Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номли тошкент давлат педагогика университети


Download 1.62 Mb.
bet7/44
Sana07.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1081875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44
Bog'liq
Жиноят хукуки КУЛЛАНМА

Назорат учун саволлар.
1.Жиноят таркиби нима?
2. Жиноят таркибининг қандай элементлари мавжуд?
4. Жиноят таркиби элементлари ва белгиларининг ўзаро муносабати қандай?
5. Жиноят таркибининг асосий ва қўшимча белгиларига нималар киради?
6. Жиноят таркибининг қандай турлари мавжуд?
7. Айб нима?
Таянч иборалар:
Жиноят таркиби деб аниқ бир ижтимоий хавфли қилмиш жиноят эканлигини таърифловчи энг кам ва етарли объектив ва субъектив белгилар йиғиндисига айтилади.
Жиноят объекти, бу жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар бўлиб, жиноий тажоввузлар шуларга қаратилган бўлади.
Жиноятнинг объектив томони, атроф муҳитда бирон муайян ўзгаришга олиб келадиган ва сабаб бўладиган шахснинг ақлий ва иродавий хатти-ҳаракати ташкил қилади.
Жиноятнинг объектив томони, бу қонун томонидан муҳофаза қилинадиган ижтимоий муносабатларга жиддий путур етказган ёки етказа оладиган муайян ижтимоий хавфли қилмишнинг ташқи кўриниши, шунингдек бу путур етказишнинг жойи, вақти, вазияти ҳамда усулидир.
Жиноят таркибининг субъекти, бу жиноят содир этган жисмоний шахсдир.
Айб, бу шахснинг онг ва истак-иродаси бўлиб, қасд ёки эҳтиётсизлик шаклларини ҳосил қилади.


3 -мавзу: Жавобгарлик асослари.


Режа:

  1. Жиноят тушунчаси.

  2. Жиноий жавобгарлик.

3. Жисмоний шахслар жавобгарлиги .


Жиноят тушунчаси.

Ўзбекистон Республика жиноят кодексининг 14-моддасида «Айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳарактсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят» деб белгиланган.


Бу эса жиноят-ижтимоий хавфли қилмиш эканлигини англатади, чунки у содир этилганда (ёки содир этилиши мумкин бўлганда) ижтимоий муносабатларга жиддий путур етказилади. Лекин ижтимоий хавфлилик турлича бўлиши мумкин. Майда безорлик бир жамоат хавфсизлигини, ўғирликлар, танага шикаст етказиш, одам ўлдириш, бошқа жамоат хавфсизлигини келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун ҳам Жиноят кодексига кўра жиноий қонун тақиқлаган ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсларгина жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Жиноят деб таниш учун қилмишнинг ижтимоий хавфли бўлиши ва бу қилмиш жиноят кодексида тақиқланган бўлиши лозим. Қилмишнинг ҳаракат ёки ҳаракатсиз содир этилишида айбли, ижтимоий хавфли бўлиши асосий ўринни эгаллайди. Масалан, онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши ҳаракатли ёки ҳаракатсиз амалга оширилиши мумкин. Чақалоқни бўғиб ўлдириш, сувга ташлаш, тириклайин кўмиб қўйиши ҳаракатли қилмиш турига киради. Болани ташлаб кетиш, унга қарамасдан қийноқда қолдириш, ҳаракатсиз қилмиш турига киради.
Ҳаракатсиз айбли қилмишга-вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш мисол бўла олади.
Айбли ижтимоий хавфли қилимиш қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этилиши мумкин. Жиноятни содир этган шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган ва шундай қилмишнинг содир этишни истаган бўлса, бундай жиноят қасддан содир этилган деб топилади. Жиноят тамом бўлган пайт ижтимоий хавфли оқибат юз берган вақт деб топилган қилмишлар тўғри ёки эгри қасддан содир этилиши мумкин.
Агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган, унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етган ва уларнинг юз беришини истаган бўлса, бундай жиноят тўғри қасддан содир этилган деб топилади.
Агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган, унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етган ва уларнинг юз беришига онгли равишда йўл қўйган бўлса, бундай жиноят эгри қасддан содир этилган деб топилади.
Ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик орқасида содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят деб топилади.
Жиноят қонуни тақиқлаган ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) қонун қўриқлайдиган объектларига жиддий путур етказадиган ёки етказиши мумкин бўлган ҳаракат шаклида, масалан, шахснинг вояга етмаган болаларини боқишдан атайин бош тортганида бўладиган ўз бурчларини бажармаслик шаклида ифодаланиши мумкин.
Гарчи расмий жиҳатдан қонун тақиқлаган бирон-бир қилмишнинг аломатларига эга бўлса ҳам, лекин аҳамиятсизлиги туфайли ижтимоий хавфли бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик жиноят ҳисобланмайди.
Қилмиш жиноят деб топилиши учун унинг ижтимоий хавфли бўлиши ва қонун билан қўриқланадиган объектларга зарар етказадиган ёки шундай зарар етказиши реал бўлиши шарт.
Жиноятлар ижтимоий хавфлилик даражасига кўра ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган, оғир ва ўта оғир турларга бўлинади.
Хавфи катта бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарздаги жазо назарда тутадиган жиноятлар киради, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарздаги жазо назарда тутадиган жиноятлар киради.
Унча оғир бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортик, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарздаги жазо назарда тутадиган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарздаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.
Оғир жиноятларга беш йилдан ўн йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилган қасддан қилинган жиноятлар, ўта оғир жиноятларга ўн йилдан ортиқ муддатгга озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган қасддан содир қилинган жиноятлар киради.
Жиноятлар ижтимоий хавфлилиги даражасига кўра тавсифланишидан ташқари такрор, гуруҳ томонидан содир этилган ва рецидив жиноятларга бўлинади.

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling