Объектив, яъни ташқи белгилар жиноятнинг объекти ва объектив томонини таърифлайди.
Субъектив, яъни ички белгилар жиноятнинг субъекти ва субъектив томонини таърифлайди
Жиноятнинг субъекти деб жисмоний ақлирасо жиноий қонунда белгиланган муайян ёшга егган шахсга айтилади
Жавобгарлик - бу, бир шахснинг бошқа шахс ёки бир-неча шахслар, жамият, давлат олдида ўз бурч ва мажбуриятларини англаши ва бажариши; бошқа инсонлар, жамият ва давлат томонидан бурч ва мажбуриятларини бузган шахсга салбий баҳо берилиши ва жазо тайинланиши назарда тутилади.
Жиноий жавобгарлик деганда, жиноят содир этган шахснинг қилмишига яраша жавоб бериши ва унга нисбатан жиноят ҳуқуқига оид мажбурлов чораларининг қўлланишидан иборат мажбурияти тушунилади.
Жиноий жавобгарлик деганда, ижтимоий хавфли қилмиш содир этишда айбдор шахснинг суднинг айблов ҳукмига асосланган ҳамда жазо тайинлаш ёки тайинламаслик ёхуд жиноят ҳуқуқига оид таъсирнинг жиноий жазо бўлмаган бошқа чораларини қўллашга асосланган салбий оқибатларига мажбурий дучор бўлиши тушунилади.
Ҳукм қилиш шаклидаги давлат мажбурловида ифодаланиб, жиноий жазони қўллаш ёки қўлламаслик ёхуд жиноят ҳуқуқига оид таъсирнинг жиноий жазо бўлмаган бошқа таъсир чораларида ўз аксини топади
4-Мавзу: Жиноятда иштирокчилик .
Режа:
Иштирокчилик тушунчаси.
Иштирлокчилик турлари.
Иштирокчилик тушунчаси.
Икки ёки ундан ортиқ шахснинг қасддан жиноят содир этишда биргалашиб қатнашиши иштирокчилик деб топилади (ЖК 27-моддаси).
Объектив томонидан иштирокчилик:
икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг мавжудлиги;
бирликдаги иштироки билан тавсифланади.
Субъектив томондан иштирокчилик:
Жиноят қонунчилигида тўрт турдаги иштирокчилар кўрсатилган, Булар: бажарувчи, ташкилотчи, далолатчи, ёрдамчилар.
Жиноятнинг бажарувчиси деб:
жиноятни бевосита тўла ёки қисман содир этган шахслар;
жиноятни бевосита содир этмаган, бироқ содир этиш учун бошқа жиноят қонунига кўра жавобгарликка тортилмайдиган шахслардан фойдаланганларга айтилади.
Субъектив томондан бажарувчининг қилмиши ҳамиша қасддан ҳисобланади.
Ташкилотчига хос хусусиятлар:
жиноятни содир этишга таёргарлик учун раҳбарлик қилиш;
жиноятни содир этишга раҳбарлик қилиш кабилар.
Далолатчилик, бу ўзга шахсни жиноятни содир этишга ундаш ёки жиноий фаолиятда қатнашишга қизиқтиришда ифодаланади.
Ёрдамчи деб, жиноятни содир этишга кўмаклашган шахсга айтилади.
Субъектив томондан ташкилотчи ва далолатчиларнинг фаолияти тў\ри қасд билан амалга оширилади.
Иштирокчиликка муайян шаклни бағишлайдиган белгилар объектив ва субъектив томонини таърифлагани боис иштирокчилик шаклларини таснифлаш асосига объектив ва субъектив мезонлар қўйилган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |