Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номли тошкент давлат педагогика университети
Download 1.62 Mb.
|
Жиноят хукуки КУЛЛАНМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар: Кам аҳамиятли қилмиш
- Зарурий мудофаа
- 6-Мавзу: Жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш асослари.
- Жиноят қонунларида жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш турлари.
Назорат учун саволлар:
Кам аҳамиятли қилмиш деганда нимани тушунасиз? Зарурий мудофаа нима? Охирги зарурият нима? Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик тушунчасини изоҳланг. Таянч иборалар: Кам аҳамиятли қилмиш: қилинган қилмиш жиноят сифатида қонунда назарда тутилган қилмишнинг аломатлари мавжуд бўлсада, ўзининг кам аҳамиятлилиги туфайли ижтимоий хавфли бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик деб топилмайди. Зарурий мудофаа-бу жиноий тажовузга фаол қарши туришдир. Охирги зарурият. Жиноят қонунида назарда тутилган ҳаракатлар, гарчи жиноят белгиларига эга бўлса-да, охирги зарурат ҳолатида қилинса, яъни давлат манфаатларига, жамият манфаатларига, шу шахснинг ёки ҳуқуқларига қўрқинчли бўлган хавфи қайтариш учун қилинган бўлса ва шу хавфни ўша ҳолатда бошқа чоралар билан қайтариш мумкин бўлмаган бўлса, ҳамда келтирилган зарар олди олинган зарарга қараганда камроқ бўлса, жиноят ҳисобланмайди Зарурий мудофаа. Жиноят алоҳида кўрсатилган қилмиш зарурий мудофаа ҳолатида содир этилса, яъни мудофааланувчининг ёки бошқа кишининг шахси ёки ҳуқуқлари, жамият ва давлат манфаатлари жамият учун хавфли ҳаракатлардан тажовуз қилувчига зарар келтириш йўли билан ҳимоя қилинса, агар шу билан бирга зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, жиноят ҳисобланмайди, бунда мудофаанинг тажовуз характери ва хавфлилиги даражасига бутунлай мувофиқ келмаслиги тушунилади. 6-Мавзу: Жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш асослари. Жиноят қонунларида жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш турлари. Жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар. Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар. Жиноят қонунларида жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш турлари. Жиноят қонунларида жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш турлари кўрсатилган. Содир этилган қилмиши учун жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг имконияти масаласи икки омилдан иборатдир: шахснинг жиноят белгиларини ифодалаган қилмишни содир этганда, шунингдек уни жиноий жавобгарликка тортиш учун барча асослар мавжуд бўлганда; мазкур шахсни жиноий жавобгарликдан озод этиш учун барча қонуний асос ва шарт-шароитлар мавжуд бўлган ҳолатларда. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 616-модда билан тўдирилган. Бу моддага биноан бир неча жиноятлар яраштириш муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш мумкинлиги кўрсатилган. Назарда тктилган моддалардаги жиноятларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса ва етказилган зарарни бартароф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин7. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, ЖКнинг 50-моддасига бир қатор ўзгартишлар киритилди. ЖК 50-моддасининг 5-қисмига асосан, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган эркакларга: а) эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони манзил-колонияларда; б) қасддан оғир жиноят содир этганлик ва ўта оғир жинояти учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони умумий тартибли колонияларда; в) ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинган ёхуд илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиқиб, қасддан янги содир этган жинояти учун ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони қаттиқ тартибли колонияларда; г) ўта хавфли рецидивистларга нисбатан жазони махсус тартибли колонияларда ўташ тайинланади. Авф этилиб, ўлим жазоси озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган шахслар ҳам жазони махсус тартибли колонияларда ўтайдилар. ЖК 50-моддасининг 6-қисмига асосан, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган аёлларга нисбатан: а) ўта оғир жинояти учун ва ўта хавфли рецидивист деб топилганларга жазони қаттиқ тартибли колонияларда; б) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этганларга ҳамда унча оғир бўлмаган жиноят содир этганларга нисбатан жазони манзил-колонияларда; в) бошқа жиноятлар учун жазони умумий тартибли колонияларда ўташ тайинланади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling