тузатиш-меҳнат ҳуқуқи, оила ҳуқуқи ва бошқалар билан узвий боғлиқдир. Масалан, Оила ҳуқуқига биноан, фарзандига алимент тўлашдан воз кечган ота ёки она жиноий жазога тортилиши мумкин.



Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling